озодликка туланган товон

DOC 127,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404189575_51738.doc озодликка туланган товон озодликка туланган товон режа: 1. биз кимнинг авлодимиз? 2. замон эврилмоқда... сен-чи, замондош! 3. жаҳолат нима? 4. озодликка тўланган товон айрим “мутахассис”лар бизда, айниқса, русия мустамлакаси ҳукм сурган хiх аср охири — хх аср бошларида етук сиёсий онг бўлмаганини даъво қилиб, яккаш қулликда яшаганимизни уқтирмоқчи бўлади. аслида шундайми? бу саволга жавоб беришдан аввал озодлик ва қарамлик, эрк ва қуллик каби тушунчалар моҳиятига эътибор қаратмоқ зарур. ўша замонларда муайян даражада маҳдудликда яшашга маҳкум этилганимиздан кўз юмиб бўлмайди. мустамлака гирдобида қолганимиз, қарам бўлганимиз ҳам рост. лекин қуллик ҳақида мулоҳаза айтишдан олдин истиҳола қилмоқ керак. гарчи ўша кезлари миллат ҳаётининг барча — сиёсий­ҳуқуқий, ижтимоий­иқтисодий, маданий­маърифий жабҳалари занжирбанд, ҳақ­ҳуқуқимиз чекланган бўлса­да, аждодларимиз ҳар доим ҳам дунёга очиқ кўз билан қараган. ўшандай мураккаб, зиддиятли даврда миллатни ғафлатдан уйғотиш, уни тараққий этган халқлар даражасига кўтариш боболаримизнинг ҳаётий аъмоли бўлган. зокиржон фурқатнинг 1879 йилдаёқ “куффор банди ичра сонсиз тугунда қолдук” дея бонг ургани, …
2
қиқатни якдил эътироф этадилар: ўтган аср бошидаги миллий уйғониш ҳаракатини маҳмудхўжа беҳбудий фаолиятидан айри тасаввур этиш маҳол. наинки мутахассислар, улуғ миллатпарварнинг замондошлари ҳам айни шу фикрда бўлгани маълум. “сиёсий, ижтимоий фаолияти ва билимининг кенглиги жиҳатидан туркистоннинг ўша вақтдаги жадидларидан унга тенг келадигани йўқ деб ўйлайман”. машҳур арбоб файзулла хўжаевнинг беҳбудий ҳақидаги бу сўзларида заррача муболаға йўқ. бинобарин, маҳмудхўжа беҳбудий сиёсатшунос ва публицист, адиб ва педагог, ношир ва журналист сифатида кенг қамровли фаолият олиб борди. ҳар бир ишида бош мезон миллат ва миллият масалалари бўлди. беҳбудий, энг аввало, миллий уйғониш ҳаракатининг улкан сиёсий раҳнамоси сифатида майдонга чиқди. сиёсат бобида у ўткир назариётчи, шунинг баробарида, фаол амалиётчи ҳам эди. сиёсатга доир назарий қарашлари унинг “китоби мунтахаби жуғрофияи умумий ва намунаи жуғрофия” дарслигида, “дума ва туркистон мусулмонлари”, “хайр ул-умури авсатуҳо”, “муҳтарам самарқандийларға холисона арз” ва шу каби мақолаларида ифодасини топган. бир-икки мисол келтирамиз. чунончи “китоби мунтахаби жуғрофияи умумий ва намунаи жуғрофия” дарслигида беҳбудий …
3
и мутлақо чекланмаган; — қўл остидаги барча мажлис, маслаҳатхоналар хукмдорга бўйсунади, унинг айтгани айтган, дегани деган; — ҳукумат, валиаҳдлик қоидалари асосида, “ўшал ҳукуматни қўйган тартиб ва тадбириға мувофиқ” (243) бўлади. — идораи мустақалла, бугунги ибора билан айтганда, давлат бошқарувининг монархия ёки авторитар усулига тўғри келади. беҳбудий таҳлил этган иккинчи усул — идораи машрута. у қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради: — бу ҳукуматга тобе одамлар аксари дунёдан хабардор илм аҳллари. “эл ва уруғлари илм, ҳунар ва дунё ишлариға тараққий қилган”; — фуқаролар ўз ораларидан инсофли, илм ва дунёдан хабардор кишиларни ўзларига раҳбар ва бошқарувчи вакил этиб сайлайдилар; — “сайланган вакилларни подшоҳ муқаррарий маҳкамаларға, мамлакатдорлик ишлариға жамлайди... аларни(нг) мажлис ва маҳкамаларини “миллат мажлиси”, “маслаҳатхона”, “парламент”, “гўсударски дум”, “мажлиси синодий”, “эл мажлиси” деган исмлар ила ёд қиладур” (243); — “миллат мажлиси” аъзолари ҳукуматни машварат билан бошқаради. ҳукмдор бу мажлис амрига бўйсунади. мамлакат тақдири билан боғлиқ масалаларни шу мажлисда муҳокама этмай, ўз хоҳишича ҳал …
4
илан айтганда, чинакам ҳуқуқий демократик давлат хусусиятларини ўзида мужассам этгани билан ажралиб туради. “ҳозирги оврупо ҳукуматларини(нг) рафтори, одати шу уч усулни(нг) бириға дохил, тобе ва мувофиқдир, — деб ёзади беҳбудий. — мустақил ҳукмдорларни(нг) қўл остиға ҳам мажлислар ва машварат маҳкамалари бордур. илмсиз ҳукуматлардек неча милйўн халқни(нг) маишати, рафтори, ихтиёри бир нафар одам — подшоҳни(нг) ихтиёр ё ройи ва ҳукмиға тобе эмасдур. бир нафарни(нг) ақли, фикри ила ўн нафар аросиға на қадар фарқ бордур? ушбу сабаблардандурки, озгина оврупо халқи бутун курраи арзға ҳоким ва мутасаррифдурлар” (244). беҳбудийнинг бу фикрлари барча замонлар учун бирдай аҳамиятли. зеро, мамлакатимизда амалга оширилаётган бугунги ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад ҳам, миллатпарвар аллома орзу қилганидек, мамлакат бошқарувида ҳар бир фуқаро иштирок эта оладиган мутараққий жамиятни барпо этишдир. беҳбудий аҳволи оламдан хабардор, сиёсий вазиятни тўғри баҳолай биладиган етук арбоб эди. унинг “хайр ул-умури авсатуҳо” мақоласидаги фикрлар ҳам буни тасдиқлайди. “ҳозир русия давлати(нинг) тариқи ҳукмронлиги ноқис эканлигига ҳар бир хабарлик …
5
ёқловчи бу фирқа фаолияти туркистонликлар учун зарарли. бинобарин, бу фирқанинг йўли амалга ошса, “...биз ва бизға ўхшашлар таназзул қилуб, оҳисталик ила фирқаси, тоифаси, ватани хор ва хароб бўлуб, батадриж йўқ бўлмоқ хавфи вордур ... алъон биз — туркистонийлар шу ҳол мақдамасиғамиз (шунга қараб кетяпмиз. — қавс ичидаги барча изоҳлар бизники — н.а.)” (147). беҳбудийнинг ушбу сўзлари унинг ватан ва миллат тақдирига нечоғли куюнгани, она юрти таназзулидан нақадар ҳасрат ва надомат чеккани далилидир. кадет машрута фирқаси, беҳбудий фикрича, ўрта фирқадир. ҳеч қандай масалада ифротга бормайди, яъни ҳаддидан ошмайди. шунингдек, тафритга — сустликка ҳам йўл қўймайди, “...соғ ила сўл васатиға, ҳар бир фикр ва матлабни(нг) авсати ва марказиға бирлашган бир ҳизби мутавассит”дур (148). яъни бу фирқа ўнгга ҳам, сўлга ҳам оғмайди, ҳар бир фикр ва ғояда барчага бирдай маъқул бўлган ўрта йўлдан боради. шу боис ҳам, беҳбудий тўғри таъкидлаганидек, “...мўътадил ул-мизож халқлар бу партияни хоҳлагандурлар” (148). социал-демократически (иштирокиюни оммавиюн) партияси ўз ичида …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "озодликка туланган товон"

1404189575_51738.doc озодликка туланган товон озодликка туланган товон режа: 1. биз кимнинг авлодимиз? 2. замон эврилмоқда... сен-чи, замондош! 3. жаҳолат нима? 4. озодликка тўланган товон айрим “мутахассис”лар бизда, айниқса, русия мустамлакаси ҳукм сурган хiх аср охири — хх аср бошларида етук сиёсий онг бўлмаганини даъво қилиб, яккаш қулликда яшаганимизни уқтирмоқчи бўлади. аслида шундайми? бу саволга жавоб беришдан аввал озодлик ва қарамлик, эрк ва қуллик каби тушунчалар моҳиятига эътибор қаратмоқ зарур. ўша замонларда муайян даражада маҳдудликда яшашга маҳкум этилганимиздан кўз юмиб бўлмайди. мустамлака гирдобида қолганимиз, қарам бўлганимиз ҳам рост. лекин қуллик ҳақида мулоҳаза айтишдан олдин истиҳола қилмоқ керак. гарчи ўша кезлари миллат ҳаётининг барча — сиёсий­ҳуқуқий, ижтимоий­и...

Формат DOC, 127,0 КБ. Чтобы скачать "озодликка туланган товон", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: озодликка туланган товон DOC Бесплатная загрузка Telegram