ички ишлар органлари тизимида жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилишнинг ҳуқуқий асослари

DOC 104,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1546751877_73542.doc ички ишлар органлари тизимида жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилишнинг ҳуқуқий асослари режа: 1. жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг принциплари 2. давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш – давр талаби ички ишлар органлари тизимида жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилишнинг ҳуқуқий асослари мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг пировард мақсади ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишдир. ушбу ислоҳотлар замирида, энг аввало, инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари ётади. конституциямизда белгилаб берилган нормалар асосида мамлакатимизда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қадр-қиммати энг олий қадрият даражасига кўтарилди. ушбу олий қадрият нафақат миллий қонунчилик, балки халқаро ҳуқуқ нормалари билан ҳам кенг ҳимоя қилинмоқда. бош қомусимиз қабул қилинганлиги тантанасида давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътироф этилганидек, ўтган йилларда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги, сиёсий ва ҳуқуқий маданияти тобора юксалиб бораётганида намоён бўлмоқда. ўз навбатида, фуқароларимиз онгу тафаккурида юз бераётган ушбу ўзгаришлар, …
2
арини таъминлаш, жумладан юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ҳуқуқий бўшлиқ тўлдирилди. иккинчидан, мамлакатимизда ахборот технологиялари ривожланиши билан боғлиқ равишда кенг тарқалаётган «электрон мурожаат» турининг ҳуқуқий мустаҳкамланиши таъминланди. учинчидан, давлат органлари, мансабдор шахсларнинг мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этишдаги масъулияти оширилди. тўртинчидан, қонунда амалиётда дуч келинаётган такрорий мурожаат, мурожаатнинг дубликати, қўшимча мурожаатлар масалаларига аниқлик киритилиб, таъриф берилди ва уларни кўриб чиқишнинг тартиби такомиллаштирилди. бу давлат органлари, бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларни кўриб чиқишда ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини жорий қилиш имконини беради. шунингдек, қонунда мурожаатларнинг шакли, тури, уларга қўйиладиган талаблар белгиланди, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, мурожаат этиш ҳуқуқларининг кафолатлари мустаҳкамланди. мурожаатларни бериш, уларни кўриб чиқиш тартиби, муддатлари, мурожаатларни кўрмай қолдириш асослари, мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахслар мажбуриятлари, моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка оид қоидалар ҳам ушбу янги қонунда ўз ифодасини топди. жисмоний …
3
аллуқли умумий ҳуқуқ принципи ҳокимият органларига мурожаат қилиш ҳуқуқини суиистеъмол қилишни тақиқлашни аниқлаштиради. ўзбекистон республикаси конституциясининг 20-моддасига асосан, фуқаро томонидан ҳуқуқ ва эркинликларнинг амалга оширилиши бошқа шахслар, давлат, жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларига дахл қилмаслиги лозим. 2. мурожаат қилиш эркинлиги, ихтиёрийлиги принципи. унга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларга ёзма таклифларини, ариза ёки шикоятларини ҳеч бир монеликсиз юборишга, шунингдек, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига оғзаки, электрон шаклда мурожаат қилишга ҳақлидирлар. 3. умумийлик принципига кўра, ўзбекистон республикасининг халқаро шартномалари ва қонунларида белгиланганидан ташқари, ҳар бир жисмоний шахс мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. бу чеклов сиёсий хусусиятга эга мурожаатларга тегишлидир. 4. тенг ҳуқуқлилик принципига кўра, жисмоний ва юридик шахслар давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилиш ҳуқуқини амалга оширишда тенг ҳуқуқлидир. 5. ошкоралик принципига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларидаги ҳамма нарса истисносиз кўриб чиқилиши, мурожаат қилиш ташаббускори бўлган …
4
дик шахслар киритилишини ҳисобга олган ҳолда, уни амалдаги қонунчилик терминологияси билан мувофиқлаштириб, бир-бирига мутаносиб номланиши мақбул деб топилди. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг «давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2015 йил 31 мартдаги қарорига ҳамда ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 6 июндаги буйруғи билан тасдиқланган «ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ, мурожаат ички ишлар органлари томонидан кўриб чиқилаётганда жисмоний ва юридик шахс мурожаат кўриб чиқилишининг бориши ҳақида ахборот олиш, шахсан важларини баён этиш ва тушунтиришлар бериш, мурожаатни текшириш материаллари ҳамда уни кўриб чиқиш натижалари билан танишиш, қўшимча материаллар тақдим этиш ёки уларни бошқа органлардан сўраб олиш тўғрисида илтимос қилиш, адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. жисмоний ва юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ мурожаатларни кўриб чиқишда бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланадилар. мурожаатни кўриб чиқувчи ички ишлар органларининг мансабдор шахслари ёки бошқа ваколатли шахслари: жисмоний …
5
мпенсация қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриши; мурожаат этувчига кўриб чиқиш натижалари ҳамда қабул қилинган қарор юзасидан мурожаат кўриб чиқилганидан сўнг, зудлик билан ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилиши шарт. мурожаат юзасидан қарор қабул қилган ички ишлар органининг мансабдор ёки бошқа ваколатли шахси, агар жисмоний ёки юридик шахс ушбу қарорга рози бўлмаса, унинг юзасидан шикоят бериш тартибини тушунтириши шарт. мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик, жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти ёхуд юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, жисмоний ва юридик шахснинг мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирган фикри ва мурожаатидаги танқид учун таъқиб қилиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ички ишлар органлари тизимида жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилишнинг ҳуқуқий асослари" haqida

1546751877_73542.doc ички ишлар органлари тизимида жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилишнинг ҳуқуқий асослари режа: 1. жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг принциплари 2. давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш – давр талаби ички ишлар органлари тизимида жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилишнинг ҳуқуқий асослари мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг пировард мақсади ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишдир. ушбу ислоҳотлар замирида, энг аввало, инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари ётади. конституциямизда белгилаб берилган нормалар асосида мамлакатимизда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қадр-қиммати энг олий...

DOC format, 104,0 KB. "ички ишлар органлари тизимида жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилишнинг ҳуқуқий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.