туризм соҳасидаги миллий, минтақавий ва фирма ичидаги режалаштиришнинг моҳияти ва услубий асослари

DOC 155,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1482340214_66700.doc , з ц з к пер р пост - = туризм соҳасидаги миллий, минтақавий ва фирма ичидаги режалаштиришнинг моҳияти ва услубий асослари режа: 1.туризмни режалаштиришнинг моҳияти, объектив зарурати ва мақсадлари. 2. туризм соҳасида режалаштиришнинг назарий, услубий асослари ва тамойиллари. 3. туризмни режалаштириш услублари. 4. бизнес режа ишлаб чиқишнинг услубий асослари. 5. туристик корхона бизнес-режасини шакллантиришнинг хусусиятлари ва босқичлари. 6. туристик бизнес корхоналарида режавий-иқтисодий ишларни ташкил қилиш. 1. туризмни режалаштиришнинг моҳияти, объектив зарурати ва мақсадлари. барча даражаларда (миллий, минтақавий, маҳаллий) туризмни режалаштириш унинг муваффақиятли ривожланиши ва бу жараённи бошқаришни таъминлашнинг зарур шарти ҳисобланади. дунёдаги кўплаб туристик минтақалар ва фирмалар тажрибаси шуни кўрсатадики, режали ёндашув кўпинча туристик бозорларда талабни қондиришда катта муаммо туғдирмай, кафолатли даромад олишга олиб келади. ўзбекистон ва мдҳнинг бошқа мамлакатлари бозор иқтисодиётига ўтаётганда режалаштириш ярим унутилган ҳолда қолиб кетди. кўпинча тадбиркорлар, айниқса, иш фаолиятини янгидан бошлаган тадбиркорлар режалаштиришнинг ролига етарлича баҳо бера олмадилар. бунда улар ўз интуицияси ва …
2
фаолияти билан шуғулланиш ва фойда олишни хоҳлайдиган ҳар бир субъект яхши ўйланган ва ҳар томонлама асосланган режа – бизнес олиб бориш стратегияси ва тактикасини, мақсадни, ишлаб чиқариш техникаси, технологияси, уни ташкил қилиш ва маҳсулот сотишни танлашни белгилаб берадиган ҳужатга эга бўлиши керак. синчиклаб ишлаб чиқилган режа тадбиркорликни фаоли ривожлантиришга, ивесторлар, шериклар ва кредит ресурсларини жалб қилишга имкон беради. шунингдек у қуйидагиларга имконият туғдиради: - рақобат устунликларидан максимал фойдаланиш. эҳтимол тутилган хатоларни бартараф қилиш; - янги тенденцияларни кузатиб бориш ва улардан ўз фаолиятида фойдаланиш; - салбий омилларнинг туристик корхона фаолият кўрсатишига таъсирини камайтириш; - эҳтимол тутилган таваккалларга қарши ўз вақтида чоралар кўриш; - ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятининг натижаларини баҳолаш. ҳамма давлатларда мажбурий режалаштириш соҳалари мавжуд бўлиб, улар қуйидагиларни шакллантиради: иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари, йирик ижтимоий ва илмий-техник дастурлар, мамлакат бюжети, мудофаага қилинадиган сарф-харажатлар ва ш.к. хўш, режа ва режалаштириш нима ўзи? маълумот берувчи ва илмий адабиётларда қуйидагича таъриф келтирилган. режа …
3
измни режалаштириш мажбурийдир. режалаштириш туризмни ривожлантиришнинг барча босқичларида – халқаро, миллий, минтақавий, маҳаллий, шунингдек фирмалар даражасида амалга оширилиши керак. бу соҳани режалаштириш назорат қилинадиган, комплекс ва барқарор асосда бўлиши керак. туризм тартибсиз ривожланаётган жойлар кўпинча ҳам маҳаллий аҳолининг ҳаётига, ҳам туристларнинг дам олишига зарар етказаётган экологик ва ижтимоий муаммолардан зиён кўрмоқда. бу маркетингни қийинлаштиради ва иқтисодий даромадларнинг пасайиб кетишига олиб келади. назорат қилинмайдиган туризм туманлари режали асосда ривожланаётган туристик марказлар билан самарали рақобат қилишга қодир эмас. бундай туманларни режали ёндашув асосида қайта ташкил қилиш мумкин, бироқ бу катта маблағлар ва кўп вақт сарфлашни талаб қилади. кўп мамлакатларда туристик бизнес ҳалигача фаолиятнинг нисбатан янги тури ҳисобланади. бу ерларда режалаштириш бу соҳанинг оёққа туриши учун муҳим шарт-шароит бўлиши мумкин. ривожланан туристик саноатга эга мамлакатларда режалаштириш иқтисодиётнинг ушбу секторини кенгайтириш ва унинг келажакдаги ҳаётий қобилиятини таъминлаш учун зарур. режалаштириш авваламбор миллий ва минтақавий босқичларда амалга оширилиши керак. бу босқичларда биринчи навбатда туризмни ривожлантириш …
