xix 19 асрда россиядаги сиёсий-ҳуқуқий қарашлар

DOC 84,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404143376_51616.doc xix асрда россиядаги сиёсий-ҳуқуқий қарашлар xix асрда россиядаги сиёсий-ҳуқуқий қарашлар режа: 1. маърифатпарварлар ва славянофинларнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари. 2. марксизм ва ленинизм таълимоти. 3. либерал йўналиш вакиллари сиёсий –ҳуқуқий қарашлари. 4. xx аср сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлари. михаил сперанскийнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари сперанский диндор сифатида худони бутун ер юзининг олий қонун чиқарувчиси деб ҳисоблайди. давлатнинг шартномавий (худо иродасини татбиқ этувчи шартнома) концепциясини у гипотеза тарзида кўриб чиқди. сперанский фикрича, россия ўзининг тарихий ривожланиши, бўйича уч поғонани босиб ўтди: 1) ўрта асрларда — удель; 2) янги даврда — мутлақ монархия; 3) ҳозирги даврда — юқори ҳокимиятни конституциявий чекловчи ва ҳамма фуқароларга сиёсий, фуқаролик ҳуқуқлари берилишини талаб қилувчи (шахс хавфсизлиги, мулк хавфсизлиги, шахсий сиёсий ҳуқуқлар таъминланиши) саноат ҳолати. сперанскийнинг давлат ҳақидаги қарашлари: унинг таъбирича, россия ғарб давлатлари каби инқилобий йўл билан эмас, балки тўғри қонунлар орқали эволюцион йўл билан ўтиш керак. давлатни ислоҳ қилиш 2-3 йилда эмас, балки 10 йиллаб, ҳатто асрлар давомида …
2
ллий ҳокимият ташкилоти юқоридан қуйига қараб бошқарилувчи коллегиал бошқарувни кўзда тутади: губерния, уезд, волость — вакиллик органлари ҳисобланади. бундай давлат қурилишида тартиб қонунлар ёрдамида ҳимоя қилинади.сперанский афлотун идеали (файласуфлар бошқаруви) га қарши чиқиб, бу масалада арасту изидан боради ва давлатни одамлар эмас, қонунлар бошқариши керак, деб ҳисоблайди. сперанскийнинг ҳуқуқий қарашлари: ш.монтескье сингари сперанский ҳам фуқаролик ҳуқуқлари ва сиёсий ҳуқуқларни қуйидаги тушунчалар орқали таҳлил қилади: сиёсий қуллик ва сиёсий эркинлик, фуқаро қуллиги ва фуқаро эркинлиги. сиёсий қуллик деганда у «битта шахснинг иродаси — ҳамма учун қонун» деган ҳолатни тушунади. сиёсий эркинлик эса — ҳамма ва ҳар кимнинг қонунларга бўйсуниши ва ҳаммага сайлов ҳуқуқининг берилишидир. фуқаро қуллиги деганда у бир синфнинг иккинчи синфга бўйсунишини тушунади. фуқаро эркинлиги, унинг фикрича, жамиятдаги ҳамма табақаларнинг қонунга асосланган ҳолда бир-биридан мустақиллигидир. сперанскийнинг давлат лойиҳаси: қонунга асосланган конституциявий монархия малакали чиновник аппаратига таяниши керак. бундай лойиҳани амалга ошириш учун сперанский чиновниклар тўғрисида иккита қонун ишлаб чиқди: 1. …
3
ин республика бошқаруви тарафдори эканлиги ва монархия даврида ҳам республикачи бўлиб қолишини таъкидлайди. давлат ва жамият ҳаётининг ташкилотчиси сифатида унга республика тушунчаси фуқароларнинг эркинлик ва хавфсизликка эришишлари маъносини англатади. карамзин идеали - иродали кучли монархдир. у ўз фаолиятида қонунларга, ўз мамлакати халқининг маънавий тарбиясига ва сиёсий маърифатига таяниши керак. николай карамзиннинг ҳокимият ҳақидаги фикрлари: карамзин ҳокимият бўлинишига қарши чиқади. у: «империядаги иккита ҳокимиятни қафас ичида бир-бирини еб қўйишга шай турган шерга ўхшатади», дейди. карамзин фикрича, ҳукмдор битта шахсда бутун ҳокимиятни бирлаштиради! сперанский бошқарув ва ҳокимиятнинг ислоҳ қилинишини таклиф этган бўлса, карамзин шакл эмас, одамлар муҳим деб ҳисоблайди. у жойларда ҳокимият губернаторлар томонидан амалга оширилиши ва бунинг учун 50 нафар ақлли ва ваколатли шахс топишни маслаҳат беради. николай карамзин маҳаллий ҳокимият масаласи ҳақида: яхши давлат бошқаруви учун марказий ҳокимият ваколатини кучсизлантириб, жойлардаги ҳокимият ваколатини кенгайтириш керак. чунки маҳаллий ҳокимиятгагина жойлардаги аҳвол яхши аён. николай карамзиннинг ҳуқуқий қарашлари: карамзин табиий ҳуқуқ назарияси …
