ички ишлар органлари фаолияти устидан прокурор назорати

DOC 162,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1546751924_73543.doc ички ишлар органлари фаолияти устидан прокурор назорати режа: 1. жиноятчиликка қарши кураш фаолиятининг юраги тергов фаолиятини ташкил этиш ҳисобланади. 2. прокурор жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш жараёнида 3. тезкор қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг қонунлар ижросини таъминлаши устидан прокурор назорати ички ишлар органлари фаолияти устидан прокурор назорати қонунчиликка мувофиқ жиноят иши, маъмурий ёки интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишларни кўришда охирги ҳал қилувчи қарор суд томонидан амалга оширилса ҳам, лекин мана шу ишлар юзасидан адолатли ҳукм чиқаришда суриштирув ва дастлабки тергов органлари муҳим ўрин тутади. ички ишлар органлари эса, ҳам суриштирув ҳам тергов органи ҳисобланади. жиноятчиликка қарши кураш, тезкор- қидирув фаолиятини амалга ошириш, суриштирув ўтказиш, дастлабки терговда қонунларнинг аниқ бажарилиши устидан прокурор назоратини таъминлаш жараёнида прокуратуранинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорлиги натижасида жиноятчилик илдизига болта урилади ва жамиятда фуқаро ва инсонларнинг тинч-хотиржам яшаб, ишлашлари учун замин яратилади, жиноятчилик динамикасида барқарорлик вужудга …
2
дир. жиноятлар тўғрисидаги аризалар ва хабарларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал қилиш ва терговни олиб боришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган процессуал тартиби, шунингдек жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлиги жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органларнинг қонунларни ижро этишлари устидан назорат предмети ҳисобланади. жиноятчиликка қарши курашни амалга ошириш мақсади республикамизда янги ижтимоий-иқтисодий жараёнлар юзага келганлиги сабабли ҳуқуқий демократик давлатни шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби долзарб вазифаларни амалга ошириш билан чамбарчас боғлиқдир. айнан шу ҳолат прокуратура органларининг жиноятчиликка қарши кураш ҳамда қонунийликни таъминлаш борасидаги фаолиятига тубдан янгича ёндашиш лозимлигини ҳаётий зарурат сифатида келтириб чиқармоқда. ўзбекистон республикасининг “прокуратура тўғрисида”ги қонунини 28-моддасида жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширувчи прокурорнинг ваколатлари белгиланган бўлиб, содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятлар ҳақидаги ариза ва ҳабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳал этиш тўғрисидаги қонун талаблари ижросини ҳар ойда камида бир марта текширади, жиноят ишларини …
3
онуннинг бузилишини, ким томонидан содир этилганлигидан қатъи назар, бартараф этиш учун қонунда назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида кўриши шарт. прокурор ўз ваколатларини ҳар қандай орган ва мансабдор шахсдан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсуниб ва ўзбекистон республикасининг бош прокурори кўрсатмаларига таянган ҳолда амалга оширади. ўзбекистон республикасининг “прокуратура тўғрисида”ги қонунининг 27-моддасида жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат предмети белгиланган бўлиб, унга кўра, жиноятлар тўғрисидаги аризалар ва ҳабарларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал қилиш ва терговни олиб боришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган процессуал тартиби, шунингдек жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлиги жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органларнинг қонунларни ижро этишлари устидан назорат предмети ҳисобланади. ушбу қонуннинг 28-моддасида прокурорнинг ваколатлари қаторига: · жиноят ишларини қўзғатиши мумкинлиги; · жиноят ишларини қўзғатишни рад этиши мумкинлиги; · жиноят ишларини тугатиши мумкинлиги; · эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш учун судга илтимоснома билан мурожаат қилиши; · жиноят ишлари юзасидан иш …
4
юзасидан илмий тавсияларни амалиётга жорий қилиш; · жиноятчиликка қарши кураш фаолиятини амалга оширувчи халқаро ташкилотлар, чет эл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ҳамда республикамиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг илғор тажрибаларини ёйиш; · тергов фаолиятида жиноятларни аниқлаш, фош қилиш, далилларни топиш, олиш, процессуал мустаҳкамлаш, исботлашга қаратилган хатти-ҳаракатларни амалга оширишда замонавий техникаларни қўллаш орқали ишнинг ташкилий даражасини такомиллаштириш; · прокурор ва терговчиларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, иш вақтини, кучини, модий воситалар ва имкониятларни бекорга сарфламаслик ва бу борадаги кераксиз йўқотишни бартараф этиш. · ушбу вазифаларни ҳал этиш бошқарма(бўлим) бошқаруви томонидан ўзбекистон республикаси бош прокурори ва унинг ўринбосарлари буйруқлари, кўрсатмалари, ҳайъат ва мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорлари асосида уч асосий йўналиш бўйича амалга оширилиши мумкин: · жиноятларни тергов қилишда қонунийликни назорат қилиш бўйича ишни ташкил этиш; · жиноятчиликка қарши кураш бўйича ишни ташкил этиш; · прокуратура идоралари теговчиларининг ўзлари хизмат қиладиган ҳудудлардаги иши устидан раҳбарликни таъминлаш . прокурор ушбу фаолиятларни қонунийлик, бирлик, марказлашганлик, мустақиллик ва ошкоралик каби …
5
тловчи моддаларни ишлатиш, шахсни гаров сифатида тутқинликга олиш, босқинчилик, бандитлик жиноий уюшма ташкил этиш, терроризм, оммавий тартибсизликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш каби жиноятларга қарши курашни кучайтириш чораларини кўрадилар. жиноятчилик аҳволини чуқур ўрганиб, таҳлил этиб, дастлабки тергов ва суриштирув ўтказиш босқичларида, қонунларни қўллаш амалиётидан келиб чиққан ҳолда, тергов бошқармаси, бўлимлари ишларини лозим даражада ташкиллаштирадилар. туман, шаҳар ва уларга тенглаштирилган прокурорларга зарур бўлган ташкилий-услубий кўрсатиш билан бирга, уларни таҳлилий ахборот жиҳатдан таъминлаш ва иш юритишни соҳа-минтақа услубида олиб боришни такомиллаштириш зарур. ўзбекистон республикаси бош прокурорининг 2007 йил «20» ноябрь қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати билан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини самарали таъминлаш юзасидан прокурор назоратини кучайтириш тўғрисидаги 69-сонли буйруғида қуйидагилар қайд этилган: инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликлари ўзбекистон республикаси конституциясида энг олий қадрият сифатида эътироф этилди. фуқароларнинг эркин ва фаровон ҳаётини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялашдек ғоят муҳим масалаларга жамиятни демократлаштириш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ички ишлар органлари фаолияти устидан прокурор назорати" haqida

1546751924_73543.doc ички ишлар органлари фаолияти устидан прокурор назорати режа: 1. жиноятчиликка қарши кураш фаолиятининг юраги тергов фаолиятини ташкил этиш ҳисобланади. 2. прокурор жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш жараёнида 3. тезкор қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг қонунлар ижросини таъминлаши устидан прокурор назорати ички ишлар органлари фаолияти устидан прокурор назорати қонунчиликка мувофиқ жиноят иши, маъмурий ёки интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишларни кўришда охирги ҳал қилувчи қарор суд томонидан амалга оширилса ҳам, лекин мана шу ишлар юзасидан адолатли ҳукм чиқаришда суриштирув ва дастлабки тергов органлари муҳим ўрин тутади. ички ишлар органлари эса, ҳам суриштирув ҳам тергов о...

DOC format, 162,0 KB. "ички ишлар органлари фаолияти устидан прокурор назорати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.