олий қонун чиқарувчи органнинг конституциявий моделлари

DOC 121,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404194131_51750.doc олий қонун чиқарувчи органнинг конституциявий моделлари олий қонун чиқарувчи органнинг конституциявий моделлари режа: 1. қонун чиқарувчи органлар умумий тавсифи 2. парламентнинг тузилиши (структураси) 3. парламент аъзолари 4. парламентнинг асосий ваколатлари 1. қонун чиқарувчи органлар умумий тавсифи ўзбекистон мустақиллик йиллари давомида умуминсоний қадриятлар ва бой миллий анъаналар билан йўғрилган ўзига хос ривожланиш йўлини аниқлаб олди. шу асосда давлат-ҳуқуқий амалиётда жаҳон парламентаризмининг бой тажрибасидан унумли фойдаланилиб, республика конституциявий тузумида халқ ҳокимиятчилиги, ҳокимиятларнинг бўлиниши принципларига мос давлат органлари тизимини шакллантирилди. инсоният ҳуқуқий тафаккурининг маҳсули ҳисобланган ҳамда жамиятнинг умуммиллий вакиллик муассасаси сифатида дунёга келган парламент узоқ йиллар давомидаги тарихга эга ва унинг илдизлари xii-xiii асрлардаги инглиз парламенти ва испан кортесларига бориб тақалади. парламент сўзининг луғавий маъноси француз тилидан олинган бўлиб, "гапирмоқ" маъносини англатади. парламентаризм катта тараққиёт босқичини босиб ўтди ва унинг чинакам тарихи буржуа инқилоблари давридан бошланади.эндиликда аксарият мамлакатларнинг парламент институтига эга эканлигини таъкидлаб ўтмоқ жоиз. ҳозир ер куррасидаги 200 га яқин давлатнинг …
2
пчилиги бир палатали тузилишга эга. ер куррасидаги 65 та давлатда эса, икки палатали олий вакиллик органлари мавжуд. одатда, икки палатали парламентнинг палаталаридан бири кўпинча "қуйи палата" деб юритилиб, у халқнинг ягона иродасини ифодалайди. (ақшда - вакиллар палатаси, францияда - миллат мажлиси), бошқаси эса "юқори палата" деб аталиб, у давлатнинг таркибий қисм (ҳудуд)ларининг манфаатларини ифодалайди. парламентларнинг бундай тузилиши муқим демократик анъаналар ҳамда федератив давлат тузилишига эга бўлган мамлакатларга хосдир. масалан, шу каби парламентлар ақш, гфр, бразилия, франция, буюк британия, япония ва бошқаларда фаолият юргизмоқдалар. жамият манфаатларининг ифодачиси бўлмиш парламентлар, аҳолининг турли ижтимоий қатламлари гуруҳларининг вакилларидан ташкил топадилар. кўриниб турибдики, дунёдаги парламентлар ранг-баранг, аммо улар ўз мамлакатларида муҳим ижтимоий вазифа-қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширадилар. ўзбекистон конституциясининг 10-моддасида, давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи – халқ номидан фақат у сайлаган республика олий мажлиси ва президенти иш олиб боришлиги қайд этилган. ўзбекистон республикаси конституциясининг 11-моддасида айтилганидек, давлат ҳокимиятининг тизими-қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш …
3
лиси икки палатадан - қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва сенатдан (юқори палата) иборат. иккинчи чақириқ олий мажлиснинг x сессияси (2002 йил 12 декабрь) «ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси тўғрисида» ва «ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенати тўғрисида»ги конституциявий қонунларнинг қабул қилиниши билан икки палатали парламент шакллантиришнинг асосий ҳуқуқий асосларини яратиш жараёни муҳим аҳамият касб этди. 2. парламентнинг тузилиши (структураси) замонавий парламентлар, одатда, бир ёки икки ралатадан иборат бўлади. бироқ яқин ўтмиш шуни кўрсатадики, парламент палаталари сони иккитадан ҳам ошиши мумкин. масалан, собиқ югославия социалистик федерал республикасида парламент палаталарининг сони олтитагача етган, 1984 йилда амалда бўлган жанубий африка республикаси конституциясига кўра эса, уч палатали тизимни ўрнатган. парламент институтининг ватани хисобланаган англияда дастлаб парламент феодаллар ва руҳонийлардан таркиб топган. вақт ўтиши билан парламент мажлисларига графликлардан ва шаҳарлардан вакиллар таклиф қилина бошлади. феодал, руҳоний ва маъмурий-ҳудудий бирликлар ваклларидан ташкил топган праламент йиғилишлари қўшма тартибда ташкил этилган. вақт ўтиши билан йирик феодалларнинг парламентдаги мавқеи …
