қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига оид муносабатлар уларнинг мазмуни

DOCX 20.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1540969440_72758.docx қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига оид муносабатлар уларнинг мазмуни режа: 1. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига оид муносабатлар 2. ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келиши қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига оид муносабатлар қонунчилик ташаббуси амалга оширилиши натижасида тегишли ҳуқуқий муносабат вужудга келади. қонунчилик ташаббуси кўрсатилиши билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар жамиятда мавжуд бўлган ижтимоий муносабатларнинг бир туридир. шунинг учун уларнинг мазмуни ва амалга ошиш механизми ҳуқуқий муносабатлар ҳақидаги умумий таълимот асосида тушунтириб берилиши мумкин. маълумки, ҳуқуқий муносабатлар кишилар (фуқаролар ёки жамоалар)нинг ҳуқуқий шаклга эга бўлган ўзаро ижтимоий алоқалари, ўзаро муносабатларидир. ҳар қандай ҳуқуқий муносабат ундаги иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тизимидан иборат бўлиб, уларнинг феъл-атвори, юриш-туришини қатъий белгилаб беради. ҳуқуқий муносабатлар мазмуни уларнинг таркибини ташкил этувчи элементлар мажмуи билан тавсифланади. ҳуқуқий муносабатлар таркиби (тузилиши)га унинг иштирокчилари, иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек уларнинг реал феъл-атвори, хатти-ҳаракатлари, ҳуқуқий муносабатларнинг объектлари киради. ҳуқуқий муносабатлар ўз қатнашчиларининг кўпдан-кўп хилма-хил алоқаларидан иборат бўлади, бу алоқалар уларнинг зиммасига юклатиладиган субъектив ҳуқуқлар ва юридик мажбуриятлар воситасида …
2
давлат мажбурлов чоралари билан таъминланувчи ҳаётдаги турли ҳолатлар, шароитлар ва омилларни ифода этади. умумий таълимотдан келиб чиқиб, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқий муносабатларининг мазмуни қуйидаги қисмлардан таркиб топади: а) қонунчилик ташаббуси ҳуқуқий муносабатларининг иштирокчилари (ваколатли субъект ва мажбурият ўтовчи субъект); б) томонларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, уларнинг ўзаро алоқалари; в) ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг қонунчилик ташаббуси соҳасидаги ҳуқуқ ва бурчларини амалга ошириш билан боғлиқ реал фаолияти (феъл-атвори, хатти-ҳаракатлари). ушбу ҳуқуқий муносабатда олий қонун чиқарувчи ҳокимият органи мажбурият ўтовчи субъект сифатида майдонга чиқади. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқий муносабатларида мажбурият ўтовчи субъект масаласига алоҳида тўхталиш лозим. адабиётларда бу хусусда бир қанча нуқтаи назарлар мавжуд. улардан бирига кўра, бирон субъект томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг амалга оширилиши парламент учун ҳеч қандай мажбурият келтириб чиқармайди. мазкур вазиятда қонун лойиҳаси (ёки таклиф)ни кўриб чиқиш учун қабул қилиш ёки қилмаслик масаласини парламентнинг ўзи ҳал этади. бундай фикрга қўшилиш қийин. чунки, ҳар қандай ҳуқуқий муносабатда бўлгани сингари, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқий муносабатида ҳам маълум …
3
ул қилишга ҳақли: қонун лойиҳаси (таклиф)ни ўз мажлиси кун тартибига киритиши; қонун лойиҳасини ўз қўмиталарига бериши; лойиҳани умумхалқ муҳокамасига чиқариши; лойиҳани кўриб чиқиш масаласини кечиктириши мумкин ва ҳ.к. қонун лойиҳасини қонунчилик органи бўлмиш парламентга киритиш билан қонун ижодкорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича “биринчи ҳуқуқий муносабат” вужудга келади. бу дегани қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти парламентга киритган қонун лойиҳасини кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқи ҳамда қонунчилик органида эса уни кўриб чиқиш мажбурияти пайдо бўлади. шу ўринда таъкидлаш жоизки, айрим ҳуқуқшунос олимлар парламентнинг тақдим этилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш мажбуриятини тан олмайдилар. масалан, о.м. мудраянинг фикрича, парламентга олий вакиллик органи сифатида бирор бир қонун лойиҳасини кўриб чиқиш мажбуриятини юклаш мумкин эмас. бу фикрга қўшилиб бўлмайди ва у юридик адабиётларда ҳақли танқидга учраган. бундай нуқтаи назарнинг асоссизлигини қонун лойиҳаларини тайёрлашнинг демократизм, ошкоралик, очиқлик, илмийлик, жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ҳисобга олиш каби принциплар асосида амалга оширилишининг ўзиёқ яққол кўрсатади. и.в. гранкин нуқтаи назарига кўра, қонунчилик …
4
онунлари талабларига мувофиқлиги ҳамда қонун лойиҳасини киритишнинг қонунда ва ушбу регламентда белгиланган тартибига қай даражада риоя этилганлигини аниқлайди. масъул қўмитанинг қонун лойиҳасини қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги ёки уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш зарурлиги тўғрисидаги хулосаси, қоида тариқасида, ўн тўрт кун ичида кенгаш муҳокамасига тақдим этилади. бу ерда қонунчилик ташаббуси намоён этилиши натижасида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлар табиатига теранроқ эътибор қаратиш лозим. ушбу ҳуқуқий муносабатда икки тараф (субъект) иштирок этади, бир тарафдан, ташаббус субъекти, иккинчи тарафдан, мажбурият ўтовчи субъект – ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси ёки унинг кенгаши. маълумки, ҳар қандай субъектив ҳуқуқ қаршисида унга мос юридик мажбурият ҳам намоён бўлиши шарт. демак, қонун лойиҳасини қабул қилиб олиш, рўйхатдан ўтказиш ва палата мажлиси кун тартибига киритиш мажбурият ўтовчи субъектнинг зиммасида бўлиб, шу юридик ҳаракатлар бажарилгандагина қонунчилик ташаббуси амалга оширилди, деб ҳисоблаш мумкин бўлади. “ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасида қонун лойиҳаларини …
5
л қилинганда қонунчилик палатаси кенгаши қонун лойиҳасини қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқишга тайёрлаш муддатини белгилайди. демак, мазкур ҳуқуқий муносабатда мажбурият ўтовчи субъект сифатида ўзбекистон республикаси олий мажлис қонунчилик палатасининг кенгаши майдонга чиқмоқда. бизнинг фикримизча, бу ўринда юридик аҳамиятли мажбуриятни қонунчилик палатаси зиммасига юклаш маъқулроқдир. қонун лойиҳаси қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг субъекти лойиҳа матнини ўзгартириш ёки ўзи киритган қонун лойиҳасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатасига қонунчилик таклифи билан мурожаат этиш ҳуқуқи ҳеч ким учун чекланмаган. бундай таклиф киритилган тақдирда эса, ўзбекистон республикасининг “қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатасига киритиш тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган давлат органлари, нодавлат ташкилотлар ва фуқаролар қонунлар лойиҳаларини ёки янги қонун, ўзгартишлар, қўшимчалар қабул қилиниши, шунингдек, амалдаги қонунни ёки унинг бир қисмини ўз кучини йўқотган деб топиш зарурлиги тўғрисидаги таклифларни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига оид муносабатлар уларнинг мазмуни"

1540969440_72758.docx қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига оид муносабатлар уларнинг мазмуни режа: 1. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига оид муносабатлар 2. ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келиши қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига оид муносабатлар қонунчилик ташаббуси амалга оширилиши натижасида тегишли ҳуқуқий муносабат вужудга келади. қонунчилик ташаббуси кўрсатилиши билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар жамиятда мавжуд бўлган ижтимоий муносабатларнинг бир туридир. шунинг учун уларнинг мазмуни ва амалга ошиш механизми ҳуқуқий муносабатлар ҳақидаги умумий таълимот асосида тушунтириб берилиши мумкин. маълумки, ҳуқуқий муносабатлар кишилар (фуқаролар ёки жамоалар)нинг ҳуқуқий шаклга эга бўлган ўзаро ижтимоий алоқалари, ўзаро муносабатларидир. ҳар қандай ҳуқуқий муносабат ундаги иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбур...

DOCX format, 20.5 KB. To download "қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига оид муносабатлар уларнинг мазмуни", click the Telegram button on the left.