ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг олий мажлис ва ўзбекистон халқига мурожаатномаси

DOCX 47 sahifa 53,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 47
ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг олий мажлис ва ўзбекистон халқига мурожаатномаси ассалому алайкум, азиз юртдошлар! ҳурматли депутат ва сенаторлар! муҳтарам меҳмонлар! жонажон ўзбекистонимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўймоқда. ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бермоқда. беҳисоб шукур, бу йил аҳолимиз 36 миллиондан ошди. ҳар йили сафимизга қарийб 900 минг янги авлод қўшилмоқда. ўзбекистон деб аталмиш катта ва иноқ оиланинг ҳар бир аъзоси тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш йўлида тинимсиз изланяпмиз. якунига етаётган 2022 йил ғоят мураккаб ва синовли йил бўлди, десам, ҳар томонлама тўғри бўлади. ушбу даврда тўплаган тажрибамиз бир ҳақиқатни яққол исботлаб бермоқда: тараққиётга – фақат машаққатли ва жасоратли меҳнат орқали эришилади. шу боис, пандемия, дунёдаги чуқур иқтисодий ва сиёсий инқирозлар, зиддиятларга қарамасдан, халқимизнинг қаҳрамонларча меҳнати билан эришган айрим ютуқларимизни айтиб ўтишни ўринли, деб биламан. кенг кўламли ва самарали ислоҳотларимиз натижасида ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошди. иқтисодиётимизга шу …
2 / 47
қарийб 300 мингта ёки аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп уй-жойлар қурдик. бу даврда қўшимча 500 минг ўқувчи ўрни яратилиб, уларнинг жами сони 5 миллион 300 мингга етди. ҳозирги вақтда яна 1 миллион 200 минг ўқувчи ўрни яратиш бўйича ишлар жадал давом эттирилмоқда. халқимиз соғлиғини сақлаш учун барча тиббий хизматларни энг чекка туман ва маҳаллалар даражасигача туширяпмиз. одамларимизни касб-ҳунарли қилиш, уларнинг бизнесига кенг йўл очиш, ҳақиқий мулкдор бўлиб, даромад топиши учун зарур шароитларни яратмоқдамиз. бу йил 381 нафар спортчимиз жаҳон ва осиё мусобақаларида, 43 нафар иқтидорли ва билимдон ёшларимиз нуфузли халқаро фан олимпиадалари ҳамда танловларида совринли ўринларни қўлга киритгани барчамизни албатта қувонтиради. нуроний отахон ва онахонларимиз оила даврасида, ҳаж ва умра зиёратларида шукроналик дуоларини қилаётгани бизга куч ва ғайрат бағишламоқда. бугунги кунда ўзбекистон жаҳон сиёсати марказларидан бирига айланаётгани, халқаро ҳамжамият буни кенг эътироф этаётгани ҳам айни ҳақиқатдир. шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва туркий давлатлар ташкилоти саммитлари ҳамда ўнлаб юқори даражадаги халқаро …
3 / 47
аккурларимни айтаман. албатта, эришаётган барча ютуқларимиз, инсон қадри улуғ бўлган диёр – янги ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги дастлабки натижалардир. биз бунёдкор халқимиз билан бирга бундай эзгу ишларни давом эттирамиз ва олдимизга қўйган катта-катта марраларга албатта эришамиз. ҳурматли юртдошлар, қадрли меҳмонлар! ҳаммамиз кўриб-билиб турибмиз – бугун инсоният ниҳоятда мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. ер юзида иқлимнинг кескин ўзгариши, сув ва бошқа табиий ресурслар камайиши билан боғлиқ муаммолар катта хатарларга айланмоқда. халқаро муносабатларда ўзаро ишонч камайиб, қарама-қаршилик ва можароларнинг ортиши барқарорлик ва ривожланишга жиддий хавф солмоқда. афсуски, бундай хавф-хатарлар бизни ҳам четлаб ўтмаяпти. қорақалпоғистонда шу йил ёз ойида содир бўлган нохуш воқеалар бутун эл-юртимизни қаттиқ қайғуга солди. худога шукур, кўп миллатли халқимизнинг оқиллиги ва донишмандлиги билан вазият тезда изга тушди. биз учун “қорақалпоғистоннинг ютуғи – бутун ўзбекистоннинг ютуғи, қорақалпоғистоннинг ташвиши – бутун ўзбекистоннинг ташвиши” деган ғоя ҳамиша амалий ҳаракат дастури бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. бизнинг эзгу мақсадимиз – …
4 / 47
ай қилмасак, муаммоларни кўриб, кўрмасликка олсак, замондан орқада қоламиз. халқимиз, ёш авлодимиз биздан рози бўлмайди. шу боис, “аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” деган ғояни конституциямиз ва қонунларимизга ҳам, кундалик ҳаётимизга ҳам чуқур сингдиришимиз керак. ҳозирги кундаги жиддий синовлар ва башорат қилиб бўлмайдиган хавф-хатарларни енгиб ўтишга қодир бўлган миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашимиз зарур. шуларни эътиборга олган ҳолда, асосий қонунимизни такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда. ушбу ислоҳотдан халқимиз катта ўзгаришлар кутмоқда. бугунги кунга қадар бу борада 220 мингдан зиёд таклиф келиб тушгани ҳам бунинг яққол далилидир. муҳокамалар қизғин давом этмоқда. бу жараёнда депутатларимиз, сиёсий партияларимиз масъул ва фаол бўлиб, ҳар бир таклифга жиддий ёндашаётганини кўриб турибмиз. бунинг учун уларга раҳмат айтаман. “жамият – ислоҳотлар ташаббускори” тамойили асосида барча масалалар бўйича халқимиз билан бамаслаҳат иш тутамиз. умуман, маъно-мазмуни инсон қадрини улуғлаш руҳи билан бойитилган, келажак авлодларга муносиб хизмат қиладиган, янги ўзбекистонга мос бўлган конституцияни ҳар томонлама ўйлаб, шошилмасдан ишлаб чиқишимиз керак. …
5 / 47
янги имкониятлар яратишни, адолатни таъминлаш, оворагарчилик, бюрократия ва коррупцияни йўқ қилишни кутмоқда. кўтарилган масалалар аниқ ва ўринлидир. қанчалик қийин бўлмасин, биз бу муаммоларни ечишимиз шарт. ҳеч ким четдан келиб, буларни ҳал қилиб бермайди. одамларимизнинг ташаббуси, шижоати ва салоҳиятини ишга солиш учун барча шароитларни туғдириб бериш асосий вазифамиз бўлиши керак. халқимизга қанча имконият яратсак, бунинг фойдаси жамиятимизга ўн карра, юз карра бўлиб қайтади. шу боис, кириб келаётган янги, 2023 йилга юртимизда “инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, деб ном беришни таклиф қиламан. нима учун йилга бундай ном беряпмиз? биз ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиладик. бу сиёсат бир йил билан чекланиб қолмаслиги, доимо бардавом бўлиши барчамизга аён. аслида ҳам, бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз, бу – бунёдкор халқимиз, дуогўй ота-оналаримиз, навқирон авлодимиз эмасми? шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 47 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг олий мажлис ва ўзбекистон халқига мурожаатномаси" haqida

ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг олий мажлис ва ўзбекистон халқига мурожаатномаси ассалому алайкум, азиз юртдошлар! ҳурматли депутат ва сенаторлар! муҳтарам меҳмонлар! жонажон ўзбекистонимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўймоқда. ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бермоқда. беҳисоб шукур, бу йил аҳолимиз 36 миллиондан ошди. ҳар йили сафимизга қарийб 900 минг янги авлод қўшилмоқда. ўзбекистон деб аталмиш катта ва иноқ оиланинг ҳар бир аъзоси тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш йўлида тинимсиз изланяпмиз. якунига етаётган 2022 йил ғоят мураккаб ва синовли йил бўлди, десам, ҳар томонлама тўғри бўлади. ушбу даврда тўплаган тажрибамиз бир ҳақиқатни яққол исботлаб бермоқда: тараққиётга – фақат машаққатли ва жасора...

Bu fayl DOCX formatida 47 sahifadan iborat (53,9 KB). "ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг олий мажлис ва ўзбекистон халқига мурожаатномаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.