ички ишлар органлари ходимларининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишдаги муомала маданияти

DOC 126.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1545018576_73276.doc ички ишлар органлари ходимларининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишдаги муомала маданияти режа: 1. фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда юзага келадиган низоли ҳолатлар ва уларни бартараф этишнинг психологик жиҳатлари 2. фуқароларнинг мурожаатлари инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг асоси 3. муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ва вояга етмаган шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида ички ишлар органлари ходимларининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишдаги муомала маданияти ички ишлар органлари ходимларининг фуқаролар, корхона, муассаса, жамоат ташкилотлари, ижтимоий жамоа бирлашмаларининг раҳбарлари ва бошлиқлари билан муомала қилиш қоидалари ўзбекистон республикасининг олий мажлиси, президенти, ҳукумати, ички ишлар вазирлиги қабул қилган қонун, фармон, низом ва буйруқларда белгилаб қўйилган бўлиб, уларни оғишмай бажариш ҳар бир ходимнинг бурчидир. ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 4 июлдаги 96-сонли буйруғи билан тасдиқланган «ўзбекистон республикаси ички ишлар идоралари ходимларининг касб маданияти ҳақидаги қўлланма»сида шундай дейилади: «ходимлар хизмат жараёнида ва хизматдан ташқари пайтда сўзлашиш одобига, муомала маданиятига алоҳида эътибор қаратишлари лозим. ҳар бир сўзни ўз ўрнида қўллаш, фуқаролар билан хушмуомалада …
2
им. ички ишлар органларининг ходимлари фуқаролар билан бўладиган мулоқотларида хушмуомала бўлишлари керак. хушмуомалалик ички маданиятнинг ташқи кўринишидир. унинг асосини инсонийлик ташкил этади. фуқаролар билан бўладиган муомала қуйидаги хулқатвор қоидаларини қамраб олади: одамларга ҳурмат-эҳтиром билан муносабатда бўлиш; инсонга хайрихоҳлик, эътиборлилик; муҳтожларга ўз вақтида ёрдам бериш, уларнинг ҳожатини чиқариш; илтифот билан жой кўрсатиш, жой бериш, олдинга ўтказиб юбориш, ёрдамлашиш; одамларни ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ноқулай аҳволга солиб қўймаслик, агар шундай ҳолат юз берса, тезликда кечирим сўраш ва ўз хатти-ҳаракатини тузатиш; кексаларга, болаларга ва аёлларга алоҳида илтифот кўрсатиш ва ҳоказолар. ходим ушбу талабларга ўзининг бутун фаолияти давомида амал қилиши керак. ички ишлар органларининг ходимлари фуқаролар билан бўладиган мулоқотларида албатта зийрак, ҳушёр, меҳрибон бўлишлари лозим. зийраклик фуқароларнинг орзу-умидларини, истак-хоҳишларини, дилидаги гапларини тезликда фаҳмлаб олиш ва шунга жавобан ахлоқ қоидалари талаби асосида хатти-ҳаракатлар қилишдир. зийракликнинг асосини сезгирлик ва ҳушёрлик ташкил этади. зийраклик фуқаролар дилидагини илғаб олиш, уларнинг қалбидан жой олишга хизмат қиладиган сирли калитдир. фуқароларга зийраклик, …
3
обрўси давлат обрўси эканлигини унутмаслиги керак. фуқаролар мурожаат қилганда, саломлашиш қоидаларига тўлиқ риоя қилмоғи, яъни ҳарбийчасига саломлашиб, ўзининг лавозими, унвони, исми-шарфини айтиши, сўнгра мурожаат қилиш сабабини ва мақсадини диққат ва сабр-тоқат билан эшитиши шарт. уларнинг барча саволларига, мурожаатларига хушмуомалалик билан жавоб бериши, ётиғи билан тушунтириши, уларга иложи борича ёрдамлашиши, иложи бўлмаганида маслаҳатлар бериши зарур. ходимнинг фуқаролар билан муомала қилиш чоғида: димоғдорлик, қўполлик қилиш; кинояли, дағал тарзда танбеҳ бериши; гапирганда инсон қадр-қимматини таҳқирловчи пичинг ва қочириқ сўзларни ишлатиши; фуқароларга асосланмаган айблар қўйиши; таҳдид солувчи ҳамда фуқароларнинг қадр-қиммати ва шахсини таҳқирловчи бошқа хатти-ҳаракатларга йўл қўйиши қатъиян тақиқланади. ҳар бир ходим ҳар қандай фуқаронинг ҳурмат-иззатини ўрнига қўйиб гаплашиши шарт. ички ишлар органлари ходимларининг фуқароларни қабул қилиши уларнинг аҳоли билан бирлигини таъминловчи омиллардан бўлиб, фуқароларнинг саволларига, ариза ва шикоятларига тез ва тўғри жавоб топиш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш, адолатни қарор топтириш мақсадида ташкил этилади. бунда қуйидаги қоидаларга риоя этиш зарур: · фуқароларни мурожаат этилган …
