олий мажлис қонунчилик палатасининг конституциявий ҳуқуқий мақоми

DOC 111,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404193951_51749.doc олий мажлис қонунчилик палатасининг конституциявий ҳуқуқий мақоми олий мажлис қонунчилик палатасининг конституциявий ҳуқуқий мақоми режа: 1. олий мажлис қонунчилик палатасининг конституциявий ҳуқуқий мақоми 2. қонунчилик палатаси спикери ва ўринбосарлари ваколатлари 3. қўмита ва комиссияларни сайлаш тартиби ва ваколатлари 4. сиёсий партия фракциялари ва депутатлар гуруҳларининг қонунчилик палатасидаги иштироки -§. олий мажлис қонунчилик палатасининг конституциявий ҳуқуқий мақоми ўзбекистон республикаси конституциясининг 76- моддасига мувофиқ ўзбекистон республикасининг олий мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. ўзбекистон республикаси олий мажлиси икки палатадан - қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва сенатдан (юқори палата) иборат.ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси ва сенати ваколат муддати - беш йил. иккинчи чақириқ олий мажлиснинг x сессияси (2002 йил 12 декабрь) «ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси тўғрисида» ва «ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенати тўғрисида»ги конституциявий қонунларнинг қабул қилиниши билан икки палатали парламент шакллантиришнинг асосий хуқуқий асосларини яратиш жараёни муҳим аҳамият касб этди. "ўзбекистон республикаси олий …
2
ининг депутати бўлиши мумкин. айни бир шахс бир пайтнинг ўзида қонунчилик палатаси ва сенат аъзоси бўлиши мумкин эмас..." (6-модда). қонунчилик палатасининг ваколатлари хам фуқаролик жамияти ва хуқуқий давлат барпо этган етук хорижий давлатлар тажрибаси асосида ифодаланди. “олий мажлис қонунчилик палатаси тўғрисида”ги конституциявий қонуннинг 8-моддасига биноан, қонунчилик палатасининг сенат билан биргаликдаги қуйидаги ваколатлари қуйидагича белгиланди. шунингдек, шу қонуннинг 9-моддасида қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари кўрсатилган. палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, қоида тариқасида, аввал ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатасида, сўнгра сенатида кўриб чиқилади. қонунчилик палатаси ўзбекистон республикасининг конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тегишли таклиф киритилганидан кейин олти ой ичида унинг кенг муҳокамасини инобатга олган ҳолда кўриб чиқиши мумкин. агар қонунчилик палатаси ўзбекистон республикасининг конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилмаса, уни кўриб чиқиш бир йилдан кейин қайта бошланиши мумкин", деб белгиланган. шунингдек, ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси ва сенатнинг алоҳида-алоҳида қилиб белгиланган мутлақ ваколатлари конституциянинг …
3
тасдиқлашдаги роли ва ваколатлари кучаяди. президент ваколатларининг бир қисми, биринчи галда, давлат, суд тизими ва махсус хизматларнинг раҳбарларини, чет эллар ва халқаро ташкилотлардаги дипломатик вакилларни тайинлаш ва тасдиқлаш масалалари янги ташкил этиладиган юқори палата – сенатга ўтказилади1. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси мажлислари сессиялар даврида ўтказилади. сессиялар, қоида тариқасида, сентябрнинг биринчи иш кунидан бошлаб келгуси йилнинг июнь ойи охирги иш кунига қадар ўтказилади.ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг мажлислари, агар улар ишида барча депутатлар умумий сонининг камида ярми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. конституциявий қонунларни қабул қилишда барча депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этиши шарт. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси мажлисларида, шунингдек уларнинг органлари мажлисларида ўзбекистон республикаси президенти, бош вазир, вазирлар маҳкамасининг аъзолари, республика конституциявий суди, олий суди, олий хўжалик суди раислари, бош прокурори, марказий банк бошқарувининг раиси иштирок этишлари мумкин. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси ва унинг органлари мажлисларида сенат раиси, ўзбекистон республикаси олий …
4
идагича ифодаланди: "қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига ўзбекистон республикаси президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали қорақалпоғистон республикаси, ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси депутутлари, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси, ўзбекистон республикасининг конституциявий суди, олий суди, олий хўжалик суди, бош прокурори эгадирлар ва бу ҳуқуқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасини ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади". 2003 йил 24 апрелдаги ўзбекистон республикасининг қонунига мувофиқ конституцияга киритилган тузатиш ва қўшимчалардан сўнг 84-моддага кўра: "қонун қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, сенат томонидан маъқулланиб, ўзбекистон республикаси президенти томонидан имзолангач ва қонунда белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенатига юборилади.ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенати маъқуллаган қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун ўзбекистон республикаси президентига ўн кун ичида юборилади. ўзбекистон республикаси президенти томонидан қонун ўттиз кун …
5
исининг сенати томонидан рад этилган қонун юзасидан қонунчилик палатаси ва сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун қонунчилик палатаси депутатлари ва сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин. палаталар келишув комиссияси таклифларини қабул қилганда қонун одатдаги тартибда кўриб чиқилиши керак. ўзбекистон республикаси президенти қонунни ўз эътирозлари билан ўзбекистон республикаси олий мажлисига қайтаришга ҳақли. агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда тегишинча ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси депутутлари ва сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, қонун ўзбекистон республикаси президенти томонидан ўн тўрт кун ичида имзоланиши ва эълон қилиниши керак" деб белгиланди. 2-§. қонунчилик палатаси спикери ва ўринбосарлари ваколатлари қонунчилик палатаси ишини ташкил қилишнинг муҳим жиҳатларидан бири – бу депутатлар ўртасида вазифаларнинг тўғри тақсимланишидир. одатга кўра, бошқа давлатларда ҳам вазифалар қуйи палата таркибидаги раҳбар шахслар ва девон ходимлари борлигини назарда тутган ҳолда тақсимланади. палатанинг юқоридаги таркиби чет давлатлар тажрибасига хос бўлиб, унинг ишини …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "олий мажлис қонунчилик палатасининг конституциявий ҳуқуқий мақоми"

1404193951_51749.doc олий мажлис қонунчилик палатасининг конституциявий ҳуқуқий мақоми олий мажлис қонунчилик палатасининг конституциявий ҳуқуқий мақоми режа: 1. олий мажлис қонунчилик палатасининг конституциявий ҳуқуқий мақоми 2. қонунчилик палатаси спикери ва ўринбосарлари ваколатлари 3. қўмита ва комиссияларни сайлаш тартиби ва ваколатлари 4. сиёсий партия фракциялари ва депутатлар гуруҳларининг қонунчилик палатасидаги иштироки -§. олий мажлис қонунчилик палатасининг конституциявий ҳуқуқий мақоми ўзбекистон республикаси конституциясининг 76- моддасига мувофиқ ўзбекистон республикасининг олий мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. ўзбекистон республикаси олий мажлиси икки палатадан - қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва сенатдан (юқори палат...

Формат DOC, 111,5 КБ. Чтобы скачать "олий мажлис қонунчилик палатасининг конституциявий ҳуқуқий мақоми", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: олий мажлис қонунчилик палатаси… DOC Бесплатная загрузка Telegram