иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми

DOC 61,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1707763281.doc иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми режа: 1.иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсади ва унинг институционал шароитларининг яратилиши 2.иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлатнинг тартибга солувчилик вазифалари 3. ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари хавфсизликни, шу жумладан, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш давлат сиёсатининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. бунинг учун, авваламбор, унинг сиёсий ташкилий ва ҳуқуқий асослари яратилади. ушбу мақсадда концепция ишлаб чиқилади. уни ишлаб чиқиш эса иқтисодиёт ҳолатини объектив баҳолаш ҳамда унинг ривожланиш тамойили ва тенденцияларини прогноз қилишга асосланади. бунинг учун иқтисодий хавфсизликни белгиловчи вазият ва холатлардаги сабаб-оқибатлари аниқланади. шунингдек, иқтисодий хавфсизликни сақлаш ва мустаҳкамлашга масъул, жавобгар давлат органлари, ташкилот ва муассасалар белгиланади. иқтисодий хавфсизлик концепцияси ўз ичига қуйидагиларни олади: · хавфсизликни таъминлашнинг мақсад ва вазифалари; · уларни амалга ошириш йўллари ва усуллари; · олий ҳокимият ва маҳаллий ҳокимият органлари, иқтисодиёт тармоқлари бошқарув тизимлари, ҳуқуқ-тартибот, миллий хавфсизлик органларининг умумдавлат, худудий даражадаги иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича вазифалари; · мавжуд ва потенциал хавфсизликка таҳдидларни таҳлил қилиш; · давлатнинг …
2
ддатли даврларда давлат ва ижтимоий-иқтисодий тизим барқарорлигига зарарли, салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ва шароитлар аниқланади. 3. иқтисодий хавфсизликнинг турли таҳдидлар, хавф-хатарлардан барқарор ҳимояланишини таъминлашга қаратилган иқтисодий сиёсатни шакллантириш, институционал ўзгаришларни амалга ошириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.1 ушбу стратегияда иқтисодий хавфсизлик талабларига жавоб берадиган иқтисодиётнинг мезон ва параметрлари ҳам аниқланади1. иқтисодий манфаатлар ва хавфсизликка бўлган таҳдидларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда юмшатишнинг устувор мақсадларига қуйидагилар киради: аҳолининг барча ижтимоий гуруҳлари ва табақалари турмуш даражасини ошириш орқали жамият барча аъзоларининг бирдамлигига эришиш; миллий иқтисодиётга хусусий инвестицияларни киритишни рағбатлантириш, инвестицион жараёнларни фаоллаштириш; қатъий солиқ, пул-кредит сиёсатини юритиш, миллий валюта қадрини ошириш ва мустаҳкамлаш; ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш ва самарали божхона назорат тизимини шакллантириш; мамлакат фани ва интеллектуал салоҳияти ривожланишини қўллаб-қувватлаш; мамлакат ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, улар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни кучайтириш орқали ички иқтисодий маконни мустаҳкамлаш; хўжалик субъектларининг халқаро бозорларга чиқишдаги мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш. иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлатнинг тартибга …
3
одий тизими ва давлатнинг барқарорлигига хавф туғдирувчи омилларни аниқлаш ва мониторинг қилиш; · ушбу омилларнинг зарарли, салбий таъсирига барҳам бериш ёки юмшатишга қаратилган иқтисодий сиёсатни шакллантириш ва институционал ўзгаришларни амалга ошириш. иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлат харбий-саноат базасини мустаҳкамлаш ва унинг барқарорлигини оширишда турли усуллардан фойдаланади: · ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш; · стратегик хом ашё ресурслари ва камёб воситалар заҳирасини яратиш; · бир-бирини ўрнини босувчи ва тўлдирувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш; · ер ости иншоотлари ва омборларни қуриш; - ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ишончли тизим ва манзилларини ривожлантириш ва ҳ .к. иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ички механизмининг амал қилиш самарадорлиги қуйидагилар билан тавсифланади: - миллий иқтисодиётнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришга қодирлиги; - мамлакат ичида маҳсулотлар асосий турларининг ишлаб чиқарилишига эришилганлиги; · стратегик ресурслар устидан давлат назоратининг ўрнатилганлиги; · молиявий-банк тизимининг барқарорлиги; · илмий ва инновацион салоҳиятнинг қўллаб-қувватланиши; · мамлакат иқтисодий яхлитлигининг сақланиши; · бозор иқтисодиётининг нормал амал қилиши учун зарур ва мақбул даражада …
4
жтимоий институтлар стратегиясини бир-бирига яқинлаштириш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга имкон берадиган институционал ўзгаришларни амалга ошириш; · хўжалик жараёнларининг барча иштирокчилари учун лоббизмни қонуний чеклаш, қонунчиликни максимал унификациялаш (яъни имтиёзлари ва турли преференцларни қисқартириш ва йўқотиш) учун иқтисодий ва ижтимоий хатти-ҳаракатларнинг умумий тамойилларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш; · иқтисодиёт субъектлари ва давлат бошқарув органлари томонидан қонунларга, фаолият тартиб-қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш; · иқтисодий муносабатлар соҳасида вужудга келадиган мунозара ва зиддиятларни ҳал қилиш механизмини яратиш; · кадрларни корхоналар хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг замонавий усулларига ўқитишни ташкил қилиш; · жамиятда иқтисодий барқарорликни ошириш ва ижтимоий кескинликнинг ўсишига йўл қўймаслик; · мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар билан иқтисодий, сиёсий муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш. шунга мувофиқ равишда собиқ тоталитар тизимдан бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар яқин истиқболда қуйидаги вазифаларни амалга оширишлари лозим бўлади: 1) самарали ва рақобатбардош ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва истиқболи йўқ, эскирган ишлаб …
5
· жами талабни ошириш; · жамғариш нормасини ўстириш ва уни инвестицияга айланишини таъминлаш; · ривожланишдан тўхтаб қолган секторлардаги барча турдаги ресурсларнинг ривожланаётган секторларга оқиб ўтишини рағбатлантириш; · ялпи инвестицияларни кўпайтириш; · экспортни рағбатлантириш; · умум қабул қилинган тартиб-қоидалар доирасида миллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида импортни тартибга солиш. микроиқтисодиёт даражасида таркибий сиёсатни амалга ошириш жараёнларида қуйидаги вазифаларни бажариш зарур бўлади: · иқтисодий нуқтаи назардан самарали корхона ва ишлаб чиқаришларнинг ривожланишини рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш; · самарасиз ишлаб чиқаришлар ва корхоналарни тугатиш ёки реорганизация, яъни қайта ташкил этиш; · янги монополистик тузилмаларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик; · тармоқлараро капитал оқувчанлигини таъминлаш мақсадида фонд бозорининг ривожланишини тартибга солиш ва рағбатлантириш; · нарх ўсишини тўхтатиш чора-тадбирларини кўриш; · иқтисодий субъектлар хатти-ҳаракатининг бозорга хос нормаларини жорий қилишни рағбатлантириш. адабиётлар: 1. мирзиёев ш.м.танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик -ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак: мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017йилга мўлжалланган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми"

1707763281.doc иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми режа: 1.иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсади ва унинг институционал шароитларининг яратилиши 2.иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлатнинг тартибга солувчилик вазифалари 3. ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари хавфсизликни, шу жумладан, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш давлат сиёсатининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. бунинг учун, авваламбор, унинг сиёсий ташкилий ва ҳуқуқий асослари яратилади. ушбу мақсадда концепция ишлаб чиқилади. уни ишлаб чиқиш эса иқтисодиёт ҳолатини объектив баҳолаш ҳамда унинг ривожланиш тамойили ва тенденцияларини прогноз қилишга асосланади. бунинг учун иқтисодий хавфсизликни белгиловчи вазият ва холатлардаги сабаб-оқибатлари аниқланади. шунингдек, иқтисодий хавфсиз...

Формат DOC, 61,5 КБ. Чтобы скачать "иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқтисодий хавфсизликни таъминла… DOC Бесплатная загрузка Telegram