4
сат борасида карамзин тинчлик муносабатлари тарафдоридир. давлат сиёсий тузилишига кўра, россия фақат зарур бўлгандагина урушга кириши мумкин. у —тинчлик сақлаш тарафдори. шу боис армиянинг сонини қисқартириш, ҳарбий қишлоқларни йўқ қилиш кераклигини айтади. павел пестельнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари: «ҳукумат, — дейди у, — халқ учун унинг манфаати учун энг яхши воситаларини танлашга мажбур. халқ эса ҳукуматдан халқнинг умумий манфаати учун интилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. давлат ҳукумат ва халқнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари тенглиги асосида қурилмоғи керак. агар бундай тенглик йўқотилса, давлат касаллик ва зўравонлик ҳолатида бўлади. шу боис шундай қонун яратиш керакки, ушбу қонун тинчликни ушлаб туриш воситаси бўлмоғи лозим». павел пестельнинг қонунлар ҳақидаги фикрлари: барча қонунларни пестель уч гуруҳга бўлади: маънавий, табиий ва фуқаролик. маънавий қонунлар маънавий ҳаётни табиий ҳаёт билан боғлаб туради. табиий қонунлар табиат талаблари ва табиий заруриятдан келиб чиқади, ҳар бир одам унга бўйсуниши керак бўлади. давлат қонунлари табиий ва маънавий қонунларга мос ҳолда чиқарилиши лозим. фуқаролик …
5
б топувчи 120 кишидан иборат ҳамда улар ҳокимиятнинг қонунчилик ва ижро фаолиятида иштирок этишмайди. ҳар бир қонун олий соборга тасдиқлаш учун юборилади. олий собор тасдиғидан ўтган қонун юридик кучга эга бўлади. олий собор ҳар бир вазирликка назорат функциясини амалга ошириш учун аъзоларини юборади. пестельнинг давлат лойиҳаси: пестель лойиҳаси бўйича россия 10 та область, 3 та уделга бўлиниши керак. унинг таъбирича, область 5 та губернияга, губерниялар уездларга, уездлар волостга бўлинади. россия давлатини ташкил этувчи қабилалар умумий рус халқини ташкил этади. муравьёвнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари: муравьёв табиий ҳуқуқ назарияси тарафдори бўлганлиги учун мутлақ монархияни қоралайди ва бу бошқарув шаклини нотабиий ҳисоблайди. ҳар бир халқ ўз давлатини шартномага кўра вужудга келтиради, лекин суверенитетини сақлаб қолади ва табиий ҳуқуқларни йўқотмайди. эркинлик — бу қонун билан йўл қўйилган ҳамма хатти-ҳаракатларини амалга ошириш дегани эмас, балки инсоннинг ажралмас ҳуқуқларига мос келувчи қонунларга эга бўлишидир. муравьёв крепостной ҳуқуқни йўқотиш тарафдори ҳисобланади. муравьёвнинг давлат бошқаруви ҳақидаги қарашлари: муравьёв таълимотига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"xix 19 асрда россиядаги сиёсий-ҳуқуқий қарашлар" haqida

1404143376_51616.doc xix асрда россиядаги сиёсий-ҳуқуқий қарашлар xix асрда россиядаги сиёсий-ҳуқуқий қарашлар режа: 1. маърифатпарварлар ва славянофинларнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари. 2. марксизм ва ленинизм таълимоти. 3. либерал йўналиш вакиллари сиёсий –ҳуқуқий қарашлари. 4. xx аср сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлари. михаил сперанскийнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари сперанский диндор сифатида худони бутун ер юзининг олий қонун чиқарувчиси деб ҳисоблайди. давлатнинг шартномавий (худо иродасини татбиқ этувчи шартнома) концепциясини у гипотеза тарзида кўриб чиқди. сперанский фикрича, россия ўзининг тарихий ривожланиши, бўйича уч поғонани босиб ўтди: 1) ўрта асрларда — удель; 2) янги даврда — мутлақ монархия; 3) ҳозирги даврда — юқори ҳокимиятни конституциявий чекловчи ва ҳамма фуқароларга сиёсий,...

DOC format, 84,0 KB. "xix 19 асрда россиядаги сиёсий-ҳуқуқий қарашлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.