бозор иқтисодиётида режалаштиришнинг моҳияти ва роли

DOC 101,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1710898368.doc бозор иқтисодиётида режалаштиришнинг моҳияти ва роли режа: 1. индикатив режалаштириш фанининг мақсади, мазмуни ва предмети. 2. бозор хўжалигини давлат йўли билан тартибга солиш— индикатив режалаштиришнинг объекти сифатида. 3. индикатив режалаштиришнинг моҳияти ва унинг ижтимоий-иқтисодий вазиятларни тартибга солишдаги роли. индикатив режалаштириш фанининг мақсади, мазмуни ва предмети курснинг мақсади - бўлажак мутахассисни индикатив режалаштиришнинг мазмун - моҳияти ва иқтисодий ривожланишни асослаш методологиясига ўқитишдан иборат. "билимлар - йўлни йўлсизликдан фарқлаш учун мавжуд", - деган эди шарқ мутафаккирларидан бири. илмий олдиндан кўра билиш тамойиллари ва усулларини билиш бўлғуси мутахассисга содир бўлаётган ҳодисаларнинг моҳиятини тушунишга ва турли вазиятларда тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради. иқтисодий ривожланишни илмий олдиндан кўра билиш методологиясини ўрганиш ―индикатив режалаштириш курсининг предмети ҳисобланади. ҳар қандай бошқариш прогноз ёки режа шаклида илмий олдиндан кўра билишни талаб қилади. бу - хўжалик юритишнинг исталган соҳасини бошқариш аксиомаси. бироқ амалиёт учун исталган прогноз ёки режа эмас, балки келажакнинг яхши асосланган тимсоли керак. ҳақиқий воқеаларнинг …
2
комиллаштириш вазифалари - буларнинг барчаси ва қатор бошқа масалалар ўрганилаётган фаннинг мазмунини ташкил қилади. мазкур курсни билиш бўлажак мутахассисга танланган хўжалик юритиш мақсадлари, кўзланган натижаларга эришиш, фаолият кўрсатишнинг иқтисодий муаммоларини ҳал этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур бўлган ҳаракатларни малакали асослаш имконини беради. курснинг методологик асосини диалектика ташкил этади. айнан диалектика, кўплаб илмий фанларнинг методологияси бўлгани ҳолда, мутахассисга турмуш, жамият ва тафаккур ривожланишининг умумий қонуниятлари ҳақидаги билимни беради. хўжалик юритиш муҳитини тушунишни белгилаб берувчи унинг категориялари ҳаёт фаолияти унсурларининг туташиш нуқталарини аниқлаш, уларда бир лаҳзали ва тасодифий ҳолатларни олиб ташлаб, объектив ва алоҳида ҳолатларни кўриш имконини беради. диалектика категориялари ва қонунлари иқтисодий ҳодисалар тадқиқотлари қоидалари ва усулларини тушунишга ёрдам беради. шундай қилиб, иқтисодий таҳлил исталган режалаштириш жараёнининг мажбурий қисми ҳисобланиб, у ниҳоясига етгач, алоҳида ҳисоб-китобларнинг ўзаро таъсири ва тўлдиришини текшириш орқали уларни синтез қилиш зарур. бунда фанларни билиш диалектикаси намоён бўлади. индикатив режалаштиришнинг замонавий амалиёти давлатнинг ўтмишдаги кўрсатмали режалаштиришини тубдан …
3
ларни тартибга солиш зарурати янада қатъийлашди. янги шароитда давлатнинг тартибга солувчи роли иқтисодиётни ривожлантиришнинг қонунчилик ва ҳуқуқий асосларини яратиш, фаол саноат, ташқи иқтисодий, ижтимоий сиёсатни амалга ошириш ҳамда ҳаётни таъминловчи муҳим тизимлар - инфратузилма, фан-техника соҳаси, фуқаролар хавфсизлигини тўғридан-тўғри давлат йўли билан бошқаришдан иборат. ривожланган мамлакатларда индикатив режалаштириш иқтисодиётни тартибга солишнинг энг кенг тарқалган шакли ҳисобланади. иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш кўп қиррали, кўп омилли ва зиддиятли бўлиб, шунинг учун прогнозлар ва режалар одатда эҳтимолий ўзгаришларни баҳолаш учун кўп вариантлидир. бу иқтисодий тизимнинг ривожланишидаги ўтиш, танглик босқичлари шароитида жуда муҳим, чунки бунда у беқарор бўлиб қолади. прогнозлар давлат органлари учун, биринчи галда, узоқ муддатли ва ўрта муддатли даврларга мўлжалланган ривожланишнинг устувор йўналишлар ва стратегияларини асослаш учун, яъни индикатив режалаштириш учун зарур. марказлашган-режали тизимдан бозор иқтисодиётига ўтиш режалаштиришнинг роли ва аҳамиятини тубдан оширди. илгари асосий қарорлар иттифоқ марказида қабул қилиниб, улар фан-техника тараққиётининг йиғма дастури ва уларнинг 20 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, …
