ўзбекистон республикасида суд ҳокимиятининг ташкил этилиши

DOC 168,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1352811284_37677.doc www.arxiv.uz режа: 1.ҳокимиятлар бўлиниши тизимида суд ҳокимияти 2. мустақил ўзбекистонда суд ҳокимиятининг шаклланиши 3. ўзбекистон республикаси суд тизимининг умумий тавсифи ҳокимиятлар бўлиниши тизимида суд ҳокимияти бугунги кунга келиб, суд ҳокимияти давлат ҳокимия-тининг мустақил ҳокимият тармоғи эканлиги тўғрисидаги нуқтаи назарни батамом шаклланган деб айтса бўлади. шўролар даврида, айниқса унинг дастлабки даврларида, бизга маълумки, бу ғоя рад этилганди. суднинг ҳуқуқни муҳофаза этувчи функцияси ҳақида деярли гапирилмас эди; суднинг қатағончилик функцияси асосий ўринни эгаллаб, амалда судлар давлат ҳокимиятининг бостиришга қаратилган мажбурлов аппаратлари сифатида намоён бўлган. мустақилликка эришилганидан сўнг, ҳуқуқий давлат ғоясининг пайдо бўлиши ва ўзр конституциясида суд ҳокимиятининг алоҳида ва мустақил ҳокимият тармоғи сифатида ажрати-лиши билан қонунчиликда ўз аксини топаётган маълум назарий асослар пайдо бўла бошлади. ўзр конституциясининг 11-моддасида давлат ҳокимия-тининг мустақил уч тармоққа бўлиниши ва уларнинг бир-биридан мустақил равишда фаолият юритиши мустаҳкамлаб қўйилган. бу билан суднинг назорат функциясини ажратиш, судларнинг ваколатларини ва назорат функцияларини қай-тадан кўриб чиқиш ва қонунчиликда мустаҳкамлаш зарурати …
2
ўз фаолиятини қонунга асосланиб амалга оширади. адабиётларда ҳокимиятлар бўлиниши назариясининг асосий ғоялари арасту, афлотун, полибей, эпикур ва бошқа-ларнинг асарларида ишлаб чиқилганлиги, антик дунё суд амалиётида тадбиқ этилганлиги, 1215 йили қабул қилинган буюк англия эркинлик хартиясида мавжудлиги тўғрисида фикрлар билдирилади. [21] шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган суднинг назорат функцияси ўзининг маънавий аспект-ларига эга бўлиб, унинг илдизлари антик ўтмишга бориб тақалади. шунинг билан бирга, суд назоратининг тараққиёти 17-18-асрлар мутафаккирлари томонидан ишлаб чиқилган ҳокимиятлар бўлиниши назарияси билан ҳам узвий боғлиқ. ҳокимиятлар бўлиниши классик назариясининг асосчилари томонидан илгариги назариядан фарқли равишда мутлақо универсал таълимот яратилди-ки, бу назария кўпчилик мам-лакатларнинг конституциявий қонунчиликларида ўз аксини топган ва топиб ҳам келмоқда. мазкур универсал таълимот-нинг яратилишига сабабий шарт-шароитлар ичида, биринчи навбатда, ижтимоий ва давлат ташкил этилишининг юқори даражасига кўтарилишида ўзини намоён қилган тарихий прогрессни айтиб ўтиш керак. бошқа гуруҳ тадқиқотчиларининг фикрига кўра, ҳоки-миятлар бўлиниши доктринаси ҳамда суд ҳокимияти роли-нинг муҳим аспектлари француз сиёсий мутафаккирлари бўлмиш …
3
. бунинг натижасида мазкур доктрина ўзининг қатъий тугалланган нуқтасига етди. суд ҳокимияти масаласини кўриб чиқишда монтескье қатор қарашларидан келиб чиқади. аксарият европа мамлакатла-рида бошқарувнинг ўртача, бир маромдаги шакли ўрнатилган бўлиб, уларга мувофиқ давлатлар қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларга эга бўлиб, ўзларининг фуқароларига учинчи ҳокимиятни амалга оширишни топширади. ўзининг аҳамияти бўйича суд ҳокимияти тартибга солувчи бўлиб, қо-нун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларни тийиб туриш учун керак. ҳокимиятлар бўлиниши назарияси кўпгина мамлакатларда ўзининг амалий ифодасини топди. унинг асосида умумдемократик концепция ётибди, бу концепция у ёки бу даражада турли давлат тузилиши шаклига эга бўлган давлатлар-да фойдаланиши мумкин. ҳозирги вақтгача бу назария ўрга-ниш объекти бўлиб келмоқда. бу ҳолат жамиятда иқтисодий ва сиёсий кучлар нисбатининг ўзгариши, демократиянинг даражаси, давлат бошқаруви жараёнининг мураккаблашуви билан боғлиқдир. суд ҳокимиятининг таърифига нисбатан фанда мавжуд бўлган турли ёндошувларда қуйидагиларни ажратиб кўрса-тиб ўтиш мумкин. бир гуруҳ процессуалчи олимларнинг фикрига кўра, суд ҳокимияти «қонунга бўйсунган органлар-нинг шундай тизимини ташкил этадики, бу …
4
қамровли ҳамда қонун чиқарувчи томо-нидан «суд ҳокимияти» атамасига жойлаштирилган маъно-мазмунни тўлалигича очиб бера олади деяолмаймиз. бунинг исботи учун ўзр олий суди пленумининг тушунтиришида суднинг муҳим функцияси бўлмиш конституциявий назорат функцияси ўз ифодасини топмаганлигини айтиб ўтса бўлади. ўзр конституциясининг 108-моддасига кўра конституциявий назорат функцияси ўзр конституциявий суди ваколатига киради. суд ҳокимияти – бу ҳокимиятнинг алоҳида тури бўлиб, у ўз табиати бўйича ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқларидан фарқ қилади. суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар билан биргалик-да мавжуд бўлишлиги демократик давлатнинг муҳим белги-сидир. суд ҳокимиятининг давлатнинг бошқа тузилмаларидан мустақил ажралиб чиқиши мазкур мамлакатнинг ҳуқуқ ус-тунлиги тамойилини, ундаги эркинлик ва адолат ғояларини амалга тадбиқ этишдаги жиддий ютуқлари ҳақида гувоҳлик беради. суд ҳокимиятининг асосий мақсад-вазифаси бўлиб, жамият аъзоларини, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини жамият бошқа аъзоларининг ҳуқуқ-қа хилоф тажовузларидан, давлатнинг нотўғри ҳаракатлари-дан асраш, ҳимоя қилиш ҳисобланади. бундай фаолиятни амалга оширмай туриб, ҳеч қайси бир давлатни ҳуқуқий ҳисоблаб бўлмайди. жамиятда …
5
шқа жамоат бирлашмаларидан мустақил равишда амалга оширади деб эълон қилган (106-модда). ўзр конституциясида суд ҳокимиятига алоҳида боб бағишланган бўлиб, унда суд ҳокимияти атамаси суд тизимининг ташкил этилишига оид, уларнинг фаолият принципларига оид қоида-лар орқали очиб берилади. суд ҳокимиятининг жамиятда умумэътироф этилган ўрни ва аҳамиятидан келиб чиқиб фикрга келса бўладики, ўзр суд ҳокимияти ҳокимиятнинг алоҳида тармоғи бўлиб, давлатнинг инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш функциясини бажаради. инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг маъно-мазмунини, қонунларнинг қўлланилишини ва қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳокимиятларнинг фаолиятини белгилабгина қолмасдан, суд ҳокимиятининг фаолият мазмуни ва моҳиятини белгилаб беради. ўзр суд тизими олдида инсон ҳуқуқларининг давлат органлари томонидан ҳурмат қилишга, абстракт ҳуқуқий меъёрларни реал ҳуқуқ ва мажбуриятларга айлантиришга, давлатнинг инсон олдидаги мажбуриятларининг бажарилишига эришиш-дек жуда муҳим масала ётибди. суд ҳокимиятининг асосий компонентларидан бири бў-либ, уни амалга ошириш махсус давлат органлари – судларга топширилишидир. суд ҳокимияти ўз мансабдор шахслари - судьяларнинг мақоми ва улар фаолиятининг махсус режими билан …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистон республикасида суд ҳокимиятининг ташкил этилиши"

