олий мажлис – ўзбекистон республикасининг олий вакиллик органи ва қонун чиқарувчи ҳокимиятдир

DOC 92,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1446984249_62134.doc олий мажлис – ўзбекистон республикасининг олий вакиллик органи ва қонун чиқарувчи ҳокимиятдир режа: 1. ўзбекистон республикасида парламент ислоҳотлари тарихий зарурияти 2. парламент ва парламентаризм тушунчалари 3. ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг шаклланиш тартиби 4. ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси ва сенатининг конституциявий ваколатлари 5. ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатасининг ҳуқуқий мақоми 1. ўзбекистон республикасида парламент ислоҳотлари тарихий зарурияти ўзбекистон мустақиллик йиллари давомида умуминсоний қадриятлар ва бой миллий анъаналар билан йўғрилган ўзига хос ривожланиш йўлини аниқлаб олди. шу асосда давлат-ҳуқуқий амалиётда жаҳон парламентаризмининг бой тажрибасидан унумли фойдаланилиб, республика конституциявий тузумида халқ ҳокимиятчилиги, ҳокимиятларнинг бўлиниши принципларига мос давлат органлари тизимини шакллантирилди. ҳокимиятлар тақсимланиши назариясида қонун чиқарувчи ҳокимият алоҳида ўрин тутади. конституциямизда кучли қонун чиқарувчи ҳокимиятни ташкил этишга алоҳида эътибор берилган. ўзбекистон республикаси конституциясининг 76- моддасига мувофиқ ўзбекистон республикасининг олий мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. ўзбекистон республикаси олий мажлиси икки палатадан - қонунчилик палатаси …
2
киллик муассасаси сифатида дунёга келган парламент узоқ йиллар давомидаги тарихга эга ва унинг илдизлари xii-xiii асрлардаги инглиз парламенти ва испан кортесларига бориб тақалади. парламент сўзининг луғавий маъноси француз тилидан олинган бўлиб, "гапирмоқ" маъносини англатади. парламентаризм катта тараққиёт босқичини босиб ўтди ва унинг чинакам тарихи буржуа инқилоблари давридан бошланади. эндиликда аксарият мамлакатларнинг парламент институтига эга эканлигини таъкидлаб ўтмоқ жоиз. ҳозир ер куррасидаги 200 га яқин давлатнинг қарийб 177 тасида олий қонун чиқарувчи вакиллик органи-парламентлар бор. ҳозирги замон парламентлари ўзларининг тузилиши, ваколатларининг ҳажми, ижтимоий таркиби, ўз мамлакатлари сиёсий тизимида тутган ўрни, сайланиш тартиби мавқеи билан бир-бирларидан ажралиб турадилар. улар ҳатто номланиши, депутатларининг сони билан ҳам фарқ қиладилар, масалан: ақшда 535 депутатдан иборат конгресс, хитой халқ республикасидаги умумхитой халқ вакиллари мажлисида 2979 аъзо, россияда 626 депутатдан иборат федерал мажлис, мисрда 454 депутатли халқ ассамблеяси, исроилда 120 аъзодан иборат кнессет, исландияда 63 аъзодан иборат альтнингни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. жаҳон парламентларининг кўпчилиги бир палатали …
3
алатаси тўғрисида"ги конституциявий қонунга биноан "қонунчилик палатаси" ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қуйи палатасидир. қонунчилик палатаси сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида сайланадиган бир юз эллик депутатдан иборат. қонунчилик палатасининг иши палата барча депутатларининг профессионал, доимий фаолият кўрсатишига асосланади» . ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенати аъзолари қорақалпоғистон республикаси жўкорғи кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳридан тенг миқдорда - олти кишидан сайланади. ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан ўзбекистон республикаси президенти томонидан тайинланади. конституция парламент депутатларининг ҳудудий сайлов округлари бўйича кўп партиялилик асосида сайланишини муҳим конституциявий принцип сифатида мустаҳкамлайди. олий …
4
нати аъзоси бўлиши мумкин эмас, деб кўрсатилган. бу палатага сайланган депутатлар сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб, профессионал нуқтаи назардан қонун яратувчилик ва қонун ижод қилиш ишида мукаммал етарли тайёргарликка эга бўлган шахслар бўлиши лозим. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг юқори палатаси сенат эса территориал субъектлар - қорақалпоғистон республикаси, тошкент шаҳри ва вилоятларнинг ҳар биридан 6 тадан, ҳамда президентнинг ўзи томонидан тайинланадиган ўн олти нафар эл-юрт обрў-эътиборини қозонган, кўзга кўринган кишилардан таркиб топади. 4. ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси ва сенатининг конституциявий ваколатлари олий мажлис ташкил қилинган биринчи кунларданоқ юртбошимиз янги типдаги парламентни тузишга шахсан алоҳида эътибор берди, олий қонун чиқарувчи орган мустақил ўзбекистоннинг янги давлатчилиги таркибида муносиб ўрин эгаллаши тўғрисида мунтазам ғамхўрлик қилди. олий мажлис умумэътироф этилган, тўғри маънода қонун чиқарувчи орган – парламент бўлиб қолишига ва мақоми жиҳатидан ҳокимиятнинг бошқа тармоқлари билан тенглашиб, зарур конституциявий-ҳуқуқий мувозанатни таъминлашига айнан президентимиз бевосита кўмаклашди . олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари ўзбекистон республикаси …
5
инчи чақириқ олий мажлисининг x сессиясида (2002 йил 12 декабрь) «ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунчилик палатаси тўғрисида» ва «ўзбекистон республикаси олий мажлисининг сенати тўғрисида»ги конституциявий қонунларнинг қабул қилиниши билан икки палатали парламент шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари яратилди. ўзбекистон республикаси конституциясининг 78-моддаси ва мазкур конституциявий қонуннинг 8-моддасига биноан, қонунчилик палатасининг сенат билан биргаликдаги ваколатлари қуйидагича белгиланди: 1) ўзбекистон республикасининг конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш; 2) ўзбекистон республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш; 3) ўзбекистон республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш; 4) ўзбекистон республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш; 5) ўзбекистон республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш; 6) ўзбекистон республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг ўзбекистон республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш; 7) бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўли …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "олий мажлис – ўзбекистон республикасининг олий вакиллик органи ва қонун чиқарувчи ҳокимиятдир"

1446984249_62134.doc олий мажлис – ўзбекистон республикасининг олий вакиллик органи ва қонун чиқарувчи ҳокимиятдир режа: 1. ўзбекистон республикасида парламент ислоҳотлари тарихий зарурияти 2. парламент ва парламентаризм тушунчалари 3. ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг шаклланиш тартиби 4. ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси ва сенатининг конституциявий ваколатлари 5. ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатасининг ҳуқуқий мақоми 1. ўзбекистон республикасида парламент ислоҳотлари тарихий зарурияти ўзбекистон мустақиллик йиллари давомида умуминсоний қадриятлар ва бой миллий анъаналар билан йўғрилган ўзига хос ривожланиш йўлини аниқлаб олди. шу асосда давлат-ҳуқуқий амалиётда жаҳон парламентаризмининг бой тажрибасидан унумли фойдаланилиб, р...

Формат DOC, 92,0 КБ. Чтобы скачать "олий мажлис – ўзбекистон республикасининг олий вакиллик органи ва қонун чиқарувчи ҳокимиятдир", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: олий мажлис – ўзбекистон респуб… DOC Бесплатная загрузка Telegram