4
иқтисодий ривожланишни прогнозлаштириш жараёни монанд равишда ҳаётнинг объектив шарт-шароитларини, иқтисодиёт субъектлари манфаатларини акс эттирувчи объектив омилларни ўз ичига олувчи режалаштириш жараёнига айланади. бозор иқтисодиётида омилларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиш режалар орқали эришилади. режа бу хўжалик юритиш муҳитининг конъюнктурали прогнози асосида барпо этилган бўлиб, ижрочилар, вақт ва ресурслар билан таъминланган тадбиркорлик субъекти томонидан олдинга қўйилган мақсадларга эришиш ишчи воситасидир. режанинг юқорида келтирилган таърифи қуйидаги асосий сўзларни ўзида мужассам этган: "восита" бу режа мақсаднинг ўзи эмас, балки мақсадга эришиш воситаси эканлигини англатади. мақсадга эришиш воситаларининг мажмуи иқтисодий, руҳий, тижорат, ташкилий, кадрлар, технологик ва бошқа ҳарактларни ўз ичига олади. мақсадга эришиш воситалари ўзгариши мумкин ва ―ишчи воситаси тушунчасининг мазмуни ана шундан иборат. бундай ёндашув режани мослаштиришнинг унинг барқарорлигидан усунлигини англатади; "олдинга қўйилган маҳсадларга эришиш" хўжалик юритиш объекти ходимларининг шахсий ва жамоавий манфаатларининг қониқишини белгилаб беради. мақсад - исталган натижа ва режадаги интилишлар маркази сифатида белгиланган муддатга аниқ амалга оширилиши лозим; «конъюнктура прогнози асосида» …
5
оширилган воқеа ташкил этади. режалаштиришнинг асосий вазифаси ижрочилар, вақт ва ресурслар бўйича мувазанатлашган мавжуд ресурс чекловлари шароитида ҳаракатларни танлашдан иборат. режалаштириш ҳам устунликларга, ҳам камчиликларга эга. режалаштиришнинг устунлик томонлари: · вазифани оқилона тарзда ва кам ҳаражатлар билан ҳал этишга уриниш; · хўжалик юритиш муҳитининг бўлажак устунликларидан фойдаланишга чуқур ўйлаб тайёргарлик кўриш; · ижрочилар ҳаракатларини мувофиқлаштиришни яхшилаш; • манфаатдор шахсларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ҳисобидан кучларни сарфлашнинг жамоавий имкониятларини кучайтириш; • чекланган ресурслардан оқилона фойдаланиш; • воқеаларни назорат қилиш имконияти ва фаолиятдаги муаммоларни аниқлаш. режалаштиришнинг камчиликлари: • режада, айниқса мураккаб ташкил этилган тизимларда ҳаёт шароитларининг барча хилларини акс эттириш имкониятининг йўқлиги; • қабул қилинган қарорнинг барқарорлиги, бу бизнеснинг ўзгарувчан шароитида зарар келтириши мумкин; • режани ишлаб чиқиш учун ресурслар (вақт ва маблағлар) зарурлиги. режалаштириш бўйича хорижлик мутахассислар режани ишлаб чиқишга нисбатан ўз муносабатларини қуйидагича билдирадилар: 1) муваффақиятни режалаштиришнинг узоқ вақтли (одатда 2 йилдан ортиқ) тажрибаси келтиради; 2) тадбиркор учун йирик муваффақиятлар кўпинча режалаштиришнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бозор иқтисодиётида режалаштиришнинг моҳияти ва роли" haqida

1710898368.doc бозор иқтисодиётида режалаштиришнинг моҳияти ва роли режа: 1. индикатив режалаштириш фанининг мақсади, мазмуни ва предмети. 2. бозор хўжалигини давлат йўли билан тартибга солиш— индикатив режалаштиришнинг объекти сифатида. 3. индикатив режалаштиришнинг моҳияти ва унинг ижтимоий-иқтисодий вазиятларни тартибга солишдаги роли. индикатив режалаштириш фанининг мақсади, мазмуни ва предмети курснинг мақсади - бўлажак мутахассисни индикатив режалаштиришнинг мазмун - моҳияти ва иқтисодий ривожланишни асослаш методологиясига ўқитишдан иборат. "билимлар - йўлни йўлсизликдан фарқлаш учун мавжуд", - деган эди шарқ мутафаккирларидан бири. илмий олдиндан кўра билиш тамойиллари ва усулларини билиш бўлғуси мутахассисга содир бўлаётган ҳодисаларнинг моҳиятини тушунишга ва турли вазиятларда тў...

DOC format, 101,0 KB. "бозор иқтисодиётида режалаштиришнинг моҳияти ва роли"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.