1352811284_37677.doc www.arxiv.uz режа: 1.ҳокимиятлар бўлиниши тизимида суд ҳокимияти 2. мустақил ўзбекистонда суд ҳокимиятининг шаклланиши 3. ўзбекистон республикаси суд тизимининг умумий тавсифи ҳокимиятлар бўлиниши тизимида суд ҳокимияти бугунги кунга келиб, суд ҳокимияти давлат ҳокимия-тининг мустақил ҳокимият тармоғи эканлиги тўғрисидаги нуқтаи назарни батамом шаклланган деб айтса бўлади. шўролар даврида, айниқса унинг дастлабки даврларида, бизга маълумки, бу ғоя рад этилганди. суднинг ҳуқуқни муҳофаза этувчи функцияси ҳақида деярли гапирилмас эди; суднинг қатағончилик функцияси асосий ўринни эгаллаб, амалда судлар давлат ҳокимиятининг бостиришга қаратилган мажбурлов аппаратлари сифатида намоён бўлган. мустақилликка эришилганидан сўнг, ҳуқуқий давлат ғоясининг пайдо бўлиши ва ўзр конс...

Формат DOC, 168,0 КБ. Чтобы скачать "ўзбекистон республикасида суд ҳокимиятининг ташкил этилиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистон республикасида суд ҳ… DOC Бесплатная загрузка Telegram