17-мавзу. эколик хавфсизлик ва уни таъминлаш муаммолари

PPTX 23 sahifa 20,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
презентация powerpoint 17-мавзу. эколик хавфсизлик ва уни таъминлаш муаммолари режа: 1. экология ва экологик муаммолар. 3. ўзбекистонда экологик вазият ва хавф-хатарлар. 2. ўзбекистон республикасининг экология сиёсати. 4. экология соҳасида хавфсизликни халқаро амалиёти. 1. экология ва экологик муаммолар. экология - тирик организмларнинг ўзаро ва уларнинг яшаш муҳити билан бўладиган муносабати ҳақидаги фан деб тан олинади. ушбу таъриф унинг грекча атамасидан келиб чиққан бўлиб, грекчада “oikos”- уй, яшаш жойи, яшаш муҳити, “logos” - таълимот деган маънони англатади. уни биринчи бўлиб фанга немис табиатшунос олими эрнест геккель, 1866 йилда чоп этилган узининг “организмларнинг умумий марфологияси” деган китоби орқали олиб кирган. китобда: “экология - табиатни иқтисодий жиҳатдан тадқиқ қилиш орқали ҳамма тирик организмларнинг, органик ва ноорганик муҳит унсурлари билан бирга, унинг таъсир доирасида турган антагонистик ва ноантагонистик алоқадорликдаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ўртасидаги муносабатларини очиб бериш”, - деб таъкидлаган. бугунги кунда экология фани соф биологик фанлар тизимидан чиқиб унинг мазмун доираси янада кенгайиб бормокда. …
2 / 23
айдиган муҳит учун катта хавф туғдирмоқда. 1-расм.замонавий экология турлари ҳозирги пайтда сайёрамиздаги фойдали ерларнинг майдони 13,5 млрд гектарга тенг. шундан 1,4 гектар маданий ерлар (экинзор боғлар), 1,1 млрд ерлар бузилган, яъни ўсимликлар ўстириш учун кераксиз бўлиб қолган, тежамкорсизлик билан ишлатилган майдонлар 4,4 млрд гектар, чўл, ярим чўл, арктика, антарктика, юқори тоғли чўллар майдони – 3,3 млрд гектар, инсоннинг салбий фаолияти натижасида фойдали ерларнинг 1 млрд гектари чўлларга қўшилган. ҳозирги кунда сайёрамизда ерларнинг 300 млн гектари шўрланган, фойдасиз ҳолга келган, 600 –700 млн. гектари эса эрозияга учраб, маҳсулдорлиги паст бўлиб қолган. сайёрамиз бўйича ўзлаштирилмаган 0,9 млрд гектар ер қолган, холос. фойдали ерларнинг ишдан чиқишига табиат қонунини бузиш, хўжасизлик билан келажакни кўра олмасдан фойдаланиш сабаб бўлган. инсон йилига ер бағридан 100 млрд тонна хом ашё, шундан 1 млрд тонна нефть, 2 млрд тонна кўмир ва кўплаб газ қазиб олмоқда. 2-расм. экологик муаммоларнинг гуруҳланиши инсон ер куррасининг қиёфасини ўзгартиришда катта геологик куч сифатида …
3 / 23
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасидаги давлат бошқаруви қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси, ўзбекистон республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари табиатни муҳофаза қилишга доир ягона сиёсат юритиш; табиат ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш; табиий ресурсларга нисбатан табиат кадастри юритилиши тартибини белгилаш ва бундай кадастр юритилишини таъминлаш, республика аҳамиятига молик табиий ресурсларнинг захираларини тасдиқлаш; экология жиҳатидан танг вазиятлар, табиий офатлар ва фалокатларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; табиий офатлар ва йирик аварияларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини амалга ошириш; экология маорифи ва тарбияси тизимини яратиш ҳамда унинг амал қилишини таъминлаш; табиатдан алоҳида тартибда фойдаланиладиган ҳудудларнинг чегараларини, табиатни муҳофаза қилиш ва хўжалик фаолияти режимларини тасдиқлаш; табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида давлатлараро муносабатларни ривожлантириш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий идораларининг табиатни …
4 / 23
объектлар фаолиятини вақтинча ёки бутунлай тўхтатиш ва қайта ихтисослаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш; ўзбекистон республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатлари экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш; чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш; ер, ер ости бойликларини, сув, ўрмон, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини амалга ошириш; экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир ишларни мувофиқлаштиришни, табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқаришда идоралараро ҳамкорликни таъминлашни амалга оширади. ўзбекистон республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. давлатнинг экологик тартиблашни иқтисодий механизми элементлари табиий кадастрлар табиатдан фойдаланиш ва атроф-муҳитни молиялаштириш табиатдан фойдаланганлик ва атроф-муҳитни ифлослантирганлик …
5 / 23
да сув алмашинуви ва иқлимни мувозанатда сақлаб турувчи улкан сув ҳавзаси эди. орол дунё кўллари орасида каспий, юкори кўл (америка) ва виктория кўли (африка)дан кейин 4-чи ўринда эди. 1960 йиллардан бошлаб орол денгизи сатҳининг тез суръатлар билан пасайиши марказий осиёда жиддий тус олган салбий экологик, ижтимоий ва иқтисодий оқибатларга олиб кела бошлади. мирзачўл, қарши сурхон, шеробод даштларининг қўриқ, ерларида, марказий фарғона ва амударёнинг қуйи оқимларидаги худудларда юзлаб янги хўжаликлар саноат корxоналари ташкил этилди. шу билан бирга бу худудларда сувдан фойдаланиш борасида жиддий камчиликларига ва қўпол хатоликларга йўл қўйилди. бу ўлкамиздаги барча дарёларнинг жиловланиб, оқибат натижада эса 1960 йилларга келиб орол сувининг сатҳи тез суръатлар билан пасая бошлади. илгари денгиз сувининг шўрлиги 10 гр мм литр бўлса, кейинчалик 40 грамм литрга етиб боради. ўша пайтда йиллик тутилган балиқ миқдори 450-500 минг центнерни ташкил килган, юк ташиш ҳажми 200-250 минг тонна бўлган. амударё ва сирдарё делталарида йилига 1 млн ондатра териси тайёрланган. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"17-мавзу. эколик хавфсизлик ва уни таъминлаш муаммолари" haqida

презентация powerpoint 17-мавзу. эколик хавфсизлик ва уни таъминлаш муаммолари режа: 1. экология ва экологик муаммолар. 3. ўзбекистонда экологик вазият ва хавф-хатарлар. 2. ўзбекистон республикасининг экология сиёсати. 4. экология соҳасида хавфсизликни халқаро амалиёти. 1. экология ва экологик муаммолар. экология - тирик организмларнинг ўзаро ва уларнинг яшаш муҳити билан бўладиган муносабати ҳақидаги фан деб тан олинади. ушбу таъриф унинг грекча атамасидан келиб чиққан бўлиб, грекчада “oikos”- уй, яшаш жойи, яшаш муҳити, “logos” - таълимот деган маънони англатади. уни биринчи бўлиб фанга немис табиатшунос олими эрнест геккель, 1866 йилда чоп этилган узининг “организмларнинг умумий марфологияси” деган китоби орқали олиб кирган. китобда: “экология - табиатни иқтисодий жиҳатдан тадқиқ қилиш ...

Bu fayl PPTX formatida 23 sahifadan iborat (20,6 MB). "17-мавзу. эколик хавфсизлик ва уни таъминлаш муаммолари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: 17-мавзу. эколик хавфсизлик ва … PPTX 23 sahifa Bepul yuklash Telegram