қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш

DOCX 22 стр. 477,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 22
4-мавзу. қонун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари режа: 1. қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш. 2.фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш.маъмурий, жиноят, фуқаролик ва иқтисодий қонунчиликни такомиллаштириш. 3.жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш йўллари, жамоатчилик назорати ва кафолатланган хавфсизлик. 1. қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш – ўзбекистоннинг пировард мақсадидир. дарҳақиқат, адолат тушунчаси билан қонун устуворлиги тушунчаси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ тушунчадир. жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият қонун усутуворлигини таъминлаш ва қонунчиликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли аҳборотлардан ҳимоя қилиш бўйича …
2 / 22
арқарорлик таъминланишининг асоси ҳисобланади. қонун оёқ ости қилинган мамлакатда талон-торожлик, тенгсизлик, адолатсизлик, зўравонлик ва бошқа бир қатор салбий ҳолатлар юзага келади. ана шунинг учун ҳам қонун устуворлиги умуминсоний қадрият даражасига кўтарилган. қонун билан яшашни миллат вакилларининг дунёқарашига айланишига эришиш, миллий ривожланишнинг муҳим йўналишини ташкил қилади. яъни, фуқаролар қонунга бўйсунсагина, уларга итоат этсаларгина адолат ҳукмрон бўлади. ҳеч ким жазодан қочиб қутула олмайди. бу ҳақда президент шавкат мирзиёев таъбири билан айтганда “...энди биронта фуқаро қалбаки далиллар, туҳмат ва бўҳтонлар асосида жавобгарликка тортилмаслиги шарт. конституция ва қонун нормалари сўзсиз ишлаши учун ишончли кафолатлар яратишимиз зарур”[footnoteref:1]. [1: президент шавкат мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрда олий мажлисга мурожаатномаси. т., 2018 йил] президентимиз суд, миллий хавфсизлик ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ишига фақат ва фақат халқимизнинг ўзи баҳо беришини, улар учун ягона ва энг қаттиқ талаб – бу фуқароларнинг қонуний манфаатларига хизмат қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоя қилишдан иборатлиги айтилди. энг …
3 / 22
қонунларни турмушга адолатли қўлласалар, бундан давлат ва жамият ҳам, халқ ҳам наф кўради. “қонун – ижроси билан кучли” деган иборага урғу берадиган бўлсак, ғоявий қараш ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятида қонунларни ижро этишда ҳалоллик ва адолат асосида иш юритиш мутасаддилар учун асосий мақсад, жамият, халқ ва ватан олдидаги буюк инсоний бурч, юксак масъулият бўлмоғи лозим. ҳуқуқий давлатни шакллантириш жамиятда қонуннинг ҳукмронлигини қарор топтиришни тақозо этади. чинакам ҳуқуқий давлат барпо этмоқ учун мамлакатда адолатли, инсонпарвар ғоявий қараш қонунлар тантана қилмоғи лозим. қонуннинг олийлиги давлат ва жамият ҳаётининг муқаддас принципларидан биридир. ижтимоий сиёсий турмушда қонун муқаддас саналиб, унинг юксак нуфузга эга бўлишининг боиси шуки, унда халқнинг иродаси, хоҳиш ва истаклари, манфаат ва интилишлари ўзининг ифодасини топади. шунинг учун ҳам конституция 16-моддасида мустаҳкамланган қоидага биноан «бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжат конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас». агарда бирорта норматив-ҳуқуқий ҳужжат конституцияга зид келадиган бўлса, у бекор қилиниши лозим. …
4 / 22
уларнинг энг асосий бандлари қуйидагилар: 2.1. суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш: 2.2. фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш: 2.3. маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш: 2.4. жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш: 2.5. суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш: 2.6. юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш: 2. ҳокимиятларнинг бўлиниш тамойили ва концептуал асослари, жиноий жазоларни либераллаштириш – қонун устуворлигининг муҳим шарти. давлат бошқарувини янада демократлаштириш, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимияти тармоқлари, ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг зиммасига конституция билан юклатилган ваколатларни амалга оширишдаги роли ва масъулиятини кучайтириш, мамлакат президенти вазифаларини аниқ-равшан белгилаш, давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатни янгилаш ва модернизация қилишда сиёсий партияларнинг роли ва таъсирини кучайтириш мақсадида 2007 йил 11 апрелда ва 2011 йилнинг 18 апрелида «ўзбекистон республикаси конституциясининг айрим моддаларига тузатишлар киритиш тўғрисида»ги ўзбекистон …
5 / 22
илиш, президентлик лавозимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. ўзбекистонда президентлик лавозими жорий этилди. унга кўра ислом каримов ўзбекистоннинг биринчи президенти сифатида фаолият кўрсата бошлади. ўзбекистон мустақлиликка эришгандан кейин давлат бошқарувининг президентлик шакли ривожланди. 1991 йил 29 декабрда ўзбек халқи хоҳиш-иродаси билан ўзбекистон республикаси президентини сайланди. 1991 йил 18 ноябрда “ўзбекистон президенти сайлови туғрисида”ги қонун қабул қилинган эди. бу қонунга 1997 йил 26 декабрь ва 1999 йил августда ҳамда 2004 йил 24 апрелларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. мустақиллик йилларида том маънода президентлик институти тўла шаклланди. ўзбекистон конституциясининг 19-бобига кўра президент ўзбекистон республикасида давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғидир. президентлик лавозимига 35 ёшдан кичик бўлмаган давлат тилини яхши биладиган бевосита сайловгача камида 10 йил ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган ўзбекистон фуқароси сайланиши мумкин. биринчи президент ислом каримов суверен ва мустақил ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига улкан ҳисса қўшди. президент ваколат муддатинингўзгартирилиши ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 22 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш"

4-мавзу. қонун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари режа: 1. қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш. 2.фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш.маъмурий, жиноят, фуқаролик ва иқтисодий қонунчиликни такомиллаштириш. 3.жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш йўллари, жамоатчилик назорати ва кафолатланган хавфсизлик. 1. қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш – ўзбекистоннинг пировард мақсадидир. дарҳақиқат, адолат тушу...

Этот файл содержит 22 стр. в формате DOCX (477,2 КБ). Чтобы скачать "қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қонун устуворлиги ва суд ҳокими… DOCX 22 стр. Бесплатная загрузка Telegram