саноат тармоқларида иқтисодий хавфсизликни таъминlash

DOCX 17 стр. 3,0 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 17
9-мавзу: саноат тармоқларида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш режа: 1. мамлакатимизда саноат тармоқлари таркиби ва уларнинг ривожланиш ҳолати. 2. озиқ-овқат хавфсизлигининг иқтисодий аҳамияти ва уни таъминлаш муаммолари. 9.1. мамлакатимизда саноат тармоқлари таркиби ва уларнинг ривожланиш ҳолати мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад иқтисодий қудратини янада мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини оширишга қаратилгандир. бунинг учун мавжуд заҳира ва имкониятлар ишга солиниб, хусусан, юқори технологияли ва замонавий муҳим саноат объектлари ҳамда ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилмоқда. дарҳақиқат, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантирадиган ва жаҳон бозорида тенгма-тенг рақобатлаша оладиган товарлар ишлаб чиқарувчи саноат тармоғи ҳисобланади. ушбу тармоқнинг ривожланиши барқарор юқори ўсиш суръатларда ошиб бораётганлиги мазкур тармоқда амалга оширилаётган модернизация, техник ва технологик янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил амалга оширилаётганлиги натижаси сифатида қараш мумкин. хукуматимиз томонидан ички талабни рағбатлантириш ва рақобатбардош саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларини диверсификация қилиш ва уларнинг молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар қўлланилиши натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилда …
2 / 17
изи электр, газ, буғ билан таъминлаш ва хавони кондициялаш, 0,7 фоизи сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш, 13 фоизи тоғ-кон саноати ва очиқ конлар ҳиссасига туғри келади (9.3-расм). 9.3-расм. 2018-2019 йилларнинг январь-декабрь ойларида саноат ишлаб чиқариш тармоқлари таҳлили[footnoteref:1] [1: ўзбекситон республикаси давлат статистика қўмитаси: http://www.stat.uz] (жами саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажмига нисбатан %) жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишининг тармоқлар бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 109,4 фоизга, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва хавони кондициялаш 100,3 фоизга, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишда 106,3 фоизга, тоғ-кон саноати ва очиқ конлар 99,0 фоизни ташкил этган. 9.4-расм. саноат ишлаб чиқариш тармоғининг ривожланиш таҳлили (2017-2019 йилларда январь-декабрь ойлари учун) [footnoteref:2] [2: ўзбекситон республикаси давлат статистика қўмитаси: http://www.stat.uz] 9.5-расм. саноат ишлаб чиқариш таркиби, % да. 9.6-расм. тог-кон саноатининг корхоналар бўйича ўсиш суърати 9.7-расм. саноат ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг …
3 / 17
ол товарлари билан таъминлашни назарда тутади. бироқ кейинги пайтда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши аҳоли сони ва эҳтиёжларининг ортишидан орқада қолаётгани, айниқса, қишлоқ хўжалиги ҳамда қайта ишлаш саноати ривожи учун етарли шароит мавжуд бўлмаган мамлакатларда муаммо тобора чуқурлашиб бораётгани ташвишланарлидир. 9.8-расм. 2019 йилда истеъмол нархлари индекси шундай мураккаб бир пайтда ўзбекистонимизда аҳолининг муҳим кундалик истеъмол товарларига бўлган талаби тўлиқ қондирилибгина қолмай, катта миқдорда экспорт қилинаётгани таҳсинга лойиқ. бмтнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори жозе гратсиану да силва 2014-йилнинг 5-6-июн кунлари тошкент шаҳрида ўтказилган “ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзуидаги халқаро -конференсияда сўзлаган нутқида мамлакатимизда мазкур жабҳада қўлга киритилаётган ютуқларга алоҳида тўхталиб, жумладан, шундай деган эди: “2000-йилларнинг бошларидан бугунги кунгача ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида улкан тараққиётга эришди. 2000-йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва ҳосилдорлик муттасил ошириб келинаётгани бундай ҳайратланарли ютуқларнинг бош омилидир”. мазкур тарихий ҳужжатда 1991-йилнинг сентябрига қадар ажратиб бериладиган …
