қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш босқичлари ва принциплари

DOCX 33,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1540968762_72744.docx қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш босқичлари ва принциплари режа: 1. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш 2. ижтимоий омилларни қонун ижодкорлигига таъсир кўрсатиш 3. қонун лойиҳаларини умумхалқ муҳокамасига ҳавола этиш принципи. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш босқичлари ва принциплари қонун ижодкорлиги фаолияти муайян процессуал шаклдаги босқичлар асосида амалга оширилади. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи қонун ижодкорлиги жараёнининг бошланғич босқичидир ва у қонунчилик жараёнининг илк босқичи сифатида қонунчилик жараёни механизмини ҳаракатга келтиради. қонун ижодкорлигининг самарали бўлиши кўп жиҳатдан мамлакатда амалга ошириладиган ҳуқуқий сиёсатга ва унинг таркибий қисми бўлган ҳуқуқ ижодкорлиги сиёсатининг мазмунига боғлиқ. ушбу сиёсат ҳам, ўз навбатида, ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг қатъий эҳтиёжларидан келиб чиқиши лозим. юридик адабиётларда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг босқичлари мазмун-моҳияти хусусида якдил фикр йўқ. баъзи олимлар қонун чиқариш жараёнида норматив-ҳуқуқий акт лойиҳасини тайёрлашни алоҳида босқич сифатида ажратишни таклиф этсалар, бошқа бир гуруҳ мутахассислар муайян қонунни қабул қилиш учун эҳтиёжни аниқлашни алоҳида босқич, деб эътироф этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашади. …
2
чилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари яратилди. назарияда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи билан боғлиқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш – бу қонунчилик жараёнининг бошланғич нуқтаси бўлиб, бутун бир жараённи ташкил этади. қонун йўли билан тартибга солиниши лозим бўлган муаммолар қонун тайёрлашдан олдин бир неча босқичлар бўйича ўрганиб чиқишни тақозо этади. жумладан: 1) муаммога сабаб бўлаётган вазиятни аниқлаштириш, яъни ижтимоий, сиёсий психологик ёки бошқа номақбул омилларга барҳам бериш мақсадида ҳуқуқий аралашув эҳтиёжини ўрганиб чиқиш; 2) тартибга солинаётган муносабатлар ёки объектнинг ҳолатига ҳуқуқий таъсир кўрсатиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда тартибга ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг ахборотномаси. – принципини танлаш (масалан, ҳуқуқий рағбатлантириш ёки чеклаш, шунингдек жазо турини танлаш). одатда ҳуқуқ назариясида ҳуқуқий воситалар туркумига вазифа юкловчи, тақиқловчи ёки ваколат берувчи нормалар киритилади. бироқ тажриба тартибга солинаётган объектнинг ҳолатидаги мувозанатга ташкилий-бошқарув ва ижтимоий чора-тадбирлар мажмуи орқали эришиш мумкинлигини кўрсатди. хўжаликларнинг иқтисодий мустақиллиги ошган шароита тақиқловчи ёки чекловчи чоралар тизимига асосланиш ярамайди. асосийси, ҳаёт …
3
осқичи, қонун лойиҳасини парламентга киритиш босқичи, қонунчилик ташаббуси субъекти қонун лойиҳасини парламентда кўриб чиқилишида иштироки босқичи. бизнинг фикримизча, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишда алоҳида босқичи сифатида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини социологик таъминлаш вазифаси ижтимоийлик ва ҳуқуқийликнинг оптимал бирлашишини концептуал даражада топиш кўрсатишимиз мумкин. қонун чиқарувчи орган олдида турган вазифа анча мураккаб ва масъулиятлидир. у ҳуқуқий тартибга солиш эҳтиёжини аниқлагач, мазкур муносабатлар айнан қонун билан тартибга солиниши керакми ёки бошқа даражадаги ҳуқуқий акт билан тартибга солиш ҳам мумкинми, деган масалани ҳал этади. сўнгра, амалдаги қонун ҳужжатларини таҳлил қилиб, мавжуд норматив актларни тўлдириш, ўзгартириш лозимми ёки янги қонунни қабул қилиш керакми, деган масалани ҳал этади. бугунги кунга келиб бир қатор олимлар фикрига кўра, қонун яратишнинг ижтимоий жиҳатларига эътибор қаратишга алоҳида аҳамият берилиши таъкидланади2. жумладан, а.в.малько ва к.в.шундиков ҳуқуқ ижод этиш жараёнининг соф норматив, юридик талқинидан фарқли ўлароқ, унинг социологияси мазмунига чуқурроқ кириб бордилар. улар қонун яратиш фаолиятини икки босқичга ажратадилар: биринчи босқич – …
4
ўғрисида дастлаб тўпланган маълумотлари ҳамда ҳосил қилинган таассуроти ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. ю.а.тихомиров ҳуқуқ (қонун) ижодкорлиги жараёнига таъсир кўрсатувчи ижтимоий омилларни уч гуруҳга, яъни ҳуқуқ билан тартибга солинадиган предметни белгиловчи омиллар, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти иштирокчиларининг қарашларини ифодаловчи омиллар ҳамда соф юридик мазмундаги омилларга ажратишни таклиф этади. ижтимоий омилларни қонун ижодкорлигига таъсир кўрсатиш ижтимоий омилларни қонун ижодкорлигига таъсир кўрсатиш хусусиятига кўра таснифлаш, аввало, ҳуқуқий тизимдан ташқарида “ётувчи” омилларни ажратиб олишга имкон беради. жамиятда рўй бераётган жараёнлар ва уларнинг қонуниятларини ўрганиш ҳуқуқий ҳаётда, қонунчиликда ўз вақтида тегишли ўзгартишлар қилиш зарурлигини англаш имконини беради. бу ҳолда ижтимоий омилларнинг кўпчилиги ҳуқуқ ҳосил қилувчи ва яратувчи омилларга эга бўлади. зеро, айнан уларда бўлғусида қонун билан тартибга солинадиган объект (ижтимоий муносабатлар кўлами) намоён бўлади. ушбу омилларнинг оқилона инобатга олиниши ижтимоий объектни тўғри баҳолаш ҳамда ҳуқуқий тартибга солиш предметини, унинг мақбул шакли ва методини танлаш гарови бўлади. ижтимоий омиллар ҳуқуқий тартибга солиш эҳтиёжини аниқлашга, қонун лойиҳасини ишлаб …
5
тлари тизимини ва моддий ишлаб чиқариш талабларини акс эттиради); б) экологик омиллар (мамлакат табиатини асраш, табиат бойликларини сақлаш ва бу ресурслардан оқилона файдаланиш); в) демографик омиллар (қонунчилик актларини яратишда аҳолининг ёши, кўпайиш тамойили, кўчиш ва жойлашиши, шаҳар ёки қишлоқ жойларида яшаши кабиларнинг ҳисобга олиниши); г) жўғрофий омиллар (мамлакатнинг жўғрофий жойлашиши, рельефи каби хусусиятларнинг қонунчиликка таъсир этиши). асосий субъектив омиллар қуйидагилардан иборат: а) сиёсий-ҳуқуқий омиллар (республика қонунчилигини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгиловчи сиёсий дастурлар ва юридик йўл-йўриқлар, сиёсий директивалар); б) ғоявий-психологик омиллар (қонунчилик жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқий психологияси ва ҳуқуқий мафкураси хусусиятларини акс эттиради); в) ижтимоий-маданий омиллар (аҳолининг ва мансабдор шахсларнинг маданий савиясини ҳамда маълумот даражасини назарда тутади); г) миллий омиллар (қонунларнинг мазмунида миллатлар ва элатларнинг ўзига хос жиҳатлари инобатга олиниши, унга миллий истиқлол ғояларининг, миллий равнақ муаммоларининг сингдирилиши). мазкур омил байналмилалчиликни ҳам назарда тутади. чунки кўп миллатли давлат шароитида қонунчиликда турли миллатларнинг манфаати уйғунлаш-тирилишига ҳам эришиш лозим. тадқиқотчилар бир қатор ҳолатларда бундай …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш босқичлари ва принциплари" haqida

1540968762_72744.docx қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш босқичлари ва принциплари режа: 1. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш 2. ижтимоий омилларни қонун ижодкорлигига таъсир кўрсатиш 3. қонун лойиҳаларини умумхалқ муҳокамасига ҳавола этиш принципи. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш босқичлари ва принциплари қонун ижодкорлиги фаолияти муайян процессуал шаклдаги босқичлар асосида амалга оширилади. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи қонун ижодкорлиги жараёнининг бошланғич босқичидир ва у қонунчилик жараёнининг илк босқичи сифатида қонунчилик жараёни механизмини ҳаракатга келтиради. қонун ижодкорлигининг самарали бўлиши кўп жиҳатдан мамлакатда амалга ошириладиган ҳуқуқий сиёсатга ва унинг таркибий қисми бўлган ҳуқуқ ижодкорлиги сиёсатининг мазмунига боғлиқ. ушбу сиёсат ҳ...

DOCX format, 33,8 KB. "қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш босқичлари ва принциплари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.