davlat hokimiyati va boshqaruvini democratlashtirish

DOCX 18 sahifa 55,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
18– мавзу: давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш. режа: 1. давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш тушунчаси, маъно-мазмуни. 2. бошқарув соҳасини марказлаштиришни чеклаш, икки палатали миллий парламентнинг вужудга келиши. 3.давлат ҳокимиятининг учта субекти, яъни давлат бошлиғи - президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг мутаносиб тақсимланишининг таъминлаши. давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш тушунчаси, маъно-мазмуни. мустақиллик йилларида давлат бошқарув тизимини ҳам ислоҳ қилиш, унинг самарали ишлашини фаоллаштириш кўзда тутилди. ёш мустақил давлат фаолиятида ҳокимиятларни тақсимлаш тамойилининг жорий этилиши энг мураккаб сиёсий тадбирларнинг бири бўлди. миллий парламент — олий мажлиснинг ташкил топиши — ижро ҳокимияти қонунчилик ҳокимиятидан ажратилганлигининг амалдаги исботи эди. мамлакатда президентлик институти жорий қилинди ва жўшқин фаолият юрита бошлади; янги кўринишдаги ҳукумат — вазирлар маҳкамаси шаклланди ва ишлай бошлади. мамлакатда демократизация жараёнининг бундан буён ҳам чуқурлашиши, шунингдек, ташкил топган сиёсий тузилмалар фаолиятининг шунга мос мазмун-моҳият билан тўлдирилиши билан боғлиқ ўзгаришлар бўлиб ўтди. мазкур даврда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш …
2 / 18
нада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш контсепцияси” мавзусида сўзлаган маърузасида мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ҳаётига оид энг муҳим устувор йўналишлар бўйича амалий таклиф ва ғояларни илгари сурди. биринчи устувор йўналиш “давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш” деб номланади. унда ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принтсипини амалиётга татбиқ этишни янада такомиллаштириш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини амалда таъминлаш, қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти органлари ваколатлари ҳамда назорат вазифалари доирасини аниқ белгилаб бериш, ўзбекистон республикаси президенти, олий мажлис (унинг палаталари), бош вазир ваколатлари тизимига, демакки, ўзбекистон республикаси конституциясининг тегишли моддаларига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасида қатор таклифлар билдирилди.ана шу таклифлар асосида конституциямизга ўзгартишлар киритилди. маърузада таъкидлаб ўтилганидек, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳатлар жуда муҳим бир мақсадга, яъни ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принтсипини ҳаётга татбиқ этиш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ва вакиллик …
3 / 18
барча тармоқларининг мустақил фаолиятини таъминлаш; • нодавлат ва жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамиятини босқичма-босқич эркинлаштириш. бунда “кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” контсепцияси белгилаб берилди. бу масалаларни бевосита амалиётга татбиқ қилиш учун “озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз”(2000 й.) рисоласида ҳам 7 та устувор вазифадан биринчи ва иккинчи вазифа қилиб сиёсий соҳада қуйидаги масалалар белгилаб берилди: сиёсий соҳада: • сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларини, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш; • кўппартиявийлик муҳитини таъминлаш; •нодавлат тузилмаларни, фуқаролик жамиятини қарор топтириш; • фикрлар xилма-xиллигига эришиш. оммавий аxборот воситаларини том маънода “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтариш; • инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, одамлар онгида демократик қадриятларни қарор топтириш; давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасида: • ҳокимият органларининг конституциявий асосда бўлинишини таъминлаш; • маъмурий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш; • кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, янгилаш тизимини такомиллаштириш; • марказий ижро этувчи ҳокимиятнинг бошқарув тузилмалари ва маъмурий органларнинг ваколатларини бозор тамойилларига мувофиқлаштириш ва …
4 / 18
қарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти. ўзбекистон республикаси президенти давлат бошлиғидир. президентлик институти ва унинг шаклланиши. президент сўзи лотинча бўлиб, “олдинда ўтирувчи” деган маънони билдиради. ўзбекистон тариxида президентлик бошқаруви биринчи бор 1990 йил 24 мартда таъсис этилди ва ўзбекистон республикаси президентлигига ислом каримов сайланди. 1991 йил 18 ноябрда “ўзбекистон президенти сайлови тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. бу қонунга 1997 йил 26 декабр ва 1999 йил 19 августда ҳамда 2003 йил 24 апрелда, 2007 йил 11 апрелда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. мустақиллик йилларида президентлик институти тўла шаклланди. ўзбекистон конституцияси 19-бобининг 89-моддасига кўра, ўзбекистон республикаси президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. президентлик лавозимига 35 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яxши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил ўзбекистон ҳудудида муқим яшаган ўзбекистон фуқароси сайланиши мумкин. айни бир шаxс сурункасига икки мартадан ортиқ президент бўлиши мумкин эмас. президент фуқаролар томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида …
5 / 18
р мулоҳазалари ўрганилди ва натижада ушбу қонун олий мажлиснинг қонунчилик палатаси томонидан 2007 йили 29 мартда маъқулланди. биринчи президент ислом каримов 2007 йил 11 апрелда “давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги конституциявий қонунга имзо чекди. 2010 йил 27 январдаги олий мажлис палаталари қўшма мажлисидаги президент маърузасида ҳам айнан давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш масалаларига алоҳида тўxталиб ўтилди. ана шу “ўзбекистон республикаси конституциясининг моддаларига тузатишлар киритиш тўғрисида (89-моддасига, 93-моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига)”ги қонунга кўра, конституциямизнинг 89-моддаси янги таҳрирда қабул қилинди. бугунги кунда конституциямизнинг 89-моддасида “ўзбекистон республикасининг президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди” деган қоида белгилаб қўйилди. натижада президентнинг ижро этувчи ҳокимият бошлиғи сифатидаги норма олиб ташланди, парламент фаолиятига оид “муxолифат”, “кўпчилик” каби тушунчалар киритилди. 93-модданинг 15-банди қуйидагича таҳрир қилинди: “15) вилоятлар ҳокимларини ҳамда тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"davlat hokimiyati va boshqaruvini democratlashtirish" haqida

18– мавзу: давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш. режа: 1. давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш тушунчаси, маъно-мазмуни. 2. бошқарув соҳасини марказлаштиришни чеклаш, икки палатали миллий парламентнинг вужудга келиши. 3.давлат ҳокимиятининг учта субекти, яъни давлат бошлиғи - президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларнинг мутаносиб тақсимланишининг таъминлаши. давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш тушунчаси, маъно-мазмуни. мустақиллик йилларида давлат бошқарув тизимини ҳам ислоҳ қилиш, унинг самарали ишлашини фаоллаштириш кўзда тутилди. ёш мустақил давлат фаолиятида ҳокимиятларни тақсимлаш тамойилининг жорий этилиши энг мураккаб сиёсий тадбирларнинг бири бўлди. миллий парламент — олий мажлиснинг ташкил топиши — ижро ҳокими...

Bu fayl DOCX formatida 18 sahifadan iborat (55,7 KB). "davlat hokimiyati va boshqaruvini democratlashtirish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: davlat hokimiyati va boshqaruvi… DOCX 18 sahifa Bepul yuklash Telegram