elektron hukumat tizimi - jismoniy va yuridik shaxslarning murujaat huquqlari

DOCX 5 sahifa 22,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
3-мавзу: электрон ҳукумат тизимидан жисмоний ва юридик шахсларнинг фойдаланиш ҳуқуқлари. (4 соат) режа: 1. жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқи. 2. мурожаатларнинг шакллари, турлари ва уларга қуйиладиган талаблар. 3. жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат этиш ҳуқуқларининг кафолатлари. 4. мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари таянч сўз ва иборалар: электрон мурожаат, ариза, шикоят, таклиф, оғзаки мурожаат, ёзма мурожаат, юридик шахснинг мурожаати, жисмоний шахснинг мурожаати, аноним мурожаатлар. > жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқи. ҳаммамизга маълумки, электрон ҳукумат тизимида мурожаатлар электрон шакл кўринишида бўлади. электрон мурожаат - электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак. электрон мурожаат қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак. жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга. мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади. ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши …
2 / 5
ри кўрсатувчи давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органларга ёки мансабдор шахсларга ёхуд судга белгиланган тартибда шикоят қилиш; · электрон давлат хизмати кўрсатилишининг бориши тўғрисида ўзаро ҳамкорликнинг турли шакллари (расмий веб-сайт, телефон, электрон почта, тезкор алоқа ва бошқалар) орқали ахборот олиш; · электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолашда иштирок этиш; · электрон давлат хизматларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш. ариза берувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. > мурожаатларнинг шакллари, турлари ва уларга қуйиладиган талаблар. умумий ҳолатда мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин. юқорида айтиб ўтганимиздек, электрон ҳукуматда мурожаатлар электрон шаклда бўлади. электрон мурожаатлар – бир неча турга бўлинади. мурожаатлар аризалар, таклифлар ва шикоятлар тарзида бўлиши мумкин. [спит: 1.фуқаролар мурожаатлари / ариза] ариза — ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат. [спит: 1.фуқаролар мурожаатлари / таклиф] таклиф — давлат ва жамият фаолиятини …
3 / 5
берилиши мумкин. ёзма мурожаат мурожаат этувчи жисмоний шахснинг имзоси ёки мурожаат этувчи юридик шахс раҳбарининг ёхуд ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини мурожаат этувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаат уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб қўйилиши керак. электрон мурожаат электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак. электрон мурожаат қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак. жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо (электрон рақамли имзо) билан тасдиқланмаган мурожаатлар аноним мурожаатлар деб ҳисобланади. мурожаат этувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. давлат органларига келиб тушган мурожаатлар …
4 / 5
аллари ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот, шунингдек қабул қилиш тартиби давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш, шунингдек уларнинг маъмурий биносида ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштириш орқали манфаатдор шахслар эътиборига етказилади. жисмоний шахс оғзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатни, шунингдек ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши керак. жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, агар уларнинг шундай хусусиятга эга бўлган илгариги мурожаати бўйича қарор қабул қилинган бўлса ва бу ҳақда уларга ушбу қонунда белгиланган тартибда хабар қилинган бўлса, рад этилиши мумкин. давлат органларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш тартиби мазкур органлар раҳбарлари томонидан белгиланади. давлат органларининг шахсий қабулни ўтказувчи раҳбарлари ёки бошқа ваколатли шахслари ҳар қандай масалалар, шу жумладан ўз ваколатларига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаат этилганда қабулни рад этишга ҳақли эмас. агар шахсий қабул давомида баён этилган …
5 / 5
уқидан фойдаланилаётганда камситишга йўл қўйилмаслиги. мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланилаётганда жисмоний шахснинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига, шунингдек юридик шахсларнинг мулк шакли, жойлашган ери (почта манзили), ташкилий-ҳуқуқий шаклларига ва бошқа ҳолатларига қараб камситишга йўл қўйилмайди. мурожаат этиш ҳуқуқини амалга оширишнинг кафолатлари. жисмоний ва юридик шахсларга давлат органларига якка тартибда ёки жамоа бўлиб мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланади. мурожаат этилганда ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларга риоя этилишининг кафолатлари. давлат органлари мурожаатларни кўриб чиқишда ўзбекистон республикасининг конституцияси ва қонунлари талабларига риоя этиши, уларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши учун чоралар кўриши, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари тикланишини ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўриши шарт. мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари. мурожаатлар давлат органлари томонидан қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши шарт, “ўзбекистон республикасининг “жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 20-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"elektron hukumat tizimi - jismoniy va yuridik shaxslarning murujaat huquqlari" haqida

3-мавзу: электрон ҳукумат тизимидан жисмоний ва юридик шахсларнинг фойдаланиш ҳуқуқлари. (4 соат) режа: 1. жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқи. 2. мурожаатларнинг шакллари, турлари ва уларга қуйиладиган талаблар. 3. жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат этиш ҳуқуқларининг кафолатлари. 4. мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари таянч сўз ва иборалар: электрон мурожаат, ариза, шикоят, таклиф, оғзаки мурожаат, ёзма мурожаат, юридик шахснинг мурожаати, жисмоний шахснинг мурожаати, аноним мурожаатлар. > жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқи. ҳаммамизга маълумки, электрон ҳукумат тизимида мурожаатлар электрон шакл кўринишида бўлади. электрон мурожаат - электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қили...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (22,9 KB). "elektron hukumat tizimi - jismoniy va yuridik shaxslarning murujaat huquqlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: elektron hukumat tizimi - jismo… DOCX 5 sahifa Bepul yuklash Telegram