экологик хавфсизлик ва уни таъминлаш йўналишлари

DOC 57,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1707763386.doc экологик хавфсизлик ва уни таъминлаш йўналишлари режа: 1. экология муаммолар ва экологик хавфсизликка таҳдидлар 2. ўзбекистонда экологик хавфсизликни кучайтиришнинг йўналишлари экология - тирик организмларнинг ўзаро ва уларнинг яшаш муҳити билан бўладиган муносабати ҳақидаги фан деб тан олинади. ушбу таъриф унинг грекча атамасидан келиб чиққан бўлиб, грекчада “oikos”- уй, яшаш жойи, яшаш муҳити, “logos” -таълимот деган маънони англатади. фан ва таълим ривожлангани сари экология нафақат мустақил фан соҳаси, балки фанлар тизимига айланиб, ҳозирги кунда мутахассисларнинг ҳисобларига кўра, экологик соҳасига оид 60га яқин фан мавжуд. табиий ва минерал-хом ашё бойликларидан ваҳшийларча, экстенсив усулда, жуда катта харажатлар ва исрофгарчиликлар билан фойдаланиш ҳамда инсоннинг табиат имкониятлари ва унинг ривожланиш қонуниятларини ҳисобга олмай, жадал юритилган хўжалик фаолияти ер юзада тупроқ нураши, ўрмонлардан маҳрум бўлиш, балиқларнинг, ҳайвонларнинг ҳаддан ташқари кўп овланиши, тузли ёмғирлар, атмосфера ифлосланиши, озон қатлами бузилишига олиб келди. урбанизация жараёнларининг жадал суръатлари билан содир бўлаётганлиги оқибатида шаҳарларнинг ифлосланиши кучайди. таркибида олтингугурт қўшоксиди ва …
2
ни ташкил этади. ўзбекистон учта асосий иқлим зоналари - чўллар ва қуруқ даштлар, тоғ ёнбағирлари ва тоғларга бўлинади. чўл ва қуруқ дашт ҳудудларининг деярли барчаси, шу жумладан, қизилқум саҳроси, устюрт платоси, қарши ва далварзин чўллари денгиз сатҳидан 400 метр баландликда ва ундан пастда ётади. собиқ шўро ҳокимияти даврида табиат қонунларига зид равишда республикамиз иқлим шароитлари ҳисобга олинмай иқтисоднинг бир томонлама, хом ашё, оралиқ маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилганлиги, халқ хўжалигида пахта яккаҳокимлиги, сув ва ўрмон ресурсларидан хўжасизларча фойдаланиш чўл майдонларининг кенгайиши, тупроқ қатламининг шўрланиши, экологиянинг бузилишига олиб келди. 2. ўзбекистонда экологик хавфсизликни кучайтиришнинг йўналишлари ўзбекистон республикасининг биринчи президенти и.а.каримов “ўзбекистон xxi аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида экологик хавфсизликни кучайтиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини белгилаб берди: 1. тегишли технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш устидан қаттиқ назорат ўрнатиш, ҳаво ва сув муҳитини инсоннинг ҳаётий фаолияти учун зарарли ёки салбий таъсир этадиган моддалар ифлослантиришини тўхтатиш, …
3
ошқаларни амалга ошириш). 4. жонли табиатнинг бутун табиий генофондини маданий экинлар ва ҳайвонларнинг янги турларини кўпайтириш ҳисобига бошланғич база сифатида сақлаб қолиш. 5. шаҳар ва туманларни режалаштиришнинг илмий асосланган, ҳозирги замон урбанизациясининг барча салбий оқибатларини бартараф этадиган тизимини жорий этиш йўли билан шаҳарларда ва бошқа аҳоли пунктларида аҳолининг яшаши учун қулай шароит яратиш. 6. экологик муаммоларга жаҳон жамоатчилиги эътиборини қаратиш, халқаро тузилмаларнинг заҳиралари, имкониятлари ва инвестицияларини ана шу муаммоларни ҳал қилишга жалб этиш. экологик муаммоларни ҳал қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш борасида ўзбекистонда сиёсат ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда. экологик сиёсат, авваламбор инсон саломатлигини таъминлаш учун қулай муҳит яратишга қаратилгандир. инсон саломатлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан бири - экологик соғлом муҳитдир. асосий қонунимиз - ўзбекистон республикаси конституцияси фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини, шу қаторда, соғлом муҳитда яшаш ҳуқуқини ҳам кафолатлайди. шу маънода инсон саломатлигининг барқарорлигини таъминлашда экологик хавфсизликни таъминлаш ҳал қилувчи омиллардан ҳисобланади. экологик хавфсизлик давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатлари, жамият ва шахсни …
4
г муҳим омили сифатида сақлаш ва қайта тиклаш бўйича иқтисодий ҳамда экологик сиёсатни мувофиқлаштириш; · табиатнинг айрим таркибий қисмларини муҳофаза қилишдан экотизимларни умумий ва мажмуавий равишда ҳимоялашга ўтиш; · жамият барча аъзоларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, унинг хилма-хиллигини сақлаш ва вазиятни яхшилаш, аҳоли ҳаёти учун қулай шароитларни яратиш борасидаги жавобгарлиги. табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари ҳамда бошқа вазирлик, идора ва ташкилотларнинг атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик хавфсизликни таъминлаш борасида келгусидаги устувор вазифалари қуйидагилардан иборат: · табиий ресурслардан, шу жумладан, сув, ер, минерал хом ашё, биологик ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш, республиканинг бутун ҳудуди бўйича атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини санитария-гигиена нормаларигача пасайтириш; · экологик талофат зонаси оролбўйида, шунингдек, мамлакатнинг экологик жиҳатдан ноқулай бўлган бошқа ҳудудларида экологик ҳолатни маҳаллийлаштириш, қайта тиклаш ва соғломлаштиришни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш; - муҳофаза этиладиган янги табиий ҳудудларни ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш; - республика аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш; · …
5
. адабиётлар: 1. мирзиёев ш.м.танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик -ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак: мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган вазирлар маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза. -т.:” ўзбекистон”, 2017. 2. мирзиёев ш.м. эркин ва фаровон, демократик ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз: ўзбекистон республикаси президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган олий мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи. //халқ сўзи, 2016 йил 15 декабрь. 3. ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг олий мажлисга мурожаатномаси// халқ сўзи, 2017йил 23 декабрь 4. абулкасимов х.п. давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги. ўқув қўлланма. - т.: akademiya, 2012. 5. aбулқосимов ҳ. п., фармонов қ. з., содиқов а.х. божхона ва иқтисодий хавфсизлик.т.:” iqtisod-moliya“, 2009. 6. абулқосимов ҳ. п., расулов т.с. ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўллари. рисола. - т.,” fan va texnologia”, 2015. 7. абулкасимов х.п., саидахмедова н.и., абулкасимов м.х.экономическая безопасность предпринимательской деятельности. учебное пособие. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "экологик хавфсизлик ва уни таъминлаш йўналишлари"

1707763386.doc экологик хавфсизлик ва уни таъминлаш йўналишлари режа: 1. экология муаммолар ва экологик хавфсизликка таҳдидлар 2. ўзбекистонда экологик хавфсизликни кучайтиришнинг йўналишлари экология - тирик организмларнинг ўзаро ва уларнинг яшаш муҳити билан бўладиган муносабати ҳақидаги фан деб тан олинади. ушбу таъриф унинг грекча атамасидан келиб чиққан бўлиб, грекчада “oikos”- уй, яшаш жойи, яшаш муҳити, “logos” -таълимот деган маънони англатади. фан ва таълим ривожлангани сари экология нафақат мустақил фан соҳаси, балки фанлар тизимига айланиб, ҳозирги кунда мутахассисларнинг ҳисобларига кўра, экологик соҳасига оид 60га яқин фан мавжуд. табиий ва минерал-хом ашё бойликларидан ваҳшийларча, экстенсив усулда, жуда катта харажатлар ва исрофгарчиликлар билан фойдаланиш ҳамда инсоннинг та...

Формат DOC, 57,0 КБ. Чтобы скачать "экологик хавфсизлик ва уни таъминлаш йўналишлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: экологик хавфсизлик ва уни таъм… DOC Бесплатная загрузка Telegram