экологик сиёсат ва уни амалга оширишнинг иқтисодий механизми

PPTX 26 sahifa 5,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 26
презентация powerpoint режа: мавзу: экологик сиёсат ва уни амалга оширишнинг иқтисодий механизми. 2. экологик сиёсатнинг моҳияти, турлари ва вазифалари. 3. экологик сиёсатни амалга оширишнинг иқтисодий механизми. 4. ўзбекистонда экологик вазият ва экологик сиёсатнинг устувор йўналишлари. 1 2. экологик сиёсатнинг моҳияти, турлари ва вазифалари . экологик муаммоларнинг чуқурлашуви халқаро ва миллий даражада табиий ва экологик мувозанатни таъминлашга қаратилган мақсадли сиёсат олиб бориш зарурлигини тақозо этмоқда. xxi аср бошларида бир мамлакатдаги экологик муаммо дунё муаммосига айланиб бормоқда, чунки экологик инқироз бир жойда тўхтаб турмайди ва дунё бўйлаб кенг тарқалади. экологик сиёсат – экологик вазиятни бошқариш ва мамлакатдаги табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган ижтимоий иқтисодий ва институционал чора-тадбирлар тизимидир. бунда экологик стратегия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида амалга оширилиши зарур мақсад ва вазифалар йиғиндиси сифатида белгиланади. экологик сиёсат миқёсига кўра глобал, давлат, минтақавий ва маҳаллий даражада амалга оширилиши мумкин. глобал миқёсда амалга ошириладиган экологик сиёсат ижтимоий иқтисодий ривожланиш, табиий …
2 / 26
й қадриятлар тизимида экология устувор йўналишга айланганидан кейин корхоналар узоқ муддатли ривожланиш режаларида атроф-муҳит муҳофазасига алоҳида эътибор қаратишларига тўғри келади. бу вазиятда атроф-муҳитни ифлосланишга олиб келадиган айрим хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан, саноат корхоналари даражасида экологик сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш муаммоларига катта эътибор қаратилиши зарур. экологик сиёсат муайян усуллар ёрдамида амалга оширилади. ушбу усуллар соҳанинг ҳуқуқий-институционал асосларини шакллантиришдан тортиб иқтисодий тартибга солиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда технологик ечимларни қўллаш ва аҳолининг табиатга муносабатини яхшилашни тарғиб этишгача бўлган усулларни қамраб олади. 3. экологик сиёсатни амалга оширишнинг иқтисодий механизми. қопловчи (“юмшоқ”) иқтисодий механизм экологик сиёсат нуқтаи назаридан нисбатан эркин бўлиб, иқтисодий тармоқлар ва секторларнинг иқтисодий ривожланиши учун умумий экологик чекловларни жорий этиш учун хизмат қилади. ушбу иқтисодий механизм экологик муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини эмас, балки экологик оқибатларини бартараф этишга йўналтирилган бўлади рағбатлантирувчи - иқтисодий механизм эса табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ фаолият ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга хизмат қилади. ушбу иқтисодий механизмнинг асосини бозор …
3 / 26
аланишга кўмаклашиш ҳисобланади. атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини тартибга солиш иқтисодий дастакларга асосланиши зарур. халқаро даражада глобал иқлим ўзгаришининг олдини олишда иқтисодий усуллар фаол қўлланилмоқда. улар қаторига амтоқсферага чиқарилаётган иссиқхона газларини миқдорини квоталаш, углерод солиқларини жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларига “яшил технологиялар”ни жорий этишда турли имтиёзлар белгилаш каби дастакларни киритишимиз мумкин. иссиқхона газлари савдоси тизими (emissions trading system, ets) – бу иссиқхона газлари эмиссияси миқдорини қисқартириш учун қўлланиладиган бозор дастаги бўлиб, “cap and trade” (“чеклов ва савдо”) тамойилига асосланади. ҳукумат иссиқхона газлари эмиссиясининг умумий миқдорини белгилайди ва компаниялар ҳар бир тонна co2 учун рухсатнома олиши зарур бўлади. компаниялар ушбу рухсатномани давлатдан текинга олиши ёки харид қилиши ҳамда бошқа компаниялар билан савдолашиши мумкин бўлади. рухсатнома нархи углерод нархини белгилаб беради. ҳозирги вақтда дунё мамлакатларида 17 хил ets амал қилади ва улар ҳиссасига жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 40%и тўғри келади. углерод солиғида эса ҳукумат солиқ ставкасини белгилаб беради ва компаниялар фойдаланган ҳар бир тонна …
4 / 26
таси саналади. жумладан, 2030 йилда атмосферага чиқарилаётган co2 нинг ҳар бир тоннасидан 35 доллар солиқ ундириш кўмир, электрэнергия ва бензин нархларини мос равишда тахминан 100, 25 ва 10%га ўсишига олиб келади. бундан ташқари углерод солиқлари энергетика соҳасига сарфланаётган инвестицияларнинг паст углеродли технологиялар, жумладан, тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан ишлайдиган электростанцияларга йўналтиришни рағбатлантиришга хизмат қилади атмосферага чиқарилаётган бир тонна co2 учун жорий этилаётган 35 доллар миқдоридаги солиқ хитой, ҳиндистон ва жанубий африка республикаси каби мамлакатларда париж келишувида қабул қилинган мақсадларга эришиш учун етарли ҳисобланади. шу билан бир вақтда солиқлар миқдорини 70 долларгача ошириш австралия, франция ва канада каби мамлакатларнинг экологик сиёсатлари мақсадларига эришишлари учун камлик қилиши мумкин. дунё мамлакатларида париж келишуви талабларини бажариш мақсадида удирилаётган углерод солиқлари миқдори иккинчидан, углерод солиқлари давлат бюджети даромадларининг муҳим манбаига айланиши мумкин. айрим ҳисоб-китобларга кўра бир тонна со2 учун 35 доллар солиқ тўлаш мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 1-2%ини ташкил этади. дунё мамлакатларида қўшимча углерод солиқлари ундириш …
5 / 26
и. ҳиндистон иқтисодиёти тарихий омилларга кўра кўмирга бевосита боғлиқ, хитойда эса 2020 йилдан иссиқхона газлари савдоси бўйича миллий тизим амал қилмоқда. миллий даражада экологик сиёсатни амалга оширишнинг иқтисодий механизми қуйидаги чора-тадбирларга асосланади: табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини режалаштириш ва молиялаштириш; табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини имтиёзли кредитлаш ва солиққа тортиш; табиий ресурслардан фойдаланиш, чиқиндиларни бошқариш, атроф муҳитни ифлослантирувчи иссиқхона газларини атмосферага чиқариш миқдорини чеклаш бўйича лимитлар белгилаш; табиий ресурслардан фойдаланганлик, атроф-муҳитни ифлослантирувчи иссиқхона газларини атмосферага чиқариш учун солиқлар ва бошқа тўловларни ундириш; атроф-муҳитга зарар етказувчи турли чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар ундириш; атроф-муҳитга ва аҳоли соғлиғига етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш ва бошқалар. 4. ўзбекистонда экологик вазият ва экологик сиёсатнинг устувор йўналишлари мамлакатимизда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва иқтисодий фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини юмшатиш муҳим аҳамиятга эга. ўзбекистондаги экологик вазият билан боғлиқ мавжуд муаммоларни глобал, минтақавий, миллий ва институционал муаммоларга гуруҳлаш мумкин. ўзбекистонда атроф муҳитнинг сифатли ҳолати билан боғлиқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 26 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"экологик сиёсат ва уни амалга оширишнинг иқтисодий механизми" haqida

презентация powerpoint режа: мавзу: экологик сиёсат ва уни амалга оширишнинг иқтисодий механизми. 2. экологик сиёсатнинг моҳияти, турлари ва вазифалари. 3. экологик сиёсатни амалга оширишнинг иқтисодий механизми. 4. ўзбекистонда экологик вазият ва экологик сиёсатнинг устувор йўналишлари. 1 2. экологик сиёсатнинг моҳияти, турлари ва вазифалари . экологик муаммоларнинг чуқурлашуви халқаро ва миллий даражада табиий ва экологик мувозанатни таъминлашга қаратилган мақсадли сиёсат олиб бориш зарурлигини тақозо этмоқда. xxi аср бошларида бир мамлакатдаги экологик муаммо дунё муаммосига айланиб бормоқда, чунки экологик инқироз бир жойда тўхтаб турмайди ва дунё бўйлаб кенг тарқалади. экологик сиёсат – экологик вазиятни бошқариш ва мамлакатдаги табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қар...

Bu fayl PPTX formatida 26 sahifadan iborat (5,7 MB). "экологик сиёсат ва уни амалга оширишнинг иқтисодий механизми"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: экологик сиёсат ва уни амалга о… PPTX 26 sahifa Bepul yuklash Telegram