профайлинг хизматининг ички ишлар тизимида жорий этилиши ва аҳамияти

DOC 124,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1546787598_73586.doc профайлинг хизматининг ички ишлар тизимида жорий этилиши ва аҳамияти режа: 1. профайлинг методи 2. транспортдаги профайлинг 3. ҳолат ва унинг тафсилотлари. профайлинг хизматининг ички ишлар тизимида жорий этилиши ва аҳамияти профайлинг методи юқорида таъкидлаганимиздек, жуда навқирон ва замонга қараб доимо мослашиб, ривожланиб борадиган амалий усуллардан бири ҳисобланади. ушбу методнинг амалий устунлиги шундаки, бунда, аввало жазони ижро этиш муассасаси ходимлари бевосита психологик тайёргарлик босқичида инсоннинг новербал мулоқот воситалари ҳақидаги билимларга эга бўлиши зарур. ҳар қандай мулоқот доимо объект билан субъектнинг бир-бирга мослашиш жараёнини қамраб олади. инсон хулқи ва унинг хатти-ҳаракатларини олдиндан башорат этиш учун алоҳида қобилиятга эга бўлиш ёки кўплаб китоблар ўқиш шарт эмас, бунинг учун инсон, унинг хатти-ҳаракатларини ўрганишга қизиқиш бўлса бўлди. жазони ижро этиш муассасаси ходимлари фаолиятида профайлинг усулидан фойдаланишни ўрганишдан асосий мақсад – жазони ижро этиш муассасаларида турли кўринишдаги жиноятчиликка, жумладан диний ақидапарастлик, террористик, бошқа уюшган жиноий фаолиятга алоқадор бўлган маҳкумларни вербал ва новербал мулоқот воситаларидан фойдаланган …
2
бод озодликдан маҳрум қилиш жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган маҳкумлар билан мулоқот жараёнида уларни ўрганиш ва улар ҳақида атрофлича тўлиқ замонавий психологик билимларга эга бўлиш; · туркум бошлиқлари ва ишлаб чиқариш ходимлари билан биргаликда тарбияси оғир бўлган ҳамда диний-экстремистик йўналишда жиноят содир этишга мойил маҳкумларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганиш ва назорат қилиш; · хизмат вазифаларини амалга ошириш жараёнида оператив аҳамиятга эга маълумотларни олиш ва улардан самарали фойдаланиш борасида малака ва тажрибаларни шакллантириш. юқорида келтирилган вазифаларни амалга ошириш учун жазони ижро этиш муассасаси ходимлари қуйидаги йўналишдаги билимларга эга бўлишлари зарур: · этнопсихология; · клиник психология; · жамият учун хавфли, жиноий ҳаракатларга мойил шахсларга хос руҳий омилларга оид билимлар; · маҳкумларни ахлоқан тузатиш фаолияти учун аҳамиятга молик касбий мулоқотнинг психологик қонуниятлари ва механизмлари; · маҳкумларнинг руҳий хусусиятлари билан унинг ташқи намоён бўлувчи (имо-ишора, жест, тана ҳаракатлари, нутқ (вербал ва новербал воситалари) жиҳатлари ўртасидаги боғлиқликни кўра олиш; · жазони ижро этиш …
3
нинг хулқ-атворини мунтазам равишда назорат қилиш учун асос бўлади. профайлинг методи қуйидаги хусусиятларга эга: 1. профайлинг методининг хусусиятларидан бири сифатида тартиббузарларнинг хатти-ҳаракатини кузатиш, уларга саволлар бериш, экспресс психодиагностика қилиш, уларнинг хатти-ҳаракатларидаги нормадан оғишларни қайд этиш ҳамда уларни ўрганишга қаратилган бошқа ҳаракатлар киритилади; 2. профайлингнинг мантиқий схемасида ғайриқонуний ҳаракатларни содир этишга мойил бўлган маҳкумларнинг ҳаракат моделини тузиш; бундай ҳаракатга тайёрланишда маҳкумнинг хулқ-атворида кўринадиган белгиларини аниқлаш; хавф туғдириши мумкин бўлган типлар (профиллар) – бундай ҳаракатларнинг эҳтимол тутилган ижрочилари таснифини яратиш; кузатув ҳудудидаги ҳар бир маҳкумнинг мақомини режалаштирилаётган ғайриқонуний ҳаракатига алоқадор бўлиш мумкинлиги нуқтаи назаридан аниқлаш; ҳар бир маҳкумни муайян типга (ёки профилга) киритиш, яъни профиллаш; 3. профайлинг методини амалга ошириш учун визуал психодиагностика, диагностик экспресс-суҳбат, нейролингвистик дастурлаш методлари, пенитенциар соҳада кўп йиллик тажрибани эгаллаган юқори даражадаги тайёргарликка эга мутахассислар жалб этилади. агар профайлинг соҳасида хориж тажрибасини ўрганадиган бўлсак, уни бевосита қуйидаги йўналишларга қараб ажратиш мумкин: · криминал профайлинг – асосан европа ва …
