қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тушунчаси шакллари ва моҳияти

DOCX 29,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1540969033_72749.docx қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тушунчаси шакллари ва моҳияти режа: 1. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тушунчаси 2. парламент қонунчилик ташаббуси. 3. давлат бошлиғи қонунчилик ташаббуси 4. ҳукумат қонунчилик ташаббуси. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тушунчаси, шакллари ва моҳияти маълумки, қонун ижодкорлик жараёни муайян вақт мобайнида амалга ошади. унинг бошланиши қонун чиқарувчи орган доирасидаги бевосита қонунчилик ташаббусидан бошланади. таъкидлаш лозимки, қонун ижодкорлиги жараёни ҳамда унинг натижаси сифатида таёрланган қонунларнинг самарадорлиги, энг аввало, қонунчилик ташаббусининг қай даражада амалга оширилишига кўп жиҳатдан боғлиқ. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқий муаммолари мағзини англаб етиш учун унинг қуйидаги муҳим жиҳатларини пухта мушоҳада этиш талаб қилинади: 1) қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг тушунчаси ва моҳиятини; 2) қонунчилик ташаббуси амалга оширилиши натижасида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатнинг мазмунини; 3) қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг соҳиблари (субъектлари) доираси ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятлари; 4) қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг асосий шакллари ва бошқаларни. ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов томонидан “мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир” маърузасида алоҳида …
2
дқиқ этиш муҳим аҳамият касб этади. бунда қонун чиқарувчига, пировард натижада умумий хоҳиш-иродани ифодалайдиган, турли йўналишдаги ижтимоий манфаатларни мувофиқлаштириш натижаси бўлган умумий (ҳуқуқни шакллантирувчи) манфаат зарур. қонун лойиҳаси тайёр бўлгач, кўпинча унинг асосий қоидалари бўйича жамоатчилик фикрини билиш муҳим бўлади. ва ниҳоят, қонун амалга киритилгач, қонуншунос қонуннинг ижтимоий кутишларга мувофиқлиги тўғрисида, унинг самарадорлиги даражаси, самарасизлиги сабаблари тўғрисида мунтазам маълумот олиб туриши даркор. қонун ижодкорлиги фаолиятини социологик таъминлашнинг бундай тизимдан алоҳида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган қонунларни ишлаб чиқишда тўла ҳажмда фойдаланиш мақсадга мувофиқ. таъкидлаш лозимки, қонунчилик ташаббуси алоҳида мустақил ҳуқуқий институт ҳисобланади. ҳуқуқий адабиётларда “қонунчилик ташаббуси” ва “қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи” деган иборалар қўлланилади. ҳатто, баъзан улар айнан бир хил маънода қўлланилади. баъзи мулоҳазаларда “қонунчилик ташаббуси” муайян субъектнинг қонун лойиҳасини киритишга бўлган ҳуқуқи сифатида талқин этилса, бошқа изоҳларда эса – қонун лойиҳасини киритиш факти, яъни мазкур ҳуқуқни амалга оширишга қаратилган хатти- ҳаракатларнинг йиғиндиси сифатида ифода этилади. қонунчилик ташаббусини қонун чиқарувчи органга қонун …
3
имизда фаолият юритаётган жамоат бирлашмаси – ўзбекистон экологик ҳаракатининг парламент қуйи палатасидаги депутатлар гуруҳи томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан самарали фойдаланиш орқали қонун лойиҳалари ишлаб чиқилаётганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. 2. давлат бошлиғи қонунчилик ташаббуси. қонунчилик ташаббусининг ушбу шакли президент (қирол) томонидан амалга оширилади. вазиятдан келиб чиқиб бу шакл президент ёки қиролнинг қонунчилик ташаббуси деб аталади. 3. ҳукумат қонунчилик ташаббуси. қонунчилик ташаббусининг ушбу шакли ҳукумат томонидан амалга оширилади. аксарият демократик давлатларда ҳукумат қонунчилик ташаббусининг асосий субъекти ҳисобланади. 4. халқ (фуқаролар) қонунчилик ташаббуси. қонунчилик ташаббусининг ушбу шакли бевосита сайловчилар томонидан амалга оширилади. одатда, халқ қонунчилик ташаббуси амалга ошириш механизми ва талаблари давлат конституцияси ва махсус қонунларда белгиланади. бугунги кунда бундай институт польша, италия, лихтенштейн, македония, португалия, руминия, австрия, албания давлатлари қонунчилигида назарда тутилган. хусусан, ушбу ташаббусни амалга ошириш учун италияда камида 50 минг овоз йиғиш зарур. 5. суд органларининг қонунчилик ташаббуси. қонунчилик ташаббусининг ушбу шакли айрим давлатларда олий суд органлари томонидан амалга оширилади. …
