туризмни режалаштиришнинг ташкилий механизми

DOC 97,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1482339984_66695.doc туризмни режалаштиришнинг ташкилий механизми режа: 1. ўзбекистон республикасида туризмни бошқариш ва режалаштириш органлари тизими 2. миллий, минтақавий ва маҳаллий даражаларда туризмни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш босқичлари 3. туризмни ривожлантириш режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини таъминлаш 4. ўзбекистон республикасида туризмни ривожлантиришнин асосий йўналишлари ва хусусиятлари 1. ўзбекистон республикасида туризмни бошқариш ва режалаштириш органлари тизими ўзбекистон республикасида туризм соҳасидаги сиёсат олий мажлис томонидан белгилаб берилади. ўзбекистон республикасининг 1999 йил 20 августдаги «туризм тўғрисида»ги қонунига мувофиқ мамлакатимизда туризмни бошқариш ва режалаштириш органлари тизими яратилган ва фаолият кўрсатиб келмоқда. туризм соҳасида марказий давлат ижроия ҳокимияти органи «ўзбектуризм» миллий компанияси ҳисобланади. у қуйидаги вазифаларни бажаради: туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади; туризм масаласи бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади; ички ва халқаро туризмнинг истиқболли йўналишларини белгилаб беради ва бажарилишини таъминлайди; ахборот, реклама ва ноширлик фаолиятини ташкил қилади; туристик хизматлар бозорида рақобатни вужудга келтиради; туристик фаолиятни лицензиялаш ва лицензиядан маҳрум …
2
туризмни унинг барча босқичларида ривожлантириш учун компания қошида туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази тузилган. 2. миллий, минтақавий ва маҳаллий даражаларда туризмни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш босқичлари. миллий, минтақавий ва маҳаллий босқичларда туризмни режалаштириш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади (3.1-чизма) . кўрсатилган босқичларнинг ҳар бирини тавсифлаймиз: 1. режалаштиришнинг мақсадлари, йўналишлари ва вазифаларини белгилаб олиш. турли ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларга мос равишда ва туризмга етиши мумкин бўлган минимал салбий таъсирларни ҳисобга олган ҳолда туризмни ривожлантириш зарурияти, имконияти ва йўллари баҳоланади. 2. тадқиқотни тайёрлаш. туризмни ривожлантириш соҳасидаги истиқболлар очиб берилади ва мўлжаллар белгилаб олинади, иқтисодий. экологик ва ижтимоий муаммолар, шунингдек, энг муҳим институционал элементлар (ташкил қилиш ва бошқариш, қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар, инвестицияларни жалб этиш ва ҳ.к.) кўриб чиқилади. режани бажарувчиларни танлаб олиш, маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоатчиликни жалб қилиш, тадқиқотни ўтказишни ташкил қилиш амалга оширилади. 3. режалаштиришнинг барча элементларини тадқиқ этиш. бунда туризмнинг барча жиҳатлари (география, рақобатлашувчи туристик фирмалар, туристларнинг келишидаги тенденциялар, мавжуд ва …
3
уризмнинг институцион элементлари ва ш.к.лар таҳлил қилинади. туризмни ривожлантиришнинг асосий имкониятлари, ундан муаммолар ва тўсқинлик қилувчи омиллар аниқланади, туристик бизнес сифатини пасайтирувчи тўсиқларни бартараф этиш бўйича зарур тавсиялар ишлаб чиқилади. ўхшаш туристик маҳсулотлар ва бозорларга эга мавжуд ва эҳтимол тутилган потенциал рақобатчиларнинг фаолияти ҳисобга олинади. 5. сиёсат ва режани ишлаб чиқиш. туризмни ривожлантириш сиёсати ва тегишли структуравий режа ишлаб чиқилади. биринчи навбатда ривожлантиришнинг сарф-харажатлар ва фойда мувозанатда бўладиган муқобил вриантлари кўриб чиқилади. бунда қуйидаги мезонлар қўлланилади: ривожлантириш масалаларини ҳал қилишнинг эҳтимол тутилган мураккаблиги, иқтисодий фойдаларни оптималлаштириш, ижобий экологик ва ижтимоий-маданий омилларни кучайтириш, салбийларининг таъсирини энг кам даражага етказиш, бошқа туристик корхоналар билан самарали рақобат қилиш. кўп вариантли баҳолаш асосида сиёсатнинг сўнгги йўналишлари ва режа тузилиши аниқлаб олинади. режалаштиришнинг ушбу босқичида туризмни ривожлантириш ва такомиллаштришнинг энг мақсадга мувофиқ моделларини қабул қилиш учун маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа манфаатдор томонлар билан мустаҳкам алоқа боғлаш зарур 6. бошқа тавсиялар. кўпвариантли моделлар тузилади ва …