4
айлинг усулини шахснинг хулқидаги ноодатий ҳаракатларни қай услубда амалга оширгани, ҳудудни географик жойлашувининг ўзига хос хусусиятларини, воқеа жойида жиноят содир этган шахс томонидан қандай излар қолганини психологик таҳлил қиладилар. шу билан бирга, жабрланувчининг турмуш тарзи, ҳаёти давомида эришган ютуқ ва муваффақиятсизликлари, шахслараро муносабатлари, фаолиятининг йўналиши ҳамда ундан қониқиш ҳисси, руҳий соғломлиги, низоли вазиятларда ўзини тутиб туриши, ўзига хос психологик фазилатлари, ҳаётга қарашлари ва интилишлари, оиладаги ва яқинлари, дўстлари, душманлари орасидаги ўзаро муносабатлари, жамиятда қабул қилинган норма ва меъёрларга бўлган муносабати ва шахс ҳақидаги бошқа ахборот манбаларини чуқур психологик таҳлил қиладилар ва жиноятни фош этишга кўмак берадиган изланишлар олиб борадилар. ушбу йўналишдан олинган натижаларга таянган ҳолда жиноятчи шахснинг психологик портретини яратишга ҳаракат қиладилар. мамлакатимиз ва хорижда нашрдан чиққан адабиётларда кўп маротаба террорчининг психологик портретини тузишга, инсоннинг террорчилик фаолияти йўлига кириши босқичларини аниқлашга, бу фаолиятга ёлланувчилар сифатида жалб этиладиган шахслар доирасини аниқлашга уринишлар бўлган. ушбу мураккаб яхлитлик ўрганилгач, террорчи психологиясидаги ҳамма нарса …
5
соҳасига эга тирик инсондир. фош бўлишдан қўрқиш ҳам, режалаштирилган ҳаракати натижасини тасаввур қилишдан туядиган шодлик ҳам уни террорчилик ҳаракатини содир этишга тайёрланаётган чоғидаги ҳиссий ҳолати билдириб қўйиши, бу билан эса психологик зўриқиш ҳолатидаги одамни новербал диагностика қилиш учун «новербал калит» бериши мумкин. транспортдаги профайлинг – асосан исроил давлатида жуда яхши ривожланган бўлиб, 1965 – 1990 йиллар орасида исроил давлатида аэропортларнинг хавфсизлигига катта эътибор қаратилди. сабаби, бир неча террорчилик хуружлари, самолётларни ўғирлаш, йўловчиларни гаровга олиш ва шу каби салбий ҳолатлар юзага келгани учун бу хизмат кучайтириб борилди. масалан, 1968 йилда исроил ҳаво кучларига тегишли «боинг» самолёти жазоирга ўғирлаб кетилган, 1972 йили япон террорчилик гуруҳи аъзоси казо окамота бенгурион аэропортида йўловчи ва хизматчиларни автоматдан ўққа тутган, сўнг ўз жонига қасд қилган. 1985 йили рим ва вена шаҳарларида исроил самолётларига бир вақтда террористик ҳужум қилинган. ҳозирги кунга келиб исроил давлати транспорт хавфсизлиги бўйича дунё миқёсида етакчилик қилиб келмоқда. бироқ таъкидлаш жоизки, хавфсизликнинг бу …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "профайлинг хизматининг ички ишлар тизимида жорий этилиши ва аҳамияти"

1546787598_73586.doc профайлинг хизматининг ички ишлар тизимида жорий этилиши ва аҳамияти режа: 1. профайлинг методи 2. транспортдаги профайлинг 3. ҳолат ва унинг тафсилотлари. профайлинг хизматининг ички ишлар тизимида жорий этилиши ва аҳамияти профайлинг методи юқорида таъкидлаганимиздек, жуда навқирон ва замонга қараб доимо мослашиб, ривожланиб борадиган амалий усуллардан бири ҳисобланади. ушбу методнинг амалий устунлиги шундаки, бунда, аввало жазони ижро этиш муассасаси ходимлари бевосита психологик тайёргарлик босқичида инсоннинг новербал мулоқот воситалари ҳақидаги билимларга эга бўлиши зарур. ҳар қандай мулоқот доимо объект билан субъектнинг бир-бирга мослашиш жараёнини қамраб олади. инсон хулқи ва унинг хатти-ҳаракатларини олдиндан башорат этиш учун алоҳида қобилиятга эга бўлиш ёки...

Формат DOC, 124,0 КБ. Чтобы скачать "профайлинг хизматининг ички ишлар тизимида жорий этилиши ва аҳамияти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: профайлинг хизматининг ички ишл… DOC Бесплатная загрузка Telegram