қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишнинг ташкилий ҳуқуқий механизми

DOCX 28,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1540969125_72751.docx қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишнинг ташкилий ҳуқуқий механизми режа: 1. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг объекти 2. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган давлат органлари қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг объекти қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг объекти масаласида юридик адабиётларда асосан икки хил ёндашув кузатилади. айрим олимларнинг фикрича, мазкур ҳуқуқнинг объекти фақат тайёр қонун лойиҳаси ҳисобланади1. бошқа муаллифларнинг фикрларига кўра, бу ҳуқуқнинг мавзуини қонун лойиҳаси кўринишидаги таклиф, янги қонун қабул қилиш, амалдаги қонунга ўзгартириш киритиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги таклиф ташкил қилади. ҳ.т. одилқориевнинг фикрича, қонунчилик ташаббуси кўрсатишни, албатта, тайёр қонун лойиҳасини киритиш билан чегаралаб бўлмайди. тўғри, тайёр лойиҳа киритилганда бўлажак қонуннинг ғоясини англаш осон кўчади, қонун чиқарувчи органнинг иши ҳам енгиллашади ва тезлашади. бироқ, амалиётда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари киритадиган таклиф ҳамма вақт ҳам лойиҳа кўринишида расмийлаштирилган бўлавермайди. қатор ҳолларда олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари муайян қонун қабул қилиниши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида асослантирилган таклиф киритадилар. чунки, алоҳида олинган депутат ўзи мустақил равишда мураккаб қонун …
2
г объекти ҳисобланади. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини кенг ва тор маънода тушуниш мумкин. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини кенг маънода тушунганда унинг объекти – ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ёки қўриқлашга қаратилган интилиш, ҳаракатлар мажмуи, дейиш мумкин. тор маънода эса бевосита қонунчилик ташаббусини амалга ошириш ҳисобланади. шунингдек, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг предметини қонун лойиҳалари ташкил этади. назаримизда, ҳуқуқшуносликда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг объекти билан предметини аралаштириб юбориш ҳолати кузатилади. шу ўринда, жиноят ҳуқуқидан бир қиёсий мисол келтириш билан мазкур масалага ойдинлик киритишга уриниб кўрамиз. жиноят ҳуқуқида жиноят кодекси билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар жиноятнинг объекти ҳисобланади. жиноятнинг предмети эса, моддий олам ашёлари, ҳайвонлар, шахслар ҳисобланади. ушбу предметларга тажовуз қилиш орқали жиноят кодекси билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатга (жиноят объектига) зарар етади. яъни, бу борада назаримизда жиноят ҳуқуқида объект ва предмет масаласи тўғри ҳал этилган. шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кўпгина баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш масаласи “қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатасига …
3
и ёки янги қонун қабул қилиниши, қонунга ўзгартишлар, қўшимчалар киритилиши, шунингдек амалдаги қонунни ёки унинг бир қисмини ўз кучини йўқотган деб топиш зарурлиги тўғрисидаги таклифларни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти кўриб чиқиши учун киритиши мумкин. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган давлат органлари қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган давлат органлари, нодавлат ташкилотлар ёки фуқаролар томонидан киритилган қонунлар лойиҳаларини ёки таклифларни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ўзи ишлаб чиқаётган қонунлар лойиҳалари учун асос сифатида қабул қилиши мумкин. ушбу нормада таъкидланган, давлат органлари, нодавлат ташкилотлар ёки фуқаролар томонидан киритилган қонун лойиҳалари ёки таклифлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга субъект томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан бир қаторда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг предметини ташкил этади. қонунларнинг давр талабларига мос келиши – қонун лойиҳаси тайёрлашнинг қанчалик даражада тўғри ташкил этилганлигига боғлиқ. қонун лойиҳасини тайёрлаш қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади: • қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш ва уни тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилиш; • қонун лойиҳасини тайёрлашни ташкилий-техникавий …
4
шга, шунингдек қонуннинг энг яхши лойиҳаси учун танловлар эълон қилиш имконининг ҳуқуқий асослари яратилганлиги муҳим аҳамиятга эга. қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини ифодаловчи хужжат унинг концепцияси ҳисобланади. қонун лойиҳаси концепциясида акс этиши лозим бўлган бир нечта асослар кўрсатилган бўлиб, улар жумласига: ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предмети; тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мазкур соҳада амалда бўлган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили илова қилинган ҳолдаги умумий тавсифи ва ҳолатига берилган баҳо; қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти асослари; қонун лойиҳасининг асосий қоидалари; бўлғуси қонуннинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари тахминидан иборат бўлиши даркор. “ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси қонунининг 12-моддасига мувофиқ, қонун лойиҳаси қонунчилик палатасига киритилишида унинг концепцияси баён қилинган тушунтириш хати билан тақдим этилади. “қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги қонунида қонун лойиҳаси концепцияси тузилиши ёритиб берилган. 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган “давлат бошқарувини …
5
ойиҳасининг муқобил таҳририни ҳам киритиш ҳуқуқига эга1. бунда фракция масъул қўмита томонидан қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилаётган қонун лойиҳаси бўйича партиянинг дастурий йўналишлари асосида муқобил таҳририни тайёрлаши мумкин. демак, айнан бир қонун лойиҳаси юзасидан фикрлар ва қарашлар рақобати яққол кўзга ташланади. сиёсий партиялар ўз манфаатларини ҳимоя қилишда бир-бирига рақиб ёки мухолифат бўлиши мумкин. бу билан, биринчидан, умумхалқ манфаатларини кўзловчи қонунлар пишиқ-пухта тайёрланади; иккинчидан, қонунчилик палатаси ишининг самарали ташкил этилишига эришилади; учинчидан, электоратнинг ўз сиёсий партияларига нисбатан ишончи янада ортади. “қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасида қонунлар лойиҳаларига қўйиладиган асосий талаблар кўрсатилган бўлиб, уларга кўра, қонунлар лойиҳаларини тайёрлашда ўзбекистон республикасининг конституцияси, ўзбекистон республикаси қонунларининг ҳамда ўзбекистон республикаси халқаро шартномаларининг принциплари ва нормалари ҳисобга олиниши лозим. ва албатта, қонунлар лойиҳалари қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ бўлиши керак. қонун нормаларини таҳлил қилар эканмиз, унинг талаблари орқали қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда қонунчилик палатасига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишнинг ташкилий ҳуқуқий механизми" haqida

1540969125_72751.docx қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишнинг ташкилий ҳуқуқий механизми режа: 1. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг объекти 2. қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган давлат органлари қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг объекти қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг объекти масаласида юридик адабиётларда асосан икки хил ёндашув кузатилади. айрим олимларнинг фикрича, мазкур ҳуқуқнинг объекти фақат тайёр қонун лойиҳаси ҳисобланади1. бошқа муаллифларнинг фикрларига кўра, бу ҳуқуқнинг мавзуини қонун лойиҳаси кўринишидаги таклиф, янги қонун қабул қилиш, амалдаги қонунга ўзгартириш киритиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги таклиф ташкил қилади. ҳ.т. одилқориевнинг фикрича, қонунчилик ташаббуси кўрсатишни, албатта, тайёр қонун лойиҳасини киритиш билан чегаралаб бўлмайди. тўғри, тайёр лой...

DOCX format, 28,9 KB. "қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишнинг ташкилий ҳуқуқий механизми"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.