ўзбекистоннинг мустақилликка эришгандан кейинги давлати ва ҳуқуқи

DOC 350.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1447862447_62337.doc ўзбекистоннинг мустақилликка эришгандан кейинги давлати ва ҳуқуқи режа: 1. мустақил ўзбекистон республикасининг ташкил топиши ва давлат мустақиллигининг эълон қилиниши. 2. ўзбекистон республикаси конституциясининг қабул қилиниши 3. ўзбекистон қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг шаклланиши. 4. ўзбекистон республикасида президентлик институтининг шаклланиши. 5. ижро ҳокимияти органларининг ташкил этилиши ва ривожланиши. 6. суд ҳокимиятининг ташкил этилиши ва ривожланиши. 7. маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташкил этилиши. 8. ўзбекистон республикаси миллий ҳуқуқий тизимининг шаклланиши 1. мустақил ўзбекистон республикасининг ташкил топиши ва давлат мустақиллигининг эълон қилиниши xx асрнинг 80-йиллар охири 90-йилларнинг бошларида собиқ социалистик давлатларда сиёсий жараёнларнинг кескинлашуви, ички сиёсий инқирознинг чуқурлашуви оқибатида совет империяси таркибида бўлган бир қанча давлатлар ўз мустақиллигини қўлга киритиш учун амалий ҳаракатларни бошладилар. жумладан, 1990 йил 20 июнда ўзбекистон сср олий советининг иккинчи сессиясида мустақиллик декларацияси қабул қилинди. бу ҳужжатнинг тарихий аҳамияти шундан иборатки, у ўзбек давлатчилиги тарихидаги биринчи ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат эди. унга кўра, ўзбек халқи давлат бошқарувида …
2
инг ва оқибатда сиёсий инқирознинг чуқурлашувидан дарак берарди. бу вақтда ҳиндистон сафарида бўлган и.а.каримов ўзбекистонга қайтди ва 19 август куни кечқурун тошкент шаҳри фаоллари билан учрашув ўтказди. унда президент қатъий тарзда ўзбекистон нуқтаи назарини маълум қилди. республика раҳбарияти марказдан бериладиган қонунга хилоф бўлган ҳар қандай кўрсатмаларни бажаришни ман этди. 20 августда эса ўзбекистон олий кенгаши раёсати ва ўзбекистон президенти ҳузуридаги вазирлар маҳкамасининг қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳри фаоллари иштирокида қўшма мажлис бўлди. унда марказда амалга оширилган фитна муносабати билан вужудга келган вазият муҳокама қилинди ва ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш йўли ўзгармаслиги ҳақида баёнот қабул қилинди. 21 август куни ўзбекистон президентининг фармони билан фавқулодда ҳолат давлат қўмитасининг ўзбекистон конституцияси ҳамда қонунларига зид келадиган қарорлари ва фармонлари ноқонуний деб эълон қилинди. республика олий кенгаши 1991 йил 26 август куни “ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳамда 31 августда олий кенгашнинг навбатдан ташқари сессиясини чақиришга қарор қилди. 1991 йил 31 август куни …
3
тлар ўртасида чегараларнинг бузилмаслиги тўғрисидаги хельсинки шартномаларига қатъий садоқатни баён этиб, миллати, диний эътиқоди ва ижтимоий мансублигидан қатъи назар, республика ҳудудида яшовчи ҳар бири кишининг муносиб ҳаёт кечиришини шаъни ва қадр-қимматини таъминлайдиган инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий давлат барпо этишга интилиб, “мустақиллик декларация”сини амалга ошира бориб, ўзбекистон совет социалистик республикаси олий кенгаши ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини ва озод суверен давлат – ўзбекистон республикаси ташкил этилганлигини тантанали равишда эълон қилди” . бу дунё харитасида мустақил янги давлатнинг пайдо бўлганлигини расмий ва ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлади. “ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги конституциявий қонуннинг 1-моддасида қуйидаги тарихий сўзлар муҳрланди “ўзбекистон республикаси ўз таркибидаги қорақалпоғистон республикаси билан бирга мустақил, демократик давлатдир”. қонунда халқ ҳокимиятчилиги, демократик давлатчилик, инсон ҳуқуқлари муқаддаслиги, қонун устуворлиги, ҳокимият бўлиниши, мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги каби муҳим принциплар мустаҳкамланди. ушбу қонунда қуйидаги устувор қоидалар ҳам ўз аксини топди: “ўзбекистон республикасининг халқи суверендир ва у республикада давлат ҳокимиятининг бирдан-бир соҳибидир, у ўз ҳокимиятини ҳам бевосита, ҳам вакиллик …
4
й белгилаб қуйилди. барчамизга маълумки, мустақил давлатнинг мавжуд бўлиши учун бир қанча асосий омиллар шакллантирилиши лозим. яъни сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа омиллар мажмуи шулар жумласига киради. ушбу конституциявий қонун халқимизнинг азалий хоҳиш-иродасини ўзида мужассамлаштирди ва минг йиллик орзу интилишларининг руёбга чиққанлигини расмий, ҳуқуқий мустаҳкамлади. шу асосда, давлат мустақиллигининг асосий таянчи бўлган сиёсий мустақиллик тинч йўл балан, парламент йўли билан қўлга киритилди. бу халқимизнинг уч минг йиллик давлатчилик тарихида буюк тарихий воқеа бўлди десак асло хато бўлмайди. давлатимиз олдида турган галдаги вазифа: давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг келгуси тараққиёт йўлини танлаш масаласи эди. давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек “биз озодликка қон тўкмасдан эришдик. аммо бу - ҳақиқий мустақиллик курашсиз ва меҳнатсиз қўлга киритилади, дегани эмас. мустақилликни ҳимоя этиш, мустақилликни мустаҳкамлаш, истиқлолни эплаш ҳам зарур” . давлатимиз раҳбари бошчилигида ўзбекистонннинг кейинги ривожланиш истиқболлари белгилаб олинди. ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятини шакллантириш асосий бош мақсад қилиб қўйилди. ушбу давлатни шакллантиришнинг назарий ва ҳуқуқий асослари …
5
хоҳиш-иродаси давлат сиёсатини белгилаб беради. бу сиёсат инсон ва жамиятнинг фаровонлигини, ўзбекистоннинг барча фуқароларининг муносиб турмушини таъминлашга қаратилган бўлиши керак” . президент ушбу асарида ўзбекистоннинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий ривожланишининг асосий вазифаларини белгилаб берди. жумладан, сиёсий соҳада улар қуйидагилардан иборат: биринчидан, халқнинг турмуш тажрибасига, республика аҳолисининг миллий ва маданий анъаналарига, барча ижтимоий гуруҳлари ва қатламларининг манфаатларига мос келадиган ҳақиқий демократик принципларни қарор топтириш; иккинчидан, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши, давлат органлари ваколатларининг аниқ тақсимланиши асосида миллий давлатчиликни барпо этиш; учинчидан, барча фуқароларнинг қонун олдида ҳуқуқий тенглиги ва қонуннинг устунлигини, жамият манфаатлари ҳимоя қилиниши ва аҳолининг хавфсизлигини кафолатлайдиган ҳуқуқий давлатни барпо этиш; қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот тантана қилмаса, шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинмаса, қаттиқ интизом, ички уюшқоқлик ва масъулият устувор бўлмаса, қонунлар ва анъаналар ҳурмат қилинмаса, ҳуқуқий давлатнинг мавжудлигини тасаввур этиб бўлмайди; тўртинчидан, ўзбекистонда туғилган, унинг заминида яшаётган ва меҳнат қилаётган ҳар бир киши, миллий мансублиги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистоннинг мустақилликка эришгандан кейинги давлати ва ҳуқуқи"

1447862447_62337.doc ўзбекистоннинг мустақилликка эришгандан кейинги давлати ва ҳуқуқи режа: 1. мустақил ўзбекистон республикасининг ташкил топиши ва давлат мустақиллигининг эълон қилиниши. 2. ўзбекистон республикаси конституциясининг қабул қилиниши 3. ўзбекистон қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг шаклланиши. 4. ўзбекистон республикасида президентлик институтининг шаклланиши. 5. ижро ҳокимияти органларининг ташкил этилиши ва ривожланиши. 6. суд ҳокимиятининг ташкил этилиши ва ривожланиши. 7. маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташкил этилиши. 8. ўзбекистон республикаси миллий ҳуқуқий тизимининг шаклланиши 1. мустақил ўзбекистон республикасининг ташкил топиши ва давлат мустақиллигининг эълон қилиниши xx асрнинг 80-йиллар охири 90-йилларнинг бошларида собиқ социалистик давлатларда сиёсий жараё...

DOC format, 350.0 KB. To download "ўзбекистоннинг мустақилликка эришгандан кейинги давлати ва ҳуқуқи", click the Telegram button on the left.