мурожаат этиш институтининг конституциявий қонунчилик асослари

DOC 112.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1545018638_73277.doc мурожаат этиш институтининг конституциявий қонунчилик асослари режа: 1. тадбиркорлик субъектлари мурожаатларининг маъмурий-ҳуқуқий кафолатлари 2. жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик мурожаат этиш институтининг конституциявий-қонунчилик асослари ўзбекистон халқи ва давлати ўз олдига демократик жамият ва ҳуқуқий давлат барпо этишни бош мақсад қилиб қўйган. мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий ислоҳотлар натижасида салмоқли ютуқларга эришилмоқда. демократиянинг яна бир муҳим ютуғи фуқароларнинг давлат органлари ва муассасаларига мурожаат этиш институтининг конституциявий мустаҳкамланиши бўлди. бу ўзбекистон республикаси конституциянинг 35-моддасида қуйидагича ўз аксини топди: «ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга». ушбу ҳуқуқни амалга ошириш механизмини яратиш мақсадида 1994 йил 6 майда «фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. 2002 йил 13 декабрда ушбу қонун янги таҳрирда қабул қилинди1. 2010–2011 йилларда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бир мунча жадаллашуви ва суд амалиётини умумлаштириш натижасида, …
2
рига жисмоний ва юридик шахслар мурожаат қилиши натижасида келиб чиқадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солишга хизмат қилади. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси 2015 йил 31 мартда «давлат органлари ва муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида»ги 73-сонли қарор билан намунавий низомни тасдиқлади. мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади, у мурожаат этувчи субъектнинг манфаатини акс эттирса-да, ўзга шахснинг манфаатига зид бўлмаслиги керак. қонунда белгиланишича, жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга. мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади. ҳеч ким биронбир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас. мурожаат этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек, жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак. хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзбекистон республикаси давлат органларига ушбу қонунга мувофиқ мурожаат этиш ҳуқуқига эга. қонун мурожаат этиш субъектларига бир қатор талабларни қўяди. жумладан: · жисмоний …
3
ор шахслар белгиланади. жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш белгиланган кун ва соатларда, қабул қилиш жадвалларига мувофиқ ўтказилади. мурожаат этиш ҳуқуқи амалга оширилганида, давлат органлари мурожаатларни кўриб чиқишда ўзбекистон республикасининг конституцияси ва қонунлари талабларига риоя этиши, уларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши учун чоралар кўриши, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари тикланишини ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўриши шарт. мурожаат этиш ва уни кўриб чиқишнинг ҳуқуқий механизмлари белгиланганлиги қонуннинг аҳамиятини жиддий равишда оширади. таъкидланишича, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатни мустақил равишда беришга, шунингдек бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ёхуд мурожаатни почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда юборишга ҳақли. вояга етмаганлар, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, мурожаатлар уларнинг қонуний вакиллари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда берилиши мумкин (қонуннинг 16-моддаси). қонунда мурожаатларни кўриб чиқишнинг қуйидаги тартиблари ва муддатлари белгиланган: қўйилган масалаларни ҳал этиш ваколат …
4
арурат пайдо бўлган тақдирда, мазкур мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органининг мансабдор шахси мурожаат этган жисмоний ёки юридик шахсдан, шунингдек, ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат органларидан қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин. агар ахборот давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган бўлмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ўзларидан сўралаётган ахборотни ўн кун ичида тақдим этиши шарт (18-модда). жисмоний ва юридик шахслар ўз мурожаатларини улар кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган вақтда мурожаат юзасидан қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёхуд электрон шаклда ариза бериш орқали қайтариб олиш ҳуқуқига эга. мурожаат давлат органлари томонидан кўриб чиқилаётганда жисмоний ва юридик шахс мурожаат кўриб чиқилишининг бориши ҳақида ахборот олиш, шахсан важларини баён этиш ва тушунтиришлар бериш, мурожаатни текшириш материаллари ҳамда уни кўриб чиқиш натижалари билан танишиш, қўшимча материаллар тақдим этиш ёки уларни бошқа органлардан …
5
ралмас таркибий қисми ҳисобланади. ўзбекистон республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилган «тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуни1да тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари кафолатлари шаклларидан бири сифатида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш белгиланган. хусусан, қонуннинг 31-моддасида тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари албатта қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши кераклиги, тадбиркорлик субъектларининг таклифлари давлат органига ёки хўжалик бошқаруви органига келиб тушган кундан эътиборан, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифларни истисно қилган ҳолда, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши, давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан интернет жаҳон ахборот тармоғида тадбиркорлик субъектларига давлат органларининг ёки хўжалик бошқаруви органларининг ғайриқонуний қарорлари, мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш имкониятини берувчи доимий равишда янгилаб бориладиган саҳифа яратилиши назарда тутилган. қонун ҳужжатлари таҳлили тадбиркорлик субъектлари мурожаатларини давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўз вақтида кўриб чиқилиши ва қонуний ҳал этилишини кафолатловчи махсус нормалар шаклланганлигини кўрсатади. хусусан, ўзбекистон республикасининг 2012 йил 2 майда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мурожаат этиш институтининг конституциявий қонунчилик асослари"

1545018638_73277.doc мурожаат этиш институтининг конституциявий қонунчилик асослари режа: 1. тадбиркорлик субъектлари мурожаатларининг маъмурий-ҳуқуқий кафолатлари 2. жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик мурожаат этиш институтининг конституциявий-қонунчилик асослари ўзбекистон халқи ва давлати ўз олдига демократик жамият ва ҳуқуқий давлат барпо этишни бош мақсад қилиб қўйган. мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий ислоҳотлар натижасида салмоқли ютуқларга эришилмоқда. демократиянинг яна бир муҳим ютуғи фуқароларнинг давлат органлари ва муассасаларига мурожаат этиш институтининг конституциявий мустаҳкамланиши бўлди. бу ўзбекистон республикаси конституциянинг 35-моддасида қуйидагича ўз аксини...

DOC format, 112.5 KB. To download "мурожаат этиш институтининг конституциявий қонунчилик асослари", click the Telegram button on the left.