4 / 17
мини кўпайтириш йўлидаги ана шундай йирик сиёсий-ижтимоий-иқтисодий тадбирлар такомиллаштирилиб, жамоа ва ширкат хўжаликларининг ерларини хусусий мулкчилик шаклидаги фермер хўжаликларига узоқ муддатга ижарага бериш амалиёти бошланди. 9.10-расм. товар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси бугунги кунда юртимизда 160 мингдан зиёд фермер хўжаликлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг 36 мингдан ортиғи кўп тармоқли йирик субектлардир. уларда деҳқончилик ёки чорвачилик билангина чекланиб қолмасдан, балки замонавий технологиялар, ихчам қайта ишлаш ускуналари жалб этилган ҳолда, қўшимча тармоқлар ўзлаштирилган. бу аҳоли, айниқса, қишлоқ одамларининг бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш, ички бозорни арзон ва юқори сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришда муҳим омил бўлмоқда. 9.11-расм. озиқ-овқат маҳсулотлари кесимида истеъмол нархлари индекси ўзбекистон ўзининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдан ташқари, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали хорижий давлатларнинг озиқ-овқат таъминотига муносиб ҳисса қўшаётгани халқаро ҳамжамият томонидан юксак эътироф этилмоқда. бмт озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг 2015-йил июн ойида италиянинг рим шаҳрида бўлиб ўтган 39-конференсиясида мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришган давлатларни тақдирлаш маросимида ўзбекистон …
5 / 17
iston respublikasi davlat statistika qo`mitasi ma’lumotlari: http://www.stat.uz] дастлабки маълумотларга кўра 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида ишлаб чиқарилган деҳқончилик маҳсулотларининг ҳажми 46 890,6 млрд. сўмни ёки 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 100,7 % ни ташкил этди. ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 69,0 % ни ташкил қилди. маълумки, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини таъминловчи асосий тармоқлардан яна бири чорвачиликдир. чунки ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 42,2 фоизи мазкур соҳа ҳиссасига тўғри келади. ушбу жабҳада эркин бозор механизмлари шакллантирилгани, кўплаб имтиёзлар тақдим этилаётгани натижасида чорва моллари сони ҳамда гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми муттасил равишда ортиб бораяпти. 9.14-расм. озиқ овкат маҳсулотларини етиштиришнинг ҳудудлар таксимоти деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари деҳқончилик маҳсулотларининг аксарият турларини асосий ишлаб чиқарувчилари бўлиб қолмоқда, ҳисобот даврида картошка умумий ҳажмининг 77,9 %, сабзавотларнинг 66,2 %, мева ва резаворларнинг 53,5 % улар томонидан ишлаб чиқарилди. 9.15-расм. озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришнинг худудлар буйича ўсиши пахта хом-ашёси ва дон …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 17 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "саноат тармоқларида иқтисодий хавфсизликни таъминlash"

9-мавзу: саноат тармоқларида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш режа: 1. мамлакатимизда саноат тармоқлари таркиби ва уларнинг ривожланиш ҳолати. 2. озиқ-овқат хавфсизлигининг иқтисодий аҳамияти ва уни таъминлаш муаммолари. 9.1. мамлакатимизда саноат тармоқлари таркиби ва уларнинг ривожланиш ҳолати мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад иқтисодий қудратини янада мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини оширишга қаратилгандир. бунинг учун мавжуд заҳира ва имкониятлар ишга солиниб, хусусан, юқори технологияли ва замонавий муҳим саноат объектлари ҳамда ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилмоқда. дарҳақиқат, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантирадиган ва жаҳон бозорида тенгма-тенг рақобатлаша оладиган товарлар ишлаб чиқарувчи сано...

Этот файл содержит 17 стр. в формате DOCX (3,0 МБ). Чтобы скачать "саноат тармоқларида иқтисодий хавфсизликни таъминlash", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: саноат тармоқларида иқтисодий х… DOCX 17 стр. Бесплатная загрузка Telegram