ўқув-тарбиявий ишларини амалга оширишнинг ташкилий шакллари ва ўтказиш методикаси

DOC 99.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1443934587_61635.doc ўқув-тарбиявий ишларини амалга оширишнинг ташкилий шакллари ва ўтказиш методикаси режа: 1. синф мажлисини тайёрлаш ва утказиш 2. умумий коидалар. 3. синф тугрисида маълумот. инсоният тарихига назар ташлайдиган бўлсак, таълимни ташкил этиш шакллари ижтимоий тузум манфаатларига мос ҳолда пайдо бўлган ва ривожланган. дастлабки даврларда таълим бериш ишлари одамларнинг меҳнат фаолияти, турмуш тарзи билан узвий боғланган ҳамда билим бериш, ўргатиш ишлари якка тартибда олиб борилган. таълимнинг ташкилий масалалари ал-форобийнинг “фан ва ақл заковат” асарида ўқув фанларини синфларига бўлиб ўқитиш, уларнинг тарбиявий моҳиятини очиш масалаларига эътибор берилган. синф-дарс тизимини дидактик талаблар асосида яратишда буюк чех педагоги ян амос коменскийнинг хизматлари катта, унинг синф-дарс тизиминининг асосчиси сифатида бутун дунё тан олган. шарқ мутафаккирларидан ал-форобий, абу али ибн сино, а.авлоний, ҳ.ҳ.ниёзий синф-дарс тизимда ўқитишнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишган. бу тарихий жараёнда “педагогика” фани олдида турган муаммолардан бири таълимнинг ташкилий шакллари самарадорлигини ошириш билан боғлиқ илмий назарий, услубий ва амалий муаммоларни ҳал этувчи …
2
илмаларига тест саволларини тузишни, ўқувчилар билимини рейтинг тизимида баҳолашни билиб оладилар. таълим мақсадларини амалга ошириш бўйича таълим олувчилар билан таълим берувчилар ўртасида бўладиган мураккаб жараёнда таълим усули муҳим вазифани бажаради. усул – изланиш, билиш йўли, таълимот махносини билдиради. таълим усули - ўқитишда белгиланган мақсадга эришиш учун таълим олувчи билан таълим берувчининг ўзаро боғлиқ фаолиятини мужассамлаштириш усулидир. дарс ўтиш шаклларидан бири – фаол ўқитиш усули. фаол ўқитиш усули таълим олувчиларнинг ўқув материалини ўзлаштириш жараёнида фикрлаш ва билиш фаолиятларини ривожлантиради. фаол ўқитиш усулидан қуйидагича фойдаланилади: - ўқитувчи қайта сўзлаб бериш ҳамда эсда сақлаш учун тайёр ўқув материалини намоён этмайди; - ўқув материалини шундай баён қиладики, ўқувчилар фаол билиш ва амалий ишлар жараёнида мустақил билим ва малакаларни эгаллайдилар. фаол ўқитиш усулининг хусусияти шундаки, унинг асосида амалда фикрлаш фаолиятига интилиш ётади. бу усулдан билимларни дастлабки ўзлаштиршда, мустаҳкамлашда, кўникма ва малакаларни шакллантиришда фойдаланиш мумкин. фаол ўқитиш усулларидан суҳбат ва мунозара усулларининг ўқитиш методикасини кўриб чиқамиз …
3
қолиш ва англаш). ташкилий шакли бўйича суҳбат ўқув ва давра суҳбатига бўлинади. суҳбат эркин вазиятда олиб борилади. саволларни аниқ ифода этиш ва бериш жуда муҳимдир. саволлар ўзаро мантиқий боғлиқ бўлиши, билимни тартибли равишда ўзлаштиришга имкон беришлари лозим. суҳбат олиб бориш методикаси қуйидаги технологик ҳаритада кўрсатилган. суҳбат, баҳснинг технологик ҳаритаси иш босқичи ва мазмуни фаолият ўқитувчи ўқувчи тайёрлов суҳбат мавзуси, мақсади, вазифаси ва натижасини аниқлайди; кўргазма қуролларни танлайди; ташкил қилиш ва олиб боришни пухта ўйлаб чикади; савол бериш тартиби. қайси асосий ҳолатлар бўйича умумлаштириш, хулоса қилиш кераклигини аниқлайди. босқич суҳбатга кириш қисқача маълумот тарзида ўқув суҳбатининг мавзусини, вазифасини эълон қилади, ушбу мавзу бўйича эгаллаган билим ва маҳорат ҳақида эслатади. босқич суҳбат суҳбат давомида ўқувчиларнинг алоҳида мулоҳазаларини умумлаштиради, қўйилган вазифаларга мос равишда уларни тўлдиради. барча ўқувчиларни суҳбатда фаол қатнашишларига эришишга ҳаракат қилади. тўғри жавобларни махқуллайди, нотўғри ёки тўлиқ бўлмаганларни шарҳлайди, аниклайди. нотўғри жавоб берган ўқувчига ўз хатосини ўзи топишни таклиф этади. у …