4
органларининг қонунчилик ташаббуси уларнинг ваколатига тегишлилиги билан чекланади. 8. айрим ҳуқуқий адабиётларда референдум шаклидаги қонунчилик ташаббуси ҳақида гап юритилади. референдум шаклидаги қонунчилик ташаббуси халқнинг қонунчилик жараёнида бевосита қатнашиши тушунилади. ушбу шакл орқали жамият учун энг муҳим бўлган масалалар ҳал этилади. жумладан, беларусь давлатида “беларусь республикаси фуқароларининг қонунчилик ташаббусини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги қонун амал қилаётганлигини таъкидлаш ўринлидир. шундай қилиб, юридик адабиётларда билдирилган фикрларни умумлаштириб, “қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи демократик ҳуқуқий давлатни асосиий белгисини ифодаловчи ва қонунчилик жараёнини таъминловчи муҳим ҳуқуқий институт сифатида намоён бўлади” деган хулосага келиш мумкин. мазкур институт кенг қамровли демократик восита сифатида давлат ва жамият манфаатларини боғлаб туради ҳамда вужудга келадиган ижтимоий муносабатларни қонунийлаштиради. юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи деганда, конституцияда белгиланган субъектларнинг қонун чиқарувчи органга қонун лойиҳаларини тақдим этиш ҳуқуқи тушуниш мақсадга мувофиқдир. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи – субъектив ҳуқуқ бўлиб, белгиланган тартиб асосида амалга оширилиши мумкин. ўзбекистон республикасида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи – конституция ваколат берган …
5
р маҳкамаси, ўзбекистон республикасининг конституциявий суди, олий суди, олий хўжалик суди, бош прокурори эгадирлар. ушбу конституциявий ҳуқуқни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қонун лойиҳасини олий мажлиснинг қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширадилар. қонун ижодкорлигини оқилона ташкил этиш ва унинг демократик қирраларини янада ривожлантириш ҳозирги парламент ислоҳотларининг марказий масалаларидан биридир. айниқса, мамлакатимизда профессионал асосда ишловчи икки палатали парламент қарор топиб фаолият бошлагач, қонун ижодкорлиги янада фаоллашди. айни вақтда, бу жараённинг илмий ва амалий талқини алоҳида долзарблик касб этмоқда. жумладан, иккинчи чақириқ ўзбекистон республикаси олий мажлиснинг иккинчи сессиясида олий мажлис раисининг “ўзбекистон республикаси олий мажлиси қўмита ва комиссияларининг 2000-2002 йиллардаги қонун чиқарувчилик ва назорат фаолияти устуворликлари тўғрисида”ги маърузаси махсус шу масалага бағишланганлиги бунинг далилидир. унда миллий қонунчилигимиз яқин йиллар мобайнида жамиятимиз ва давлатимиз ҳаётининг барча соҳаларини янада эркинлаштириш учун қулай ҳуқуқий шароитлар ва кафолатлар яратиш йўлидан бориши таъкидланган. шу муносабат билан олий мажлис фаолиятининг истиқбол дастурида нафақат янги қонунларни қабул қилиш, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тушунчаси шакллари ва моҳияти"

1540969033_72749.docx қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тушунчаси шакллари ва моҳияти режа: 1. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тушунчаси 2. парламент қонунчилик ташаббуси. 3. давлат бошлиғи қонунчилик ташаббуси 4. ҳукумат қонунчилик ташаббуси. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тушунчаси, шакллари ва моҳияти маълумки, қонун ижодкорлик жараёни муайян вақт мобайнида амалга ошади. унинг бошланиши қонун чиқарувчи орган доирасидаги бевосита қонунчилик ташаббусидан бошланади. таъкидлаш лозимки, қонун ижодкорлиги жараёни ҳамда унинг натижаси сифатида таёрланган қонунларнинг самарадорлиги, энг аввало, қонунчилик ташаббусининг қай даражада амалга оширилишига кўп жиҳатдан боғлиқ. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқий муаммолари мағзини англаб етиш учун унинг қуйидаги муҳим жиҳатларини пухта мушоҳада этиш талаб қилинади: 1) қ...

Формат DOCX, 29,4 КБ. Чтобы скачать "қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тушунчаси шакллари ва моҳияти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи туш… DOCX Бесплатная загрузка Telegram