иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми

DOCX 7 стр. 26,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
4-мавзу. иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми режа: 1- иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсади ва унинг институционал саҳроитларининг яратилиши. 2- иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлатнинг тартибга солувчилик вазифалари. 3- ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари. 4.1. иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсади ва унинг институционал саҳроитларининг яратилиши хавфсизликни, шу жумладан, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш давлат сийисатининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. бунинг учун, авваламбор, унинг сиёсий-ташкилий ва ҳуқуқий асослари яратилади. ушбу мақсадда консепсия ишлаб чиқилади. уни ишлаб чиқиш еса иқтисодиёт ҳолатини объектив баҳолаш ҳамда унинг ривожланиш тамойили ва тенденсияларини прогноз қилишга асосланади. бунинг учун иқтисодий хавфсизликни белгиловчи вазият ва ҳолатлардаги сабаб-оқибатлари аниқланади. шунингдек, иқтисодий хавфсизликни сақлаш ва мустаҳкамлашга масъул, жавобгар давлат органлари, ташкилот ва муассасалар белгиланади. иқтисодий хавфсизлик консепцияси ўз ичига қуйидагиларни олади: хавфсизликни таъминлашнинг мақсад ва вазифалари; уларни амалга ошириш йўллари ва усуллари; ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият органлари, иқтисодиёт тармоқлари бошқарув тизимлари, ҳуқуқ-тартибот, миллий хавфсизлик органларининг умумдавлат, ҳудудий даражадаги иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича вазифалари; мавжуд ва потенциал …
2 / 7
а мамлакат ҳаёт фаолияти муҳим соҳаларининг ҳимоясини таъминлайдиган миллий, давлат манфатларини аниқлаш. 2. шахс, жамият ва давлатнинг муҳим ҳаётий манфаатларига зиён келтирадиган иқтисодий хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарларни тавсифлаш. бунда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврларда давлат ҳамда ижтимоий-иқтисодий тизим барқарорлигига зарарли, салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ва шароитлар аниқланади. 3. иқтисодий хавфсизликнинг турли таҳдидлар, хавф-хатарлардан барқарор ҳимояланишини таъминлашга қаратилган иқтисодий сиёсатни шакллантириш, институционал ўзгаришларни амалга оширш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш. иқтисодий манфаатлар ва хавфсизликка бўлган таҳдидларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда юмшатишнинг устувор мақсадларига қуйидагилар киради: аҳолининг барча ижтимоий гуруҳлари ва табақалари турмуш даражасини ошириш орқали жамият барча аъзоларининг бирдамлигига эришиш; миллий иқтисодиётга хусусий инвестицияларни киритишни рағбатлантириш, инвестицион жараёнларни фаоллаштириш; қатъий солиқ, пул-кредит сиёсатини юритиш, миллий валюта қадрини ошириш ва мустаҳкамлаш; ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш ва самарали божхона назорат тизимини шакллантириш; мамлакат фани ва интеллектуал салоҳияти ривожланишини қўллаб-қувватлаш; мамлакат ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, улар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни …
3 / 7
ор механизмининг амал қилишига кўмаклашади ва аҳолини унинг салбий оқибатларидан ҳимоялаш чора-тадбирларини кўради. иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишдан кўзланган асосий мақсад бозор муносабатларини муайян ва маълум йўналишда ривожлантириб, иқтисодий танглик, таҳдид ва хавф-хатардан ҳимоялаш ҳамда аҳоли турмуш даражасининг пасайиб кетишига йўл қўймасликдан иборатдир. давлат иқтисодиётни тартибга солишдаги йўналишлари: · иқтисодиёдаги жараёнларни объектив, кэнг қамровли мониторинги, шу жумладан, шахс, давлат ва жамиятнинг муҳим ҳаётий манфаатларига ички ҳамда ташқи таҳдидларни аниқлаш ва прогнозлаштириш учун ахборотлар базасини яратиш; · иқтисодий манфаатларга бўлган таҳдидларнинг олдини олиш, уларнинг салбий оқибатларини йэнгиш ҳамда барҳам бериш бўйича жарима ва узоқ муддатли чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш. бунда давлатнинг иқтисодий хавфсизлик стратегиясини амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш чора-тадбирларининг натижалари баҳоланади. · иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлат харбий-саноат базасини мустаҳкамлаш ва унинг барқарорлигини оширишда турли усуллардан фойдаланади: · ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш; · стратегик хом ашё ресурслари ва камёб воситалар заҳирасини яратиш; · бир-бирини ўрнини босувчи ва тўлдирувчи …
4 / 7
т томонидан ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг тартибга солиниши. мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг ташқи иқтисодий механизмини амалга оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорлик алоқалари ва интеграциялашувини ривожлантириш; мамлакат ичида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жаҳон бозорларида рақобатбардошлилигини ўстириш. иқтисодий хавфсизлик соҳасида қўланувчи сиёсий воситалардан мамлакат иқтисодиётига бошқа мамлакат ёки бир неча мамлакатлар томонидан етказилиши мумкин бўлган зарар, иқтисодий ҳуруж, таҳдидлардан ҳимояланиш мақсадида фойдаланилади. ушбу сиёсий воситалар ўз ичига қуйидагиларни олади: бмт ва бмтнинг хавфсизлик кенгашида мамлакат миллий-иқтисодий манфаатларига мос келадиган резолюциялар қабул қилинишига эришиш; халқаро арбитраж ёки халқаро судга иқтисодий тазйиқ, таҳдидлар юзасидан мурожаат қилиш; музокаралар ўтказилишини ташкил қилиш ва амалга ошириш; халқаро иқтисодий ташкилотларда аъзо сифатида ёки кузатувчи мақомида мамлакат миллий-иқтисодий манфаатларини амалга ошириш мақсадида фаолият юритиш; ўзаро манфаатли халқаро иқтисодий ҳамкорлик шартномаларини ратификация қилиш ва ҳ.к. шуни айтиб ўтиш жоизки, иқтисодий хафсизликни таъминлашда давлат бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишлари республика президенти раҳбарлигидаги миллий хавфсизлик кенгаши томонидан амалга оширилади. хавфсизлик …
5 / 7
уҳим йўналишлари бўйича таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқади ва бу борадаги турли вазирлик ҳамда муассасалар, ҳудудий бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштиришга кўмаклашади. 3. ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари инновацион иқтисодиётга ўтишга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар шароитида давлат хўжалик субъектлари фаолиятининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва фуқароларга зиён келтирилишига йўл қўймаслиги керак. иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлат қуйидагиларни кузга тутади: · ижтимоий институтлар стратегиясини бир-бирига яқинлаштириш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга имкон берадиган институционал ўзгаришларни амалга ошириш; · хўжалик жараёнларининг барча иштирокчилари учун лоббизмни қонуний чеклаш, қонунчиликни максимал унификациялаш (яъни имтиёзлари ва турли преференцларни қисқартириш ва йўқотиш) учун иқтисодий ва ижтимоий хатти-ҳаракатларнинг умумий тамойилларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш; · иқтисодиёт субъектлари ва давлат бошқарув органлари томонидан қонунларга, фаолият тартиб-қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш; · иқтисодий муносабатлар соҳасида вужудга келадиган мунозара ва зиддиятларни ҳал қилиш механизмини яратиш; · кадрларни корхоналар хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг замонавий усулларига ўқитишни ташкил қилиш; · жамиятда иқтисодий барқарорликни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми"

4-мавзу. иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми режа: 1- иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсади ва унинг институционал саҳроитларининг яратилиши. 2- иқтисодий хавфсизликни таъминлашда давлатнинг тартибга солувчилик вазифалари. 3- ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари. 4.1. иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсади ва унинг институционал саҳроитларининг яратилиши хавфсизликни, шу жумладан, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш давлат сийисатининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. бунинг учун, авваламбор, унинг сиёсий-ташкилий ва ҳуқуқий асослари яратилади. ушбу мақсадда консепсия ишлаб чиқилади. уни ишлаб чиқиш еса иқтисодиёт ҳолатини объектив баҳолаш ҳамда унинг ривожланиш тамойили ва тенденсияларини прогноз қилишга асосланади. бунинг учун иқтисодий хавфсизл...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOCX (26,1 КБ). Чтобы скачать "иқтисодий хавфсизликни таъминлаш механизми", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқтисодий хавфсизликни таъминла… DOCX 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram