ўзбекистон республикасининг қонуни

DOCX 12 стр. 39,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 12
ўзбекистон республикасининг қонуни ўзбекистон республикасининг мудофаа доктринаси тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 декабрда қабул қилинган сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган 1-модда. ўзбекистон республикасининг мудофаа доктринаси тасдиқлансин (илова қилинади). 2-модда. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «ўзбекистон республикасининг ҳарбий доктринаси тўғрисида»ги 105-i-сонли қарори (ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 180-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин. 3-модда. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси: ҳукумат қарорларини ушбу қонунга мувофиқлаштирсин; давлат бошқаруви органлари ушбу қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин; ушбу қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин. 4-модда. ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. ўзбекистон республикасининг президенти ш. мирзиёев тошкент ш., 2018 йил 9 январь, ўрқ-458-сон ўзбекистон республикасининг 2018 йил 9 январдаги 458-сонли қонуни билан тасдиқланган ўзбекистон республикасининг мудофаа доктринаси i. умумий қоидалар 1. ўзбекистон республикасининг мудофаа доктринаси (бундан …
2 / 12
чегараларнинг бузилмаслиги ва ўзгармаслигини тан олиш асосида қуради. 3. доктрина: ўзбекистон республикасининг конституцияси, миллий хавфсизлик концепцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига асосланади, халқаро ҳуқуқнинг, бирлашган миллатлар ташкилоти уставининг принциплари ва нормаларига, шунингдек ўзбекистон республикаси иштирокчиси бўлган халқаро шартномаларга таянади; мамлакатнинг миллий манфаатларидан, жаҳондаги ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятдан, ҳарбий соҳада миллий хавфсизликка бўлган таҳдидлар даражасидан, замонавий ҳарбий можароларнинг хусусиятидан келиб чиқади; ташқи сиёсий фаолият концепциясининг ва мамлакат мудофаасини режалаштиришга доир бошқа ҳужжатларнинг асосий қоидаларини инобатга олади; ҳарбий можароларнинг олдини олиш, ҳаётий муҳим миллий манфаатларни ҳимоя қилиш бўйича давлат, жамият ва фуқаролар фаолиятини ташкил этиш йўналишлари ва усулларини очиб беради; давлатнинг келажакда мудофаа соҳасидаги сиёсати устуворликларини, ўзбекистон республикаси қуролли кучларини (бундан буён матнда қуролли кучлар деб юритилади) тайёрлаш, қуриш ва қўллашнинг асосий принциплари ва йўналишларини белгилайди. lexuz шарҳи қаранг: ўзбекистон республикасининг 1997 йил 29 августдаги 467-i-сон қонуни билан тасдиқланган «ўзбекистон республикасининг миллий хавфсизлик концепцияси». 4. доктринани рўёбга чиқариш ўзбекистон республикасининг миллий хавфсизлигини таъминлаш …
3 / 12
илган бўлади; мамлакат мудофааси — ўзбекистон республикасининг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини, аҳолисининг тинч ҳаёти ва хавфсизлиги ҳимоя қилинишини таъминловчи сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-ҳуқуқий, ахборотга оид, ташкилий ва бошқа тусдаги чора-тадбирлар тизими; миллий хавфсизликка ҳарбий соҳадаги таҳдидлар — ўзбекистон республикасига қарши ҳарбий куч қўлланилиши ҳақиқатан мумкинлигини тавсифловчи омиллар; ноқонуний қуролли тузилмалар — миллий ва халқаро қонун ҳужжатларига хилоф равишда шакллантирилган, террорчилик, экстремистик, жиноий ёки бошқа мақсадларни кўзловчи қуролли бирлашмалар, отрядлар, гуруҳлар; таҳдид солувчи давр — вақтнинг турли муддат давом этадиган, қоида тариқасида, ҳарбий можаро бошланишидан олдинга тўғри келадиган ҳамда ҳарбий-сиёсий вазият ўта кескинлашганлиги билан тавсифланадиган даври; фавқулодда вазият — одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф-муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат; қуролли можаро — давлатлар ўртасидаги (халқаро қуролли можаро) ёки бир …
4 / 12