4
лиш хавфини туғдирар эди. шунга асосан, 1787 йил ақшда, 1795 йилда францияда икки палатали тизим жорий қилинди. икки палатали тизимнинг ижобий томони сифатида унинг фильтрация хусусияти эхтироф этилди. кўпроқ консерватив хусусиятга эга бўлган юқори палата, қуйи палатанинг шошмашошарлик билан қабул қилган қонунларини ўзига хос чиғириқдан ўтказиш, ўйланмай амалга оширилган ислохотларнинг олдини олиш имконини берар эди. ўз даврида ш. монтескье англия икки палатали тизими ҳақида сўз юритиб, “бу ерда бир-бирининг қарорларини бекор қилиш ваколати орқали ўзаро тийиб туриш механизмини вужудга келтирувчи қонунчилик мажлиси мавжуд ” деган сўзларни айтиб ўтган.1 америкалик олим ж. брайс ҳам икки палатали тизимда қуйи палатанинг шошмашошарлиги, қизиққонлиги ва лоқайдсизлигининг олдини олиш воситасини кўрган.2 социалистик ёндашув бир палатали тизимни ёқлаб чиққан бўлиб, унга биноан унитар давлат шароитида икки палатали тизим халқ ҳокимиятчилигига таҳдид солиши, парламентнинг вакиллик хусусиятини йўққа чиқариши мумкин. социалистик таълимот икки палатали тизим фақат федератив давлат шароитидагина бўлиши лозим деган ғояни илгари суради. бироқ жаҳон тажрибаси …
5
лига эга бўлган осиё мамлакатларида узоқ муддатдан бери бир палатали тизим мавжуд. икки палатали парламентни шакллантириш бир неча усулларда амалга оширилади. бунда қуйи палата асосан тўғридан-тўғри бевосита сайловлар асосида шакллантирилади. юқори палата эса бир неча усулларда шакллантирилади. улар қуйидагиларга бўлинади: 1.палатани билвосита бир неча босқичли сайловлар асосида шакллантириш. бу вазиятда дастлаб маҳаллий вакиллик органларига сайловлар ташкил этилади. шундан сўнг маҳаллий вакиллар ўз ораларидан парламентнинг юқори палатаси аъзоларини сайлаб оладилар. 2.билвосита сайловлар асосида юқори палатани шакллантириш. бу усулда қуйи палатага бўладиган тўғридан-тўғри сайловлардан бир оз фарқ қилиб, унда кўпроқ мажоритар тизим қўлланилади. 3.юқори палатани тайинлаш асосида шакллантириш. бу тизим тўлалигича канадада ва қисман италияда учрайди. бунда парламентнинг юқори палатаси аъзолари давлат рахбари томонидан тайинланади. 4.анъанавий феодал усул ҳам юқори палатани шакллантиришда учраб туради. бу усулга биноан юқори палата аъзолиги сайлов асосида эмас, балки дворянлик мақоми асосида қўлга киритилади. 5. юқори платани шакллантиришда аралаш усулдан ҳам фойдаланилади. бу усул ҳам сайлов, ҳам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"олий қонун чиқарувчи органнинг конституциявий моделлари" haqida

1404194131_51750.doc олий қонун чиқарувчи органнинг конституциявий моделлари олий қонун чиқарувчи органнинг конституциявий моделлари режа: 1. қонун чиқарувчи органлар умумий тавсифи 2. парламентнинг тузилиши (структураси) 3. парламент аъзолари 4. парламентнинг асосий ваколатлари 1. қонун чиқарувчи органлар умумий тавсифи ўзбекистон мустақиллик йиллари давомида умуминсоний қадриятлар ва бой миллий анъаналар билан йўғрилган ўзига хос ривожланиш йўлини аниқлаб олди. шу асосда давлат-ҳуқуқий амалиётда жаҳон парламентаризмининг бой тажрибасидан унумли фойдаланилиб, республика конституциявий тузумида халқ ҳокимиятчилиги, ҳокимиятларнинг бўлиниши принципларига мос давлат органлари тизимини шакллантирилди. инсоният ҳуқуқий тафаккурининг маҳсули ҳисобланган ҳамда жамиятнинг умуммиллий вакиллик муас...

DOC format, 121,5 KB. "олий қонун чиқарувчи органнинг конституциявий моделлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.