17-мавзу. ўзбекистон республикаси олий мажлиси

PPTX 49 sahifa 374,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 49
16-мавзу. ўзбекистон республикасининг сайлов тизими. 17-мавзу. ўзбекистон республикаси олий мажлиси. ўқитувчи собиров мирзоҳид розиқович. хvii-мавзу. ўзбекистон республикаси олий мажлиси. § 1. парламент тушунчаси. ўзбекистонда парламентни вужудга келиш босқичлари. § 2. олий мажлиснинг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрни ва вазифаси. парламент — (инглизча: parliament, франсузча: parlement) давлатнинг давлат ҳокимияти органларидан биридир. парламент вакиллик муассасаси бўлиб, унинг депутатлари халқ томонидан сайланади ва парламентда унинг манфаатлари ҳимоя қилинади. парламент қонунчилик ҳокимиятини амалга оширади, яъни давлатнинг қонунларини қабул қилишда мутлоқ ҳуқуққа эга бўлади. парламент давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини белгилаш ва амалга оширишда қатнашади, давлат бюджетини тасдиқлайди, давлатнинг солиқ асосларини ва умум давлат солиқлари ҳамда йиғимлари турлари белгилаб беради. парламент бошқа давлат органларини шакллантиришда давлатнинг олий мансабдор шахсларини тайинлашда қатнашади — бу ишларни ё ўзи бажаради, ёки тегишли номзодлар у билан келишиб олинади. парламент давлат қонунлари ижроси устидан ва ижроия ҳокимияти органларининг фаолияти устидан, янги қонунларнинг тасдиқланиши устидан парламент назоратини амалга оширади. парламент аҳоли турли …
2 / 49
р деб аталган принцип амал қилади, қонунчилик жараёни қуйи палатада бошланади ва у қабул қилган қонун кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун юқори палатага узатилади. парламентни вужудга келиши биринчидан,минг йиллар давомида яшаб келган давлат ҳокимиятини бир киши (монарх) қўлида тўпланишига барҳам берди. иккинчидан,якка ҳукмронликни чегаралади. учинчидан, давлат ҳокимиятини тармоқлар асосида амалга ошириши имкониятини вужудга келтирди. тўртинчидан,ҳокимият ишларида мамлакат аҳолисини (фуқароларини) иштирок этишининг самарали воситаси вужудга келди. бешинчидан,давлат, жамият фаолиятида вакиллик назоарти вужудга келди. олтинчидан,қонун ишлаб чиқиш, қабул қилиш профессионализм асосида олиб бориладиган бўлди. конституциямизда олий қонунчилик органимиз олий мажлис деб номланиб, замонавий тилда айтганда бу миллий парламентимиз ҳисобланади. мустақилликни дастлабки йилларида олий мажлис бир палатали тарзда ташкил қилинган. дастлаб 1993-йил 28-декабрда «ўзбекистон республикаси олий мажлисига сайлов тўғрисида», 1994-йил 22-сентябрда «ўзбекистон республикаси олий мажлиси тўғрисида» қонунлар қабул қилинди. 1994-йил 25-декабрда олий мажлисга сайлов ўтказилди. сайлов демократик принцип ва талаблар асосида ўтди. мамлакатда ташкил қилинган 250 та сайлов округидан 139 тасида учтадан, 106 …
3 / 49
й мажлисининг 2000-йил май ойида бўлиб ўтган сессиясида президент олий мажлисни икки палатали тизимга ўтказиш профессионал парламент шакллантириш ғоясини илгари сурди. парламентни ташкил қилиш масаласи юзасидан халқнинг фикрини билиш мақсадида 2002-йил 27-январда референдум ўтказилиб, унда икки палатали парламентга ўтиш ҳамда президент ваколати муддатини беш йилдан етти йилга ўзгартириш ҳақидаги масала киритилди. 2002-йил 27-январда бўлиб ўтган референдумда аҳоли икки палатали парламент тузилишини ва президент ваколати етти йил қилиб белгилашни маъқуллади. олий мажлис сессиясида 2002-йил 4-апрелда «референдум якунлари ва давлат ҳокимиятини ташкил қилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги конституциявий қонун қабул қилинди. қонуннинг 1-моддасида ушбу қонун конституциянинг моддаларига ва амалдаги қонун ҳужжжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишига асос бўлиши мустаҳкамлаб қўйилди. қонун республикада сайлов ўтказилиши муддатлари, олий мажлиснинг тузилишини, қонунчилик палатаси ва сенатни ташкил этиш тартиби, палаталарнинг ишини ташкил этиш, президентнинг ваколат муддатини белгилаб берди. ўзбекистонда қонун чиқарувчи орган 1991 – 2004-йиллар давомида бир палатали парламент шаклида ва 2005-йилдан бошлаб икки палатали (бикамерал) парламент шаклида …
4 / 49
ўтган умумий, тўғри, тенг сайлов натижасида олий мажлиснинг қонунчилик палатаси ва сайловда сайланган маҳаллий вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлисида ўтказиладиган сайловлар натижасида олий мажлиснинг юқори палатаси шакллантирилди ва ўзбекистонда икки палатали профессионал парламент фаолияти бошланди. 2007-йил 11-апрелда қабул қилинган ва 2008-йил 1-январдан кучга кирган «давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизатсия қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги конституциявий қонунига асосан, бош вазир номзоди президент томонидан қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашув ўтказилгандан сўнг парламентда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим қилиш тартиби ўрнатилиши, қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига бош вазирни лавозимидан озод қилиш бўйича президентга таклиф киритиш ҳуқуқи берилиши қонунчилик палатасини мавқейи кенгайганлигини кўрсатади. ўзбекистон республикаси конституцияси 11-моддасида ўзбекистон республикаси давлат ҳокимиятининг тизими қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади. олий мажлис – ўзбекистон парламенти ҳисобланиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятини амалга оширувчи олий давлат вакиллик органидир. олий мажлис аъзолари халқ муносиб деб топган ва халқдан …
5 / 49
қилинган қонунлар ижросини назорат қилиш, ижро ҳокимияти (ҳукумат) фаолияти устидан назорат ўрнатиш. конституциямизнинг ххii бобида олий мажлиснинг мақоми, тузилиш таркиби, ташкил этиш тартиби, ваколатлари, қонунчилик жараёни тартибга солинган. қонунчилик палатаси ва сенатнинг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат: 1) ўзбекистон республикасининг конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш; 2) ўзбекистон республикаси конституциявий қонунларини ҳамда қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш; 3) ўзбекистон республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш; 4) ўзбекистон республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш; 5)ўзбекистон республикаси конституциясига биноан ўзбекистон республикасининг ҳокимият тармоқлари тизимини ҳамда қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларининг ваколатларини белгилаш; 6)ўзбекистон республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг ўзбекистон республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш; 7)бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш; 8)солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш; 9)ўзбекистон республикасининг маʼмурий-ҳудудий тузилиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 49 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"17-мавзу. ўзбекистон республикаси олий мажлиси" haqida

16-мавзу. ўзбекистон республикасининг сайлов тизими. 17-мавзу. ўзбекистон республикаси олий мажлиси. ўқитувчи собиров мирзоҳид розиқович. хvii-мавзу. ўзбекистон республикаси олий мажлиси. § 1. парламент тушунчаси. ўзбекистонда парламентни вужудга келиш босқичлари. § 2. олий мажлиснинг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрни ва вазифаси. парламент — (инглизча: parliament, франсузча: parlement) давлатнинг давлат ҳокимияти органларидан биридир. парламент вакиллик муассасаси бўлиб, унинг депутатлари халқ томонидан сайланади ва парламентда унинг манфаатлари ҳимоя қилинади. парламент қонунчилик ҳокимиятини амалга оширади, яъни давлатнинг қонунларини қабул қилишда мутлоқ ҳуқуққа эга бўлади. парламент давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини белгилаш ва амалга оширишда қатнашади, давлат бюджетини тасдиқлайди, ...

Bu fayl PPTX formatida 49 sahifadan iborat (374,4 KB). "17-мавзу. ўзбекистон республикаси олий мажлиси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: 17-мавзу. ўзбекистон республика… PPTX 49 sahifa Bepul yuklash Telegram