қонун ижодкорлиги жараёни босқичлари

DOC 241.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1545640251_73364.doc ҳуқуқ ижодкорлиги мундарижа кириш.......................................................................................................... 2 i боб. қонун ижодкорлиги 1.1 қонун ижодкорлиги - ҳуқук, яратишнинг мураккаб жараёни сифатида…………………………………… ………...……………... 4 1.2 қонун ижодкорлиги - ҳуқук, яратишнинг мураккаб жараёни сифатидa…………………………………………………………….. 7 1.3 ҳуқуқ яратиш усуллари, турлари ва хусусиятлари……………… 10 ii боб. норматив ҳуқуқий ҳужжатлар 2.1 норматив - ҳуқуқий ҳужжатларнинг вақт, худуд ва шахсларга нисбатан ҳаракати...................................................................................................................................................................................................... 26 хулоса........................................................................................................ фойдаланилган адабиётлар рўйҳати................................. кириш қонун ижодкорлиги фаолияти муҳим. серқирра ижтимоий ходиса ҳисобланади. шу боис унинг ижтимоий замини кенг бўлишига, айни вақтда мазкур фаолиятнинг ижтимоий жиҳатларига аҳамият бериш зарур. халқимизнинг табиатига, дунёқарашига мос қонунчилик фаолияти анъаналарни шакллантириш хусусида гап борганда, ҳозирги қонун ижодкорлигимизда темур тузукларида битилган салтанат бошқаруви қоидаларидан, мирзо улуғбекдаги маърифатпарварлик ва элпарварлик хусусиятларидан, шоҳ бобур муқаддас санаган ва изчил амал қилган одил сиёсат негизларидан, алишер навоий тараннум этган адолатли давлат тўзуми, халқигўё қонунлар ҳақидаги дурдона фикрлардан, шунингдек маърифат ва инсонпарварлик фазилатлари сарчашмаларидан мунтазам баҳраманд бўлиб туриш айни муддаодир. ўзлигини англаётган, ўз қадри …
2
устаҳкамаланадиган қоидалар худди қобуснома панду-насихатлари каби ҳар бир киши қалбидан эъзозли ўрин олишига эришиши лозим бўлади. қонунни ижод этиш давлатнинг ҳуқуқий нормаларни яратишга қаратилган махсус фаолиятидир. далат ушбу фаолият орқали халқнинг муштарак иродасини қонун даражасида ифода этади, жамиятга сиёсий раҳбарликни амалга оширади. бу фаолият натижасида жамиятда амал қилувчи бир бутун ва ички мутаносибликка эга бўлган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган умуммажбурий ҳуқуқий нормалар тизими вужудга келтирилади. ўзбёкистон республикасининг қонун чиқариш амалиёти пухта илмий заминга асосланиши шарт, қонунчилик фаолиятининг барча жиҳатлари ҳуқуқшунослик назарияси томонидан қайта мушоҳада этилиши, мустақил давлат қонунчилигининг илмий концепцияси вужудга келтирилиши лозим. юридик фанимиз олдида турган долзарб вазифалардан бири қонунчилик механизмининг ҳамма таркибий бўғинларини чуқур тахлил этиш ва шунга доир илмий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир. зеро, “конституциявий меъёрлар ва қонунларнинг устуворлиги, улар инсон манфаатини кўзлаб иш тутишга ва шу доирада ижтимоий ўзаро муносабатларни мақбул ҳолга келтиришга йўналтирилганлиги мамлакатда барқарорликни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашнинг, фуқаролик жамияти асосларини қарор топтиришнинг асосий …
3
рлиги ижтимоий муносабатларнинг мураккаблашуви, янгиларининг вужудга келиши, баъзиларининг эса эскириши тегишлича ҳуқуқ ижод этиш фаолиятига эҳтиёж туғдиради, қонун ижодкорлиги жараёнигача жамиятда ҳуқуқнинг шаклланиши жараёни кечади. жамиятда ижтимоий эҳтиёж ва ҳаёт шароитлари натижасида муайян муносабатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар шаклланади. ушбу муайян муносабатларни қонун чиқарувчи орган ўз вақтида илғаб, сезиб унга ҳуқуқ мақомини беради. масалан, бозор иқтисодиёти муносабатлари жуда кўп янги муносабатларни вужудга келтирмоқда. уларни ҳуқуқий тартибга солиш зарурати тобора кучаймоқда. ўзбекистон республикасининг фуқаролик кодексидаги қатор моддалар ва ўзбекистон республикасининг туркум қонунлари шу жараён натижасидир. демак, қонун ижодкорлиги - бу давлат фаолиятининг бир тури бўлиб, у янги ҳуқуқ нормаларини яратиш, амалдагиларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ва эскиларни бекор қилишга қаратилган махсус фаолиятдир. қонун ижодкорлиги белгиланган давлат органлари томонидан амалга оширилади ва бу фаолият вазифаси ўз навбатида асосий ва қўшимчага бўлинади. янги ҳуқуқ нормаларини яратиш бу қонун ижодкорлигининг асосий вазифасидир. амалдаги ҳуқуқ нормаларига ўзгартиришлар киритиш ва эскиларини бекор қилиш юзасидан фаолият эса қонун ижодкорлигининг …
4
у жараёнда юксак малакали мутахассислар иштирок этган бўлиши лозимлиги; · лойиҳаларнинг қунт ва эътибор билан тайёрланиши лозимлиги- бунда, албатта шу масаладаги жаҳон қонунчилик тажрибаси, ижтимоий тадқиқотлар натижаси, илмий тавсиялар эътиборга олиниши кераклиги; · қабул қилинган актларнинг юридик техника жиҳатидан такомиллашган бўлиши лозимлиги, яъни бу жараёнда шаклланган юридик усул ва йўллардан унумли фойдаланиш зарурлиги1. мана шу принципларнинг реал амалга оширилиши ҳуқуқ яратиш жараёнининг самарадорлигини таъминлайди. қабул қилинган ҳуқуқ нормалари ўзида давлат, халк, жамият иродасини ифодалайди, лекин бунгача ҳуқуқнинг шаклланиш жараёни кечади, яъни жамиятдаги муайян муносабатни тартибга солишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, уни англаб етиш, таҳлил килиш демакдир ва бу борадаги ҳуқуқий қарашларни шакллантиришдан иборат бўлиб, бу жараён ҳуқуқнинг шаклланиш жараёнидир. ҳуқуқ яратиш жараёни фуқароларнинг, олимларнинг, ташкилотларнинг турлича фикрларини асослашиши керак. ҳуқуқ яратиш жараёнига жуда кўп омиллар таъсир этади: иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, миллий, мафкуравий, ташқи-сиёсий ва бошқа. 1.2. ҳуқуқ яратиш усуллари, турлари ва хусусиятлари ҳуқуқ ижодкорлиги характери жиҳатидан давлат аҳамиятига молик бўлган фаолиятдир. …
5
ва юксак масъулият билан фаолият кўрсатмоғи лозим; · парламент коллегиал принципга асосланмоғи лозим-халқимизда «маслахатли тўй тарқалмас» деган нақл бор. бизнинг қонун чиқарувчи хокимиятимиз мана шу нақлга амал қилиб бамаслахат иш тутмоғи ва хар бир халқ вакилининг қонун яратишда фаол иштирокини таъминлаб жамият иродасини давлат қарори даражасида таъминламоғи лозим; · қонун чиқарувчи идора ўз фаолиятида халқ хокимиятчилиги, давлат суверенитети принципларига таяниши шарт; · қонун ижод этишда ўтмиш аждодларимиз яратган ҳаётий ижобий тажрибага бой маданий ва маънавий меросга, миллий урф-одат ва анъаналарга ворислик, яъни тарихийлик принципига таяниш зарурдир; · қонун қабул қилишда умумхалқ мухокамасига хавола этиш принципи қонун ижодкорлигининг демократик ташкил этилганлигидан далолатдир беради. албатта, дуч келган лойихани кетма-кет мухокамага тақдим этавериш тўғри бўлмайди. жамиятнинг умумий тақдирига дахлдор муҳим қонун лойиҳаларигина умумхалқ муҳокамасига чиқариш мақсадга мувофиқдир. ўта мухим, қисқа ва лўнда ишланган, жиддий мухокамадан ўтказилган қонун лойихаларини умумхалқ овозига - референдумга қўйиш ҳам мумкин; · қонун қабул қилишда ижтимоий адолат принципи устунлик …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қонун ижодкорлиги жараёни босқичлари"

1545640251_73364.doc ҳуқуқ ижодкорлиги мундарижа кириш.......................................................................................................... 2 i боб. қонун ижодкорлиги 1.1 қонун ижодкорлиги - ҳуқук, яратишнинг мураккаб жараёни сифатида…………………………………… ………...……………... 4 1.2 қонун ижодкорлиги - ҳуқук, яратишнинг мураккаб жараёни сифатидa…………………………………………………………….. 7 1.3 ҳуқуқ яратиш усуллари, турлари ва хусусиятлари……………… 10 ii боб. норматив ҳуқуқий ҳужжатлар 2.1 норматив - ҳуқуқий ҳужжатларнинг вақт, худуд ва шахсларга нисбатан ҳаракати...................................................................................................................................................................................................... 26 хулоса.......................................

DOC format, 241.5 KB. To download "қонун ижодкорлиги жараёни босқичлари", click the Telegram button on the left.