4
бошқа соҳалари ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш; давлат ва хусусий сектор томонидан туризмни ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилиш учун рационал асосларни таъминлаш; тармоқдаги кўплаб таркибий қисмларнинг барчасини мувофиқлаштирилган ҳолда ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш; туризмдан олинадиган иқтисодий, экологик ва ижтимоий даромадларни ижтимоий фойда ўртасида адолатли тақсимлаш ва туризм билан боғлиқ салбий таъсирларни энг кам даражага етказиш билан параллел ҳолда оптималлаштириш ва мувозанатга келтириш; туристларни жойлаштиришни белгилаб берувчи ва унга раҳбарлик қилувчи тузилмаларни яратиш; аниқ туманларда туризмни ривожлантиришнинг батафсил режаларини тайёрлаш бўйича кўрсатмалар (директива) ва стандартлар ишлаб чиқиш (улар ўзаро келишилади ва бир-бирини тўлдиради); зарур ташкилий ва интитуцион тузилмаларни яратиш йўли билан тармоқни ривожлантириш сиёсати ва режасини самарали уйғунлаштириш; туризм соҳасидаги давлат ва хусусий секторнинг фаолиятини ва инвестициялашни мувофиқлаштириш; тармоқни ривожлантиришнинг бориши ва йўналишини доимий назорат қилиш учун мўлжаллар(ориентир)ни таъминлаш. миллий, минтақавий ва маҳаллий босқичларда туризмни ривожлантиришга режали ёндашув ғояси кенг тарқалиб бўлган, лекин уни амалиётга жорий қилиш ҳалигача турли омиллар, кўпинча иқтисодий …
5
алланган ва стратегик режалаштириш; - туризмни режалаштиришда маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоатчиликнинг иштироки. режалаштириш услубологиясининг асосини ижтимоий маҳсулотни қайта ишлашниг ҳам умумий, ҳам ўзига хос иқтисодий қонунлари ташкил қилади. +онунларнинг талаблари тегишли ҳолатлар ва қоидаларга риоя қилиш заруриятини келтириб чиқаради. туризм соҳасида режалаштириш иқтисодий-математик, статистик, башорат, эҳтимолий-таҳлилий ва бошқа услубологик тамойилларга асосланади. туризмни режалаштиришнинг назарий тамойилсини батафсилроқ кўриб чиқамиз. 2.1 туризмни комплекс тизим сифатида режалаштириш. комплекс режалаштириш назарий томондан талаб ва таклиф омилларининг ўзаро боғлиқ тизими сифатида олиб қаралади. талаб омилларининг тизимини туристик маҳсулотнинг халқаро ва ички бозорлари, туристик туманларнинг туристик диққатга сазовор жойлар, объектлар ва хизматлардан фойдаланадиган маҳаллий аҳолиси белгилаб беради. таклиф омилларининг тизими ўз ичига қуйидагиларни олади: диққатга сазовор жойлар ва улардан фойдаланиш ҳамда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган фаолият турлари; туристлар тунаш учун тўхтайдиган жойлашиш воситалари; бошқа туристик объектлар ва хизматлар (овқатланиш корхоналари, магазинлар, тиббий пунктлар, саёҳатлар ва экскурсияларни ташкил қилиш, банк хизматлари, валюта алмаштириш); транспорт (туристларга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"туризм соҳасидаги миллий, минтақавий ва фирма ичидаги режалаштиришнинг моҳияти ва услубий асослари" haqida

1482340214_66700.doc , з ц з к пер р пост - = туризм соҳасидаги миллий, минтақавий ва фирма ичидаги режалаштиришнинг моҳияти ва услубий асослари режа: 1.туризмни режалаштиришнинг моҳияти, объектив зарурати ва мақсадлари. 2. туризм соҳасида режалаштиришнинг назарий, услубий асослари ва тамойиллари. 3. туризмни режалаштириш услублари. 4. бизнес режа ишлаб чиқишнинг услубий асослари. 5. туристик корхона бизнес-режасини шакллантиришнинг хусусиятлари ва босқичлари. 6. туристик бизнес корхоналарида режавий-иқтисодий ишларни ташкил қилиш. 1. туризмни режалаштиришнинг моҳияти, объектив зарурати ва мақсадлари. барча даражаларда (миллий, минтақавий, маҳаллий) туризмни режалаштириш унинг муваффақиятли ривожланиши ва бу жараённи бошқаришни таъминлашнинг зарур шарти ҳисобланади. дунёдаги кўплаб туристи...

DOC format, 155,5 KB. "туризм соҳасидаги миллий, минтақавий ва фирма ичидаги режалаштиришнинг моҳияти ва услубий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.