суғурта фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ва суғурта компанияларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари

PPT 27 sahifa 851,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
суғурта фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ва суғурта компанияларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари суғурта фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ва суғурта компанияларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари режа: 1. суғурта муносабатларини тартибга солишда ҳуқуқнинг аҳамияти, суғурта ҳуқуқи ва унинг мазмуни. 2. суғурта қонунчилиги, суғурта фаолиятини тартибга солувчи қонунлар. 3. суғурта фаолиятини қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солиш. суғурта соҳасида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар таркибига киради. бундай муносабатлар фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг, шартнома мажбуриятларини, шунингдек мулкий ҳамда шахсий номулкий муносабатларни тартибга солади. суғурта соҳасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар қуйидаги йўналишларда намоён бўлади: 1. фуқаролар ва суғурта ташкилотлари ўртасида шаклланадиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар; 2.суғурта ташкилотлари ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатлар; 3. фуқаролар ва махсус давлат органлари ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар; 4. суғурта ташкилотлари ва махсус ваколатли давлат органи ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар. фуқаролар ва суғурта ташкилотлари ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар тегишли шартнома қоидаларига асосланади. бунда бир томондан суғурта …
2 / 27
уғурта қилиш билан боғлиқ тузилган шартномалар доирасида шаклланади. амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, суғурта ташкилоти молиявий барқарорликни таъминлаш, бинобарин, суғурталанувчилар олдида ўз мажбуриятини бажаришини таъминлаш мақсадида суғурта пулида иштирок этиши ёхуд бошқа суғурта ташкилотлари ёки ихтисослашган қайта суғурта ташкилотлари билан шартномавий муносабатларга кириши мумкин. ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексининг 959-моддасида «суғурта шартномаси бўйича суғурталовчи ўз зиммасига олган суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлаш хавфи унинг томонидан тўлиқ ёки қисман бошқа суғурталовчида (суғурталовчиларда) у билан тузилган қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталаниши мумкин» деб алоҳида қайд этилган. суғурта ташкилотлари ва махсус ваколатли давлат органи ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар қонун ҳужжатлари асосида тартибга солинади. махсус ваколатли органнинг суғурта ташкилотларига нисбатан пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлари ўзбекистон республикасининг фуқаролик кодекси ва «суғурта фаолияти» тўғрисидаги қонунда ўз аксини топган. махсус ваколатли давлат органи қонунда белгиланган тартибда суғурта ташкилотларининг фаолиятини назорат этиб боради. зарурият бўлганда эса, суғурталанувчиларнинг манфаатини ҳимоя этиш мақсадида ундан суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини …
3 / 27
идан яна бири, унинг 10-моддасида суғурта ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини аниқ кўрсатиб қўйилганлигидир суғурта фаолиятини тартибга солувчи махсус қонунларга ўзбекистон республикаси олий мажлиси томонидан 2002 йилнинг 5 апрелида қабул қилинган ва шу йилнинг 28 майида амалиётга жорий этилган «суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонуни ҳамда 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган “транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги қонуни суғурта фаолиятини тартибга солувчи махсус қонунлар ҳисобланади. қонунда суғурта ташкилотлари тугатилган тақдирда уларнинг суғурталанувчилар олдидаги мажбуриятини бажариш тартиби тўлиқ ёритилмаган. шунингдек, бу қонунда қонунчилик талабларини бузганлик учун томонларнинг жавобгарлиги ўз аксини топмаган ҳамда давлат суғурта назорати органининг суғурта ташкилотларига нисбатан таъсир қилиш имконияти кескин чегараланган эди. баён этилган ҳолатлар мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг ҳозирги босқичи талабларини ҳисобга олган ҳолда, амалдаги “суғурта тўғрисида”ги қонунни янгилаш ва такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқарди. шуни эътиборга олиб, 2002 йилнинг 4-5 апрель кунлари бўлиб ўтган иккинчи чақириқ олий мажлиснинг саккизинчи сессиясида “суғурта фаолияти тўғрисида”ги янгидан ишлаб чиқилган қонун …
4 / 27
бўлмайдиган ҳар хил ҳодисалар рўй бериши оқибатида юридик ва жисмоний шахслар кўрадиган зарарларни суғурта ташкилоти томонидан қоплаш билан боғлиқ муносабат. шуни эсдан чиқармаслик лозимки, суғурта ташкилоти ўз хизматини мижозларга тегишли ҳақ- суғурта мукофоти тўлаш эвазига кўрсатади. эътибор берган бўлсангиз, суғурта муносабатларида иккита томон иштирок этябти: суғурта ташкилоти (суғурталовчи) ва юридик ҳамда жисмоний шахслар (суғурталанувчилар). энди, суғурта фаолияти тушунчасига келсак, қонунда таъкидланишича, у суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти. суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари фақатгина суғурталовчи ва суғурталанувчидан иборат эмас. унда қайта суғурталовчилар, қайта суғурталанувчилар, суғурта брокерлари ва агентлари ҳам иштирок этади. «суғурта фаолияти тўғрисида» қонуннинг диққатга сазовор жойларидан яна бири, унинг 10-моддасида суғурта ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини аниқ кўрсатиб қўйилганлигидир ўзбекистон республикасининг «суғурта фаолияти тўғрисида» қонуни қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 15 июнда қабул қилинган сенат томонидан 2021 йил 27 августда маъқулланган ўрқ-730-сон билан 23.11.2021 йилда кучга кирди янги қонуннинг эътиборга молик томонларидан бири, унда, аниқроқ …
5 / 27
балки суғурта фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга сарфланган ҳолатлар ҳам бўлган. суғуртанинг энг асосий принципларидан бири-суғурталовчиларнинг ўз зиммаларига олган мажбуриятларини бажаришни таъминлайдиган суғурта заҳираларига эга бўлишидир. суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди 23.11.2021 йилдаги ўрқ-730-сон қонун 10 та боб ва 72 та моддадан иборатдир “ унга трансчегаравий суғурта, қайта суғурта, биргаликдаги суғурта, суғурта (қайта суғурта) шерикчилиги, пруденциал нормативлар каби тушунчалар киритилган. 39-моддага асосан суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) аж шаклида ташкил этилади. юридик шахс бўлган суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этилади. ўзбекистон норезидентлари ҳам республика ҳудудида суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари бўлган юридик шахсларнинг муассислари (иштирокчилари) сифатида иш юритиши мумкин. суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди 23.11.2021 йилдаги ўрқ-730-сон қонун 10 та боб ва 72 та моддадан иборатдир 4-бобда суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг), суғурта брокерининг ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмаларининг раҳбари ва бош бухгалтерига қўйиладиган талаблар белгиланган. жумладан, раҳбар олий маълумотга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"суғурта фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ва суғурта компанияларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари" haqida

суғурта фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ва суғурта компанияларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари суғурта фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ва суғурта компанияларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари режа: 1. суғурта муносабатларини тартибга солишда ҳуқуқнинг аҳамияти, суғурта ҳуқуқи ва унинг мазмуни. 2. суғурта қонунчилиги, суғурта фаолиятини тартибга солувчи қонунлар. 3. суғурта фаолиятини қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солиш. суғурта соҳасида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар таркибига киради. бундай муносабатлар фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг, шартнома мажбуриятларини, шунингдек мулкий ҳамда шахсий номулкий муносабатларни тартибга солади. суғурта соҳасидаги фуқаро...

Bu fayl PPT formatida 27 sahifadan iborat (851,9 KB). "суғурта фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ва суғурта компанияларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: суғурта фаолиятини амалга ошири… PPT 27 sahifa Bepul yuklash Telegram