ўзбекистон республикасининг шаҳарсозлик кодекси

DOC 46 pages 275.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 46
ўзбекистон республикасининг ўзбекистон республикасининг шаҳарсозлик кодекси ўзбекистон республикасининг 04.04.2002 й. 353-ii-сон қонуни билан тасдиқланган ўзбекистон республикаси олий мажлисининг 04.04.2002 й. 354-ii-сон қарорига мувофиқ амалга киритилган мазкур кодексга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган ўзр 30.04.2004 й. 621-ii-сон қонуни, ўзр 07.07.2006 й. ўрқ-39-сон қонуни i боб. умумий қоидалар (1-11 моддалар) ii боб. шаҳарсозлик фаолияти объектлари ва субъектлари (12-16 моддалар) iii боб. давлат органларининг шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари (17-25 моддалар) iv боб. шаҳарсозлик ҳужжатлари. давлат шаҳарсозлик кадастри (26-28 моддалар) v боб. ўзбекистон республикаси ҳудудини ривожлантиришнинг шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштирилиши (29-39 моддалар) vi боб. аҳоли пунктлари ва шаҳар атрофи зоналари ҳудудларидан фойдаланиш (40-56 моддалар) vii боб. якунловчи қоидалар (57-59 моддалар) i боб. умумий қоидалар 1-модда. шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 2-модда. асосий тушунчалар 3-модда. шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари 4-модда. жамият, давлат, юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатлари 5-модда. фуқароларнинг қулай яшаш ва фаолият кўрсатиш муҳити билан таъминланиш ҳуқуқи 6-модда. шаҳарсозлик фаолиятининг асосий талаблари 7-модда. шаҳарсозлик фаолиятининг …
2 / 46
билан ҳам тартибга солинади. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 2-модда. асосий тушунчалар ушбу кодексда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: аҳолини жойлаштириш тизими - мавжуд аҳоли пунктларини ривожлантириш ҳамда янги аҳоли пунктларини барпо этиш йўли билан аҳолини тегишли ҳудудга тартибга солиб бориладиган тарзда жойлаштиришнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари билан белгиланадиган асосий йўналишлари; аҳоли пунктининг бош режаси - яшаш ва фаолият муҳитини шакллантиришнинг комплекс шароитларини, аҳоли пунктлари ҳудудий ривожланишининг асосий йўналишларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжати; аҳоли пунктлариаро ҳудудлар - аҳоли пунктлари чегарасидан ташқаридаги икки ва ундан ортиқ аҳоли пункти ўртасидаги ҳудудлар; бино - функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими; зоналаштириш ҳудудни ривожлантиришнинг шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштирилишида шаҳарсозликнинг фойдаланиш турларини ҳамда бу турлардан фойдаланишдаги чеклашларни белгилаб …
3 / 46
ника, архитектура-бадиий ва санитария-гигиенага оид ечимларининг йиғиндисини таъминловчи назарияси ва амалиёти; шаҳарсозлик регламенти - шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда аҳоли пунктлари ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларнинг ер участкалари ва ўзга кўчмас мулк объектларидан фойдаланишнинг аҳоли пунктлари ва ҳудудларни қуриш қоидалари билан белгиланган кўрсаткичлари ва турлари йиғиндиси; шаҳарсозлик фаолияти - давлат органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, ер участкаларидан фойдаланиш турларини белгилаш, бинокорлик материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш, бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа объектларнинг фуқаролар манфаатлари, жамият ва давлат манфаатлари, шунингдек мазкур ҳудудлар ҳамда аҳоли пунктларининг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий хусусиятлари инобатга олинган ҳолда лойиҳалаштирилиши, қурилиши ва реконструкцияси соҳасидаги фаолияти; шаҳарсозлик ҳужжатлари - ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжатлар; ўзбекистон республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштириш бош тарҳи (схемаси) - аҳолини жойлаштириш тизимларини ривожлантириш, табиатдан фойдаланиш, ҳудудларни, умумдавлат аҳамиятига молик муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари …
4 / 46
тизимлари такомиллаштирилишининг, тегишли ҳудуднинг аҳоли пунктларини, саноати, қишлоқ хўжалигини, минтақалараро, минтақавий ҳамда аҳоли пунктлариаро аҳамиятга молик муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжатлари; ҳудудни ривожлантиришнинг тармоқ тарҳи - тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжатлари. 3-модда. шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари шаҳарсозликнинг асоси бўлиб, улар шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахслар ижро этиши учун мажбурийдир. шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари шаҳарсозлик соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатга олиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда манфаатларига дахл этилиши мумкин бўлган кўчмас мулк объектларининг мулкдорлари, эгалари ва мазкур объектлардан фойдаланувчилар ҳукуқлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ҳуқуқлари масалалари юзасидан давлат органлари қарорлар чиқариши учун асос бўлади. 4-модда. …
5 / 46
муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларнинг давлат тизимлари иш олиб бориши, табиий ресурсларни сақлаш, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш давлатнинг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатларидир. шаҳарсозлик соҳасида жамият ва давлат манфаатларини уйғунлаштириш давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмалари томонидан таъминланади. юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатларига уларнинг шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган манфаатлари тааллуқлидир. юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик фаолияти, башарти бундай фаолият чегарадош ер участкалари ва бошқа кўчмас мулк объектларининг мулқдорлари, эгалари ҳамда мазкур участка ва объектлардан фойдаланувчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари амалга оширилишига монелик қиладиган бўлса, чекланиши керак. жамият, давлат, юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, бошқа қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари талаблари бажарилиши, шунингдек бу талабларга риоя этилишини назорат қилиш орқали таъминланади. агар шаҳарсозлик фаолияти жамият, давлат, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларига зид бўлса, бундай фаолият тугатилиши керак. 5-модда. фуқароларнинг қулай яшаш ва фаолият кўрсатиш муҳити билан таъминланиш …

Want to read more?

Download all 46 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон республикасининг шаҳарсозлик кодекси"

ўзбекистон республикасининг ўзбекистон республикасининг шаҳарсозлик кодекси ўзбекистон республикасининг 04.04.2002 й. 353-ii-сон қонуни билан тасдиқланган ўзбекистон республикаси олий мажлисининг 04.04.2002 й. 354-ii-сон қарорига мувофиқ амалга киритилган мазкур кодексга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган ўзр 30.04.2004 й. 621-ii-сон қонуни, ўзр 07.07.2006 й. ўрқ-39-сон қонуни i боб. умумий қоидалар (1-11 моддалар) ii боб. шаҳарсозлик фаолияти объектлари ва субъектлари (12-16 моддалар) iii боб. давлат органларининг шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари (17-25 моддалар) iv боб. шаҳарсозлик ҳужжатлари. давлат шаҳарсозлик кадастри (26-28 моддалар) v боб. ўзбекистон республикаси ҳудудини ривожлантиришнинг шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштирилиши (29-39 моддалар) vi боб. аҳоли пу...

This file contains 46 pages in DOC format (275.5 KB). To download "ўзбекистон республикасининг шаҳарсозлик кодекси", click the Telegram button on the left.