4
шга имкон беради. бунда комплекс ёндашувга алоҳида эътибор қаратиш зарур. у иқтисодий, экологик, ижтимоий ва маданий жиҳатларнинг мутаносиблигини назарда тутади ва барча босқичларда туризмнинг барқарор ривожланишини таъминлайди. комплекс режалар ва тавсиялар кўплаб ўзаро боғланган, ҳар хил элементларни ўз ичига олиши зарур. улардан асосийлари қуйидагилардир: - туризмни ривожлантиришнинг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа мақсадлари ҳамда йўналишлари; - умумий базавий таҳлил – мамлакат, минтақа ҳақида тарихий маълумотлар олиш, уларнинг қисқача географик тавсифи, табиий ҳалокатларга мойиллиги (вулқонлар, зилзилалар, бўронлар ва ш.к.) иқлимий шароитлар, атроф-муҳитнинг сифати, минтақани умумий ривожлантириш режалари ва дастурлари ҳамда уларнинг туризмга таъсири, демографик, маданий моделлар, иқтисодиётдаги мавжуд секторларнинг моделлари и уларни ривожлантириш тенденциялари (аҳолининг даромадлари, унинг бандлиги ва б.); - инфраструктура жиҳатидан таҳлил ва тавсиялар – минтақа ёки мамлакатга турли транспорт воситалари билан кириш, ўтказиш потенциали ва туристлар учун қулайликлар; туристик зоналардаги канализация, телекоммуникации; инфраструктурани такомиллаштириш бўйича мавжуд ва амалга оширилаётган режалар ва дастурлар; туризмнинг ривожланишини тўхтатиб қўядиган инфраструктура …
5
ари, магазинлар бўйича тавсиялар; - туризмнинг тавсия қилинадиган ҳажмлари ва шакллари – мамлакат ёки минтақа (туман) доирасида туристик ўтказиш потенциалларини туристларнинг қониққанлигини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш, туризмнинг энг мақсадга мувофиқ шакллари, ҳажмлари ва кўламини асослаб бериш; - бозорни таҳлил қилиш ва башорат қилиш – умумжаҳон, халқаро, минтақавий ва маҳаллий моделлар; туристик келишларнинг модели ва тенданциялари; мазкур мамлакат ёки минтақага келаётган туристларнинг умумий характеристикаси; рақобатлашаётган туристик объектларнинг таъсири; туристик диққатга сазовор жойлардан, объектлардан ва хизматлардан маҳаллий аҳолининг фойдаланиши; бозор мақсадларига эришиш учун жойлаштириш воситаларини башорат қилиш; - тавсия қилинадиган туризмни ривожлантириш ва структуравий режа – иқтисодий, экологик ва ижтимоий-маданий омилларни қамраб оладиган стратегик кўрсатма; туристик диққатга сазовор жойларнинг типлари ва жойлашиши; туризмни ривожлантириш туманлари (туристик зоналар) ва транспорт алоқалари; муддатлар бўйича қурилиш босқичлари; туристик-экскурсия маршрутларини кўрсатган ҳолда турларнинг моделлари ва дастурлари; - иқтисодий таҳлил ва тавсиялар – туристик харажатларнинг мавжуд ва башорат қилинаётган ҳажми ва турлари; туризмнинг мамлакат (минтақа) иқтисодиётига башорат …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "туризмни режалаштиришнинг ташкилий механизми"

1482339984_66695.doc туризмни режалаштиришнинг ташкилий механизми режа: 1. ўзбекистон республикасида туризмни бошқариш ва режалаштириш органлари тизими 2. миллий, минтақавий ва маҳаллий даражаларда туризмни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш босқичлари 3. туризмни ривожлантириш режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини таъминлаш 4. ўзбекистон республикасида туризмни ривожлантиришнин асосий йўналишлари ва хусусиятлари 1. ўзбекистон республикасида туризмни бошқариш ва режалаштириш органлари тизими ўзбекистон республикасида туризм соҳасидаги сиёсат олий мажлис томонидан белгилаб берилади. ўзбекистон республикасининг 1999 йил 20 августдаги «туризм тўғрисида»ги қонунига мувофиқ мамлакатимизда туризмни бошқариш ва режалаштириш органлари тизими яратилган ва фаолият кўрсатиб ке...

Формат DOC, 97,5 КБ. Чтобы скачать "туризмни режалаштиришнинг ташкилий механизми", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: туризмни режалаштиришнинг ташки… DOC Бесплатная загрузка Telegram