олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенати фаолиятида парламент назорати

DOC 112.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404193652_51747.doc олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенати фаолиятида олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенати фаолиятида парламент назорати режа: 1.парламент назорат фаолиятининг тушунчаси ва унинг аҳамияти. 2. парламент назоратининг асосий йўналишлари. 3. олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенатининг парламент назоратига оид ваколатлари. 4. давлат бюджети ижроси устидан парламент назорати ва уни амалга оширишда қўмиталарнинг тутган ўрни 1. парламент назорат фаолиятининг тушунчаси ва унинг аҳамияти парламент назорати нафақат қонунларнинг сифати ва самарадорлигини оширишда, балки ҳокимиятлар ўртасидаги “бир-бирини тийиб туриш ва мувозанат сақлаш” тизимининг барқарор ишлашини таъминлашда ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини муҳофаза қилишда ҳам муҳим ўрин тутади. парламент назоратининг мазмун-моҳияти давлатнинг бошқарув шаклига қараб фарқланади. жумладан, парламентлик бошқарув шаклига асосланган давлатларда парламент назорати президентлик республикалардагига нисбатан ўзининг кўлами ва таъсири жиҳатидан салмоқлироқ ҳисобланади. бу албатта, табиий ҳол. чунки парламентлик бошқарув шаклига асосланган республикаларда ҳукумат бевосита парламент томонидан шакллантирилади. президентлик республикаларида эса, парламент назорати асосан қонунлар ижроси, шунингдек парламент ваколатларига киритилган …
2
лиш тизимида турли назорат турлари олиб борилади, яъни, давлат назорати, парламент назорати, прокурор назорати, экология назорати, санитария назорати, тоғ-кон ва саноат назорати, молия назорати ва бошқалар. ушбу назорат турлари мазмун-моҳияти жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. шунинг учун ҳам назорат тушунчасининг доирасини аниқ белгилаш лозим. кўпгина хорижий тилларда, хусусан, рус тилида “надзор” ва “контроль” атамалари ҳуқуқ назарияси ва амалиётида кенг қўлланилиб, муҳим аҳамият касб этади. ушбу атамаларининг мақсади ва вазифаларида ўзаро умумийлик мавжуд, лекин, фаолият объекти, субъекти, шакл ва усуллари жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. “надзор” (назорат) атамаси асосан прокурор назорати шаклига қўлланилса, “контроль”(назорат) атамаси эса давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан амалга ошириладиган фаолият шакли ҳисобланади. шунинг учун ҳам ўзбек тилида ушбу атамаларнинг луғавий маъносини аниқ ифодаланиши давлат органларининг мураккаб назорат фаолияти хусусиятларини белгилашга ёрдам беради. парламентнинг назорат (контроль) фаолияти давлат тизимида амалга ошириладиган назорат турларидан мазмун-моҳияти жиҳатидан фарқ қилади. парламент назорати (контроль)-қонун ижодкорлик фаолиятини амалга ошираётган субъектларнинг ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга …
3
ва субъектив омилларни аниқлаш, учинчидан, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш, тўртинчидан, тегишли қонунларга назорат-таҳлил натижаларига асосан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, бешинчидан, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, мансабдор шахслар ҳамда фуқароларнинг қонун ҳужжатлари қоида-талабларига сўзсиз амал қилиш маъсулияти ва мажбуриятини оширишга хизмат қилади. 2. парламент назоратининг асосий йўналишлари ўзбекистон республикаси конституцияси, конституциявий қонунлари ва қонунларига асосан ўзбекистонда парламент назоратининг қуйидаги асосий йўналишларини кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ: - ўзбекистон республикаси қонунлари, олий мажлис палаталари қарорлари ижроси юзасидан назорат; - инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши бўйича назорат; - мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги назорат; - ўзбекистон республикаси давлат бюджетининг ижросини назорат этиш; - давлат бошқаруви, давлат ҳокимияти органларини шакллантириш соҳасидаги назорат; - ташқи сиёсий фаолият бўйича назорат. 1. ўзбекистон республикаси қонунлари ва олий мажлис палаталари қарорлари юзасидан назорат парламентнинг муҳим фаолият йўналишларидан бўлиб, қонунларнинг амалиётда қўлланилиш даражасини ўрганиш, қонунларнинг ижросига таъсир этувчи субъектив ҳамда объектив омилларни аниқлаш ҳамда энг …
4
ери ва сенати раиси томонидан ташкил этилади ва қўмиталарнинг бу борадаги фаолияти мувофиқлаштирилади. қонунлар ва палаталар қарорлари ижроси юзасидан парламентнинг назорат фаолияти қонунчилик палатаси ва сенат қўмиталарининг режаларига асосан ўтказилади. режалар қўмиталар йиғилишларида тасдиқланиб, палаталарнинг ялпи мажлисларида маьқулланади. қонунлар ижроси юзасидан парламент назорати муайян бир қонун ёки бир неча қонунларнинг ижросини маълум бир ҳудуд ёки соҳа, тармоқ, вазирлик ёки аниқ бир корхона миқёсида қамраб олиши мумкин. ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталари қўмиталари назорат таҳлил фаолиятини амалга ошириш жараёнига тегишли мутахассисларни жалб қилиш, давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва мансабдор шахслардан тегишли ҳужжатлар, эксперт хулосалари, статистик маълумотлар ва бошқа материалларни талаб қилиб олиш, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг қонунлар, бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда қўмиталар қарорларининг ижроси ҳақидаги ахборотларини эшитиш ваколатларига эга. қўмиталарнинг назорат фаолияти натижасида маълумотнома тузилади ва қарор қабул қилинади. маълумотномада текширилган ҳолат ва мавжуд муаммолар батафсил ёритилади. қарорда эса қўмитанинг хулоса ва тавсиялари ўз ифодасини топади. қўмиталарнинг давлат …
5
он ҳуқуқлари бўйича вакилини ҳамда ўринбосарини сайлаш ва унинг ҳисоботларини эшитиш қонунчилик палатаси ва сенатнинг биргаликдаги ваколатлари жумласига киради. “ўзбекистон республикаси олий мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги ўзбекистон республикасининг 2004 йил 24 августдаги янги таҳрирдаги қонунининг 1-моддасига мувофиқ, ўзбекистон республикаси олий мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили мансабдор шахс бўлиб, у давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан парламент назоратини таъминлайди. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўзбекистон республикаси фуқароларининг ҳамда ўзбекистон республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузаётган ташкилотлар ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг муайян бир киши ёки бир гуруҳ шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги юзасидан берган шикоятларини башарти уларнинг бунга розилиги бўлса, кўриб чиқади ва ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқидан фойдаланади. вакил фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенати фаолиятида парламент назорати"

1404193652_51747.doc олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенати фаолиятида олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенати фаолиятида парламент назорати режа: 1.парламент назорат фаолиятининг тушунчаси ва унинг аҳамияти. 2. парламент назоратининг асосий йўналишлари. 3. олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенатининг парламент назоратига оид ваколатлари. 4. давлат бюджети ижроси устидан парламент назорати ва уни амалга оширишда қўмиталарнинг тутган ўрни 1. парламент назорат фаолиятининг тушунчаси ва унинг аҳамияти парламент назорати нафақат қонунларнинг сифати ва самарадорлигини оширишда, балки ҳокимиятлар ўртасидаги “бир-бирини тийиб туриш ва мувозанат сақлаш” тизимининг барқарор ишлашини таъминлашда ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини муҳофаза қилишда ҳам муҳим...

DOC format, 112.5 KB. To download "олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенати фаолиятида парламент назорати", click the Telegram button on the left.