суд фотографияси ва видео-тасвир ёзуви

DOC 159,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663327924.doc суд фотографияси ва видео-тасвир ёзуви суд фотографияси ва видео-тасвир ёзуви режа: 1. криминалистик фотография тушунчаси, унинг қўлланиш шакллари 2. криминалистик фотография методлари 3. суратга ва видео-тасвирга тушириш натижаларини процессуал расмийлаштириш суд фотографияси муҳим криминалистик соҳалардан ҳисобланиб, унинг жиноятчиликка қарши курашдаги ўрни каттадир. жпкнинг 91-моддасида