тринанинг ҳарбий-сиёсий жиҳатлари 1. ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари 6. глобаллашув давом этаётган ва халқаро муносабатларнинг бутун тизими ўзгариб бораётган шароитларда жаҳондаги ҳарбий-сиёсий вазият халқаро ва минтақавий хавфсизликка хавф-хатар ҳамда таҳдидлар кўлами кенгайиб бораётганлиги — геосиёсий қарама-қаршиликнинг кучайиши, можаролар ва танг вазиятларни куч ишлатиб ҳал этишга бўлган ёндашувнинг устунлик қилиши, куч ишлатиш, шу жумладан оммавий қирғин қуролини қўллаш эҳтимоли ошганлиги, ҳарбийлаштириш, халқаро терроризм ва экстремизм фаоллашганлиги, ахборот макони ва кибермаконда ўзаро кураш кучайганлиги билан тавсифланади. халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларининг эркин талқин этилиши ҳамда танлаб қўлланилиши ҳоллари тобора кучаймоқда. ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган хавотирли тенденциялар мавжуд танглик ўчоқларининг глобал миқёсда кескинлашувига ҳамда янгилари пайдо бўлишига олиб келмоқда. бунинг оқибатида жаҳондаги ҳолат тобора мураккаблашмоқда, тахмин қилиниши қийин бўлган хусусият касб этмоқда. ўз навбатида марказий осиёдаги вазиятга терроризм, экстремизм, наркотрафик ва трансчегаравий жиноятчиликнинг сақланиб турган хавф-хатарлари ва таҳдидлари салбий таъсир кўрсатмоқда. афғонистондаги ноқонуний қуролли тузилмалар фаолияти …
5 / 12
бузилишига олиб келадиган тарзда ҳамда ўзбекистон республикасига қарши ҳарбий тажовузга тайёргарлик кўрилаётганидан дарак берадиган тарзда намойишкорона кўпайтириш; ўзбекистон республикасининг суверенитетига ва ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш; бевосита ўзбекистон республикаси ҳудудига ёхуд қўшни давлатларнинг чегара олди туманларига ташлаш учун ноқонуний қуролли тузилмаларни ташкил этиш, ўқитиш ва қуроллантириш; наркотрафик, қурол-яроғ, ўқ-дори, заҳарли ва портловчи моддалар, қўпорувчилик-террорчилик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа воситалар контрабандаси билан боғлиқ трансчегаравий ва халқаро уюшган жиноий фаолият; ахборот-коммуникация маконида ўзбекистон республикасининг суверенитетига, мустақиллигига, ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилган ҳамда аҳолининг тинч ҳаётига таҳдид солувчи мафкуравий ва психологик ҳаракатлар. 3. ўзбекистон республикасининг мудофаа соҳасидаги сиёсати 9. ўзбекистон республикасининг мудофаа соҳасидаги сиёсатининг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат: мустақилликни, суверенитетни, ҳудудий яхлитликни ва конституциявий тузумни ҳимоя қилиш; давлатнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш; марказий осиёда халқаро ва минтақавий ҳамкорликни, хавфсизликни, барқарорликни ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш; давлатнинг ҳарбий ташкилотини мунтазам равишда ривожлантириш, уни ўзбекистон республикасини қуролли ҳимоя қилишга шай ҳолатда сақлаб туриш. 10. ўзбекистон республикасининг мудофаа …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 12 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистон республикасининг қонуни"

ўзбекистон республикасининг қонуни ўзбекистон республикасининг мудофаа доктринаси тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 декабрда қабул қилинган сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган 1-модда. ўзбекистон республикасининг мудофаа доктринаси тасдиқлансин (илова қилинади). 2-модда. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «ўзбекистон республикасининг ҳарбий доктринаси тўғрисида»ги 105-i-сонли қарори (ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 180-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин. 3-модда. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси: ҳукумат қарорларини ушбу қонунга мувофиқлаштирсин; давлат бошқаруви органлари ушбу қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилиш...

Этот файл содержит 12 стр. в формате DOCX (39,4 КБ). Чтобы скачать "ўзбекистон республикасининг қонуни", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистон республикасининг қон… DOCX 12 стр. Бесплатная загрузка Telegram