o'zbekiston respublikasida sud hokimiyati va sud tizimi

DOC 16 стр. 86,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 16
мавзу бўйича маърузалар матни 2-мавзу: ўзбекистон республикасида суд хокимияти ва суд тизими ўқув машғулотининг натижасида талабада ҳокимиятлар бўлиниш тизимида суд ҳокимияти, суд ҳокимиятининг ташкил этилиши, суд тизимининг умумий тавсифи, суд ҳокимиятига оид тамойиллар тушунчаси ва турлари тўғрисида тушунчалар шаклланади. режа: 1. ҳокимиятлар бўлиниш тизимида суд ҳокимияти ўрни. 2. мустақил ўзбекистонда суд ҳокимиятининг ташкил этилишида тутган ўрни. 3. ўзбекистон республикаси суд тизимининг умумий тавсифи. ҳокимиятлар бўлиниш тизимида суд ҳокимияти ўрни қандай? суд ҳокимияти давлат ҳокимиятининг мустақил ҳокимият тармоғи эканлиги тўғрисидаги нуқтаи назарни батамом шаклланган деб айтса бўлади. ҳокимиятлар бўлиниши назарияси, суд ҳокимиятини қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан алоҳида ва мустақил тармоқ сифатида ажратиш ғояси антик даврларда пайдо бўлган. конституциянинг 11-моддасига асосан ўзбекистон республикаси давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади. ҳокимиятлар бўлиниши назариясининг асосий ғоялари арасту, афлотун, полибий, эпикур ва бошқаларнинг асарларида ишлаб чиқилганлиги, антик дунё суд амалиётида татбиқ этилганлиги, 1215 йили …
2 / 16
, бу ҳокимиятни суд ҳокимияти деса бўлади. суд ҳокимияти– бу ҳокимиятнинг алоҳида тури бўлиб, у ўз табиати бўйича ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқларидан фарқ қилади. суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар билан биргаликда мавжуд бўлишлиги демократик давлатнинг муҳим белгисидир. суд ҳокимияти – суд томонидан процессуал қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда, процессуал ва моддий ҳуқуқни қўллаш орқали ўзининг компетенциясига тегишли бўлган ишларни ҳал этиш учун берилган ҳокимият ваколатидир. мустақил ўзбекистонда суд ҳокимиятининг ташкил этилишида тутган ўрни қандай? судлар ҳозирги ўзбекистон ҳудудида давлатчилик атрибути сифатида ўзининг кўп асрлик тарихига эга. судлар узоқ ўтмиш – 3-3,5 минг йил аввал шаклланиш даврида қандай бўлганлиги ҳақида ишончли маълумотлар бизгача етиб келмаган. ўзбекистон ҳудудида, салкам 13 аср мобайнида шариат қонун-қоидаларига асосланган қозилик судлари, халқ урф-одат меъёрларига асосланган бий судлари амалда бўлган. xix асрнинг иккинчи ярмида (ўрта осиё россия томонидан қўшиб олинганидан сўнг) чор мустабид ҳукумати бу ерда россия қонунчилигига асосланиб иш юритувчи …
3 / 16
ллегияларга кўриб чиқиш учун юбориш мумкинлигини ҳам назарда тутади. бошқача қилиб айтганда, махсус кенгашлар билан биргаликда махсус коллегиялар ҳам далилларсиз суд қилиши мумкин эди. махсус судлар тизимига ҳарбий йўналиш ва лагерь судлари кирган. мустақилликнинг эълон қилиниши билан бошланган, жамиятдаги демократик ўзгаришлар суднинг давлат органлари ичидаги роли ва аҳамиятини қайта тушунишга олиб келиши шубҳасиз. мустақил ўзбекистон конституциясининг қабул қилиниши суд тизимининг янгиланиши учун унинг демократлашуви учун туртки бўлди. биринчи даражали вазифа бўлиб судларнинг қатағончилик машинаси сифатидаги ролини йўқ қилиб, унинг демократиянинг муҳим белгиси бўлмиш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ишончли воситасига айлантириш белгиланди. суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган “суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ўзбекистон республикаси президентининг 2016 йил 21 октябрдаги пф–4850-сон фармони мазкур соҳадаги …
4 / 16
убликаси президентининг 2017 йил 7 февралдаги пф-4947-сонли «ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони билан ташкил этилган қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича ишлар йўлга қўйилган. ўзбекистон республикаси суд тизимининг умумий тавсифи қуйидагиларда намоён бўлади? суд тизими деганда судларнинг компетенцияси ва мақсад вазифалари бўйича тузилган мажмуи тушунилади. ўзбекистон республикаси суд тизимини белгиловчи асосий ҳужжат ўзбекистон республикаси конституцияси ҳисобланади. конституциянинг 107-моддасига ҳамда “судлар тўғрисда”ги қонуннинг 1-моддасига мувофиқ “ўзбекистон республикасида: ўзбекистон республикасида суд тизими ўзбекистон республикаси конституциявий суди, ўзбекистон республикаси олий суди, ҳарбий судлар, қорақалпоғистон республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва тошкент шаҳар судлари, қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳар иқтисодий ва маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туман, шаҳар маъмурий судларидан иборат. судларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият …
5 / 16
да хулоса беради; 3) ўзбекистон республикасининг конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради; 4) ўзбекистон республикасининг конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколат доирасида бошқа ишларни ҳам кўриб чиқади. ўзбекистон республикаси олий суди: ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг тушунтиришлари судлар томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга оширади; суд амалиёти ва суд статистикасининг тизимли таҳлилини амалга оширади; судларнинг кадрлари малакаси оширилишини ташкил қилади. ўзбекистон республикаси олий суди; ўзбекистон республикаси олий суди раис, унинг биринчи ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг раиси ҳамда раис ўринбосарлари — фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатларининг раислари, ўзбекистон республикаси олий судининг судьяларидан иборат бўлади ҳамда қуйидаги таркибда иш олиб боради: ўзбекистон республикаси олий суди пленуми; ўзбекистон республикаси олий суди раёсати; жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати; фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати; маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати; иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати. суд ҳокимиятига оид тамойиллар тушунчаси ва турлари ҳақидаги маълумотлар? ўзбекистон республикасида одил судлов фақат суд томонидан …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 16 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o'zbekiston respublikasida sud hokimiyati va sud tizimi"

мавзу бўйича маърузалар матни 2-мавзу: ўзбекистон республикасида суд хокимияти ва суд тизими ўқув машғулотининг натижасида талабада ҳокимиятлар бўлиниш тизимида суд ҳокимияти, суд ҳокимиятининг ташкил этилиши, суд тизимининг умумий тавсифи, суд ҳокимиятига оид тамойиллар тушунчаси ва турлари тўғрисида тушунчалар шаклланади. режа: 1. ҳокимиятлар бўлиниш тизимида суд ҳокимияти ўрни. 2. мустақил ўзбекистонда суд ҳокимиятининг ташкил этилишида тутган ўрни. 3. ўзбекистон республикаси суд тизимининг умумий тавсифи. ҳокимиятлар бўлиниш тизимида суд ҳокимияти ўрни қандай? суд ҳокимияти давлат ҳокимиятининг мустақил ҳокимият тармоғи эканлиги тўғрисидаги нуқтаи назарни батамом шаклланган деб айтса бўлади. ҳокимиятлар бўлиниши назарияси, суд ҳокимиятини қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан а...

Этот файл содержит 16 стр. в формате DOC (86,5 КБ). Чтобы скачать "o'zbekiston respublikasida sud hokimiyati va sud tizimi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o'zbekiston respublikasida sud … DOC 16 стр. Бесплатная загрузка Telegram