eвропа маърифатпарварларининг сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари

DOC 85,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1351932687_27097.doc европа маърифатпарварларининг сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари eвропа маърифатпарварларининг сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари режа: 1.вольтернинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари. 2.монтескьенинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари. 3.руссонинг сиёсий-ҳуқуқий таълимоти. 4.xvii-xviii асрларда германия сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари. 5.xviii асрларда италиядаги сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар вольтернинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари франсуа-мари волтер (1694-1778) таъкидлашича, эркинликка интилиш одамнинг табиий инстинктидир. бу инстинкт унинг жон сақлаши ва яшаши учун зарур жамиятни яратишга ундайди. жамият инсоннинг такомиллашишига имкон беради. вольтер нуқтаи назарига кўра, табиий қонунлар бу ақл қонунлари, инсониятга табиат инъом қилган қонунлардир. инсон эркинликда яшашни истайди, шунга интилади. эркинлик бу фикр эркинлиги, матбуот, виждон эркинлиги, ўзбошимчаликка йўл қўймасликдир-"эркинлик фақат қонунларга қарам бўлишдан иборатдир",-дейди вольтер.вольтер демократия ва ҳалқ ҳокимиятчилигидан ўлгудай қўрқар эди. у маърифатли абсолютизм тарафдори эди. монтескьенинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари. табиий ҳуқуқ назариясининг ривожланишига француз файласуфи маърифатпарвар сиёсий мутафаккир ва ҳуқуқшунос шарль луи монтескье (1689-1775) катта ҳисса қўшди. монтескье асарлари ичида унинг "қонунлар рухи ҳақида" асари алохида ўрин эгаллайди. бу асарда баён қилинган таълимот буржуа дунёсининг сиёсий-ҳуқуқий фикр тарихи …
2
кисликлар, иқтисодий аҳвол, диннинг роли ҳақида ҳам фикрлар баён қилади. мўтадил иқлим қонунлар руҳига ижобий таъсир қилади, деб ҳисоблайди. монтескье фикрича, географик муҳит жамият ривожининг бошланғич даврида хал қилувчи роль ўйнайди, чунки бу даврда табиат ва иқлимнинг таъсирини чеклашга қодир қонун чиқарувчи одамнинг ўзи бўлмаган қонун "рухини", унинг мазмунини белгиловчи муҳим омил давлатнинг бошқариш шакли, жамиятдаги сиёсий тузимдир. бу омил географик омил таъсирини чеклаб қўйиши ҳам мумкин, деб ҳисоблайди монтескье. мана шунинг учун монтескье давлат шаклларига алоҳида тўхталади. у учта тўғри давлат шаклларини ажратади: демократия, аристократия ва монархия. буларнинг барчасига таъриф беради ва ўзига хос ҳусусият ва белгиларини кўрсатади. унинг ўзи конституцион монархия тарафдори эди. у деспотизмни қоралайди, уни табиий хуқуққа мутлоқ зид сиёсий тузум деб билади. сиёсий тузумнинг қонунлар рухига таъсири ҳақидаги фикрларини монтескье эркинлик ва уни таъминлаш масаласи билан боғлайди. унинг фикрича, эркинлик бу хавфсизликни хис қилишдир. бу хиссиёт қонунларнинг хукмронлигидан келиб чиқади. давлатдаги эркинликнинг энг мухим белгиси …
3
авлатлар, жумладан ўзбекистон реепубликаси конституциясида ҳам ўз аксини топди. руссонинг сиёсий-ҳуқуқий таълимоти. xviii асрда табиий ҳуқуқ назариясида икки йўналиш пайдо бўлади. улар жамиятда ёмонлик қандай пайдо бўлган деган муаммони ҳал қилиш билан бир-биридан фарқ қиларди. биринчи йўналиш вакиллари жан жак руссо (1702-1778) жольен офре де ламетри (1709-1751) ва бошқалар фикрига кўра, инсон ибтидоий ҳолатда эркин ва мустақил бўлган, бахтли ҳаёт кечирган, одамлар ўртасидаги муносабатлар адолатли табиий қонунлар билан тартибга солинган. табиат ёмонликнинг вужудга келишига сабаб бўлиши мумкин эмас. бу ибтидоий жаннатнинг бузилиб кетишига хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлгани ва натижада одамларнинг бой ва камбағалларга бўлиниб кетиши сабаб бўлди. руссонинг фикрича, давлат ҳукмронликни мустаҳкамлаш, хусусий мулкни қўриқлаш учун пайдо бўлган. бу одамлар орасида тенгликни янада кучайтирди. айниқса деспотик давлатларда инсон қулга айланган. инсон эркин туғилган, лекин у ҳамма ерда кишанлангандир. бу ҳолатдан чиқишнинг қонуний йўли нимадан иборат, деган саволга руссо ўзининг машҳур "ижтимоий шартнома" номли асарида жавоб беришга ҳаракат қилади. руссонинг фикрича, …
4
ақланади, дейди руссо. xvii_xviii асрларда германияда сиёсий ҳуқуқий таълимотлар хvi-хvii асрлар германияда табиий ҳуқуқ мактабининг йирик номоёндалари пуфендорф, томазий, лейбниц, вольф каби мутафаккирлар ижод қилдилар. германияда ҳуқуқ фанининг дунёвий фан сифатида ривожланишига биринчилардан бўлиб, с пуфендорф (1632-1694) ҳисса қўшди. унинг қарашларида жамиятнинг давлатчилик пайдо бўлгунга қадар, табиий ҳуқуқ концепцияси катта ўрин эгаллаган. унинг фикрича: давлатнинг ҳуқуқий асоси икки хужжатга боғлиқдир. улар хусусий шартнома (pacta) ва мурожаатнома (decretum). давлатнинг асосий вазифаси инсониятнинг тинчлиги ва тартиб учун жавобгарликдадир. бир гуруҳ шахсларнинг давлатга қарши ҳаракати қонундан ташқари деган фикрни билдиради. юриспруденциянинг назарий ривожланишига ҳисса қўшган инсонлардан бири х. томазий (1655-1728) ҳисобланади. унинг қарашларида ҳуқуқ ва ахлоқ нормалари чуқур тахлил қилинади. у ахлоқни ҳуқуқдан устун қўяди: “агарда ким аҳлоқий жиҳатдан етук шахс бўла олмаса, ундай шахс яхши сиёсатчи бўла олмайди”. георг вильгельм, фридрих гегельнинг ҳуқуқий қарашлари. немис файласуфи георг вилгельм фридрих гегель (1770-1831) хуқуқ таълимотига катта ҳисса қўшди. унинг "руҳ фенаменологияси", "мантиқ илми", "ҳуқуқ …
5
ирода эркинлигада, хаётий фаолиятдаги хилма-хил иродавий ҳаракатларда намоён бўлади. бу эркинликлар орасида гражданлик эркинликлари, сўз эркинлиги, сиёсий ва виждон эркинликлари алоҳида аҳамият касб этади. иродавий харакат хар доим турли сабаб, истак ва ниятлар билан боғлиқдир. бироқ бундан инсон харакати тўлиқ ташқи омиллар билан белгиланади, деган хулоса чиқмайди. эркинлик соҳиби инсон ташқи омиллар таъсирига қаршилик кўрсатмаган ҳолда ҳам ҳар доим фаолдир. унинг харакатлари хамма вақт унинг ўзига боғлиқдир. қонунлар, дейди гегель, умумий ироданинг ифодалайди ва барча учун баробар. ҳар бир индивид умумий иродага бўйсунади. унинг харакатини хамма хуқуқ нормаларига мос деб бахолайди, чунки харакатида барча ўзининг шахсий иродасини намоён бўлгандай ҳис қилади. ҳар бир одам ўзининг индивидуаллиги орқали ифодаланган умумий иродани ўзида мужассамлайди. мана шу умумий ирода хуқукни амалга ошириш, умумий қонунларни конкрет индивидга етказиш имкониятини яратади. оддий онг учун эркинлик ўзбошимчаликка ўхшаш бир нарса бўлиб тўйилади. бироқ ўзбошимчалик нисбий эркинликдир. мазмун жиҳатдан у ҳаракат предметига боғлиқ, яъни у шу ҳаракат …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "eвропа маърифатпарварларининг сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари"

1351932687_27097.doc европа маърифатпарварларининг сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари eвропа маърифатпарварларининг сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари режа: 1.вольтернинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари. 2.монтескьенинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари. 3.руссонинг сиёсий-ҳуқуқий таълимоти. 4.xvii-xviii асрларда германия сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари. 5.xviii асрларда италиядаги сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар вольтернинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари франсуа-мари волтер (1694-1778) таъкидлашича, эркинликка интилиш одамнинг табиий инстинктидир. бу инстинкт унинг жон сақлаши ва яшаши учун зарур жамиятни яратишга ундайди. жамият инсоннинг такомиллашишига имкон беради. вольтер нуқтаи назарига кўра, табиий қонунлар бу ақл қонунлари, инсониятга табиат инъом қилган қонунлардир. инсон эркинликда яшашни истайди, шунга интилади. эркинл...

Формат DOC, 85,0 КБ. Чтобы скачать "eвропа маърифатпарварларининг сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: eвропа маърифатпарварларининг с… DOC Бесплатная загрузка Telegram