4
нтирмаслик; - бўш ўқувчилардан кўпроқ сўраш, бошқаларга жавобларни тўлдириш имконини бериш; - жуда узун ёки қўш саволлар қўймаслик; - агар ўқувчиларнинг биронтаси ҳам саволга жавоб бера олмаса, саволни қайта тузиб, уни бўлакларга бўлиш, йўналтирувчи саволлар бериш. мунозара – фаол таълим усули бўлиб, муҳокама, маълум муаммо бўйича фикр алмашинув кўринишида ўтади. мунозара вақтида ўқувчилар ўзларига ишонган ҳолда саволларини муҳокама қилишади. мунозара бир ёки бир неча синф билан ўтказилиши мумкин. мунозара усули кўплаб функцияларни бажаради. ушбу усулдан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади.: - янги билимларни шакллантириш; - ўқувчиларда саволларни туб махносига етишга мотивацияни таъминлаш; - ўқувчиларга далил ва далилга асосланган хулоса орасидаги фарқни тушуниб етишни ўргатиш; - коммуникатив кўникмаларни шакллантириш, ўқувчиларга ўз фикрида мустаҳкам туриш ва уни ҳимоя қилишга ёрдам бериш. мунозарани ўтказиш талаблари ва қоидалари ўқувчиларга олдиндан айтилиб, қуйидаги тартибда олиб борилади: 1) мавзу танлаб олинади; 2) мавзуга оид режа тузилади; 3) мавзунинг қисқача мазмуни берилади; 4) мавзуга оид мунозарани ўтказишдан кўзланган …
5
осабатларни уйғотиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш малакаларини шакллантириш, келажакда баркамол ҳар томонлама шаклланган инсонни тарбиялаш. дарснинг тури : амалий .ажратилган вақт – 2 соат. дарснинг ўтиш жойи – фанлар бўйича назарий хона. дарсни жиҳозлаш – деворий газета, мавзуга оид шиорлар, керакли адабиётлар, кинофилғмлар, магнитофон, хоналарни эстетик жиҳатдан таъминлаш учун керакли материаллар. машғулотнинг асосий масалалари: 1. миллий анъаналар деганда нимани тушунасиз? 2. қандай ўзбек урф-одатларини биласиз? 3. ўзингиз яшаб турган туман ёки вилоятдаги урф-одатлар ҳақида гапириб беринг 4. анъана нима?. мунозарани тайёрлаш ва ўтказиш методикаси: 1. мунозарада ҳамма ўқувчи ҳамда таклиф қилинган мутаъассислар иштирок этади. 2. ҳамма иштирокчи мунозара тайёрлашда маълум бир вазият ва топшириқни бажаради. бажариладиган ишлар ҳамкорликда тузилади. 3. мавзуга алоқадор адабиётлар ўқиб, мазмунини хулосалаб беради. 4. ҳаётий мисол ва ҳодисалардан мисол ва унинг хулосасини айтади. 5. шу мавзу бўйича яна қўшимча саволлар ўртага ташланади. ўқитувчи адабиётлар рўйхатини беради. охирида хулосалайди. мунозарага марказдан вакил, кафедра ўқитувчилари ҳамда хоҳловчилар таклиф …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўқув-тарбиявий ишларини амалга оширишнинг ташкилий шакллари ва ўтказиш методикаси"

1443934587_61635.doc ўқув-тарбиявий ишларини амалга оширишнинг ташкилий шакллари ва ўтказиш методикаси режа: 1. синф мажлисини тайёрлаш ва утказиш 2. умумий коидалар. 3. синф тугрисида маълумот. инсоният тарихига назар ташлайдиган бўлсак, таълимни ташкил этиш шакллари ижтимоий тузум манфаатларига мос ҳолда пайдо бўлган ва ривожланган. дастлабки даврларда таълим бериш ишлари одамларнинг меҳнат фаолияти, турмуш тарзи билан узвий боғланган ҳамда билим бериш, ўргатиш ишлари якка тартибда олиб борилган. таълимнинг ташкилий масалалари ал-форобийнинг “фан ва ақл заковат” асарида ўқув фанларини синфларига бўлиб ўқитиш, уларнинг тарбиявий моҳиятини очиш масалаларига эътибор берилган. синф-дарс тизимини дидактик талаблар асосида яратишда буюк чех педагоги ян амос коменскийнинг хизматлари катта, унин...

DOC format, 99.5 KB. To download "ўқув-тарбиявий ишларини амалга оширишнинг ташкилий шакллари ва ўтказиш методикаси", click the Telegram button on the left.