4
да эса уни қабул қилаётган ходимга нисбатан ишонч ҳосил бўлиши керак. шунингдек, ходимнинг ташқи кўриниши ораста бўлиши зарурлигини унутмаслиги лозим; · ички ишлар органи ходими ўз қабулига келган фуқарони, у ким бўлишидан қатъи назар, ўрнидан туриб, пешвоз чиқиб кутиб олиши, саломлашиши, ўтириш учун таклиф қилиши ва ҳол-аҳвол сўраши лозим. шундан сўнг суҳбатдош фуқаронинг исми-шарифи, иш жойи, манзили, телефонини сўраши ва бу маълумотларни тегишли дафтарга қайд этиши, ташрифдан кўзлаган мақсадини сўраши керак; · суҳбат чоғида фуқаронинг барча гапларини диққат билан тинг-лаш, гапини бўлмасдан эшитиши, тугатганидан сўнг, унга ноаниқ ёки тушунилмай қолган нарсалар тўғрисида савол бериш керак. саволжавоб жиноятчи ёки гувоҳни сўроқ қилиш тарзида бўлмаслиги лозим. суҳбат самимий, эркин тарзда олиб борилиши керак. суҳбат чоғида бошқа одамлар билан, шу жумладан телефон орқали сўзлашмаган маъқул; · ташриф буюрган фуқаронинг барча саволларига, шикоятларига тўлиқ жавоб бериш, жавобнинг тушунарли бўлганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. фуқаро жавобдан қониққан бўлса, унга миннатдорчилик билдириш, қониқмаган бўлса юқори ташкилотларга …
5
р, ҳужжатларни кўриш ёки муайян ташкилий тадбирларни ўтказиш зарур бўлса, бу ҳақда суҳбатдошга маълум қилинади ва масала ҳал этилиши лозим бўлган аниқ вақт белгиланади; · қабулга келган фуқаронинг маълумоти жиноятни очишга ёки ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бўлса, унга албатта ташаккур айтиш керак; · маст ҳолда келган фуқаролар билан одатда суҳбат ўтказилмай-ди. борди-ю, улар жиноят ёки бошқа кўнгилсиз воқеа содир этилаётганлиги ёки бунга ҳаракат бўлаётганлиги ҳақида маълумотга эга бўлсалар, уларнинг сўзларини тинглаш ва тегишли чора-тадбирларни кўриш зарур; · қабулга ёзилган барча фуқаролар қабул қилиниши шарт; · қабул вақтида тушган таклифлар, аризалар, шикоятлар билан боғлиқ масалаларни тезликда ҳал қилишнинг имкони бўлмаса, уларни умумий тартибда ҳал қилиб, фуқароларга унинг бажарилганлиги тўғрисида ёзма равишда маълумот бериш керак. фуқароларни қабул қилиш ички ишлар органларининг ҳар бир ходими учун унинг касбий, ахлоқий ва сиёсий етуклиги синаладиган катта имтиҳон эканлигини ёддан чиқармаслик зарур. юқоридагилардан кўриниб турибдики, ходимларнинг касбий фаолияти ўзига хослиги билан ажралиб туради ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ички ишлар органлари ходимларининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишдаги муомала маданияти"

1545018576_73276.doc ички ишлар органлари ходимларининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишдаги муомала маданияти режа: 1. фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда юзага келадиган низоли ҳолатлар ва уларни бартараф этишнинг психологик жиҳатлари 2. фуқароларнинг мурожаатлари инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг асоси 3. муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ва вояга етмаган шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида ички ишлар органлари ходимларининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишдаги муомала маданияти ички ишлар органлари ходимларининг фуқаролар, корхона, муассаса, жамоат ташкилотлари, ижтимоий жамоа бирлашмаларининг раҳбарлари ва бошлиқлари билан муомала қилиш қоидалари ўзбекистон республикасининг олий мажлиси, президенти, ҳукумати, ички ишлар вазирлиги қабул қилган қонун, фармон, ни...

DOC format, 126.5 KB. To download "ички ишлар органлари ходимларининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишдаги муомала маданияти", click the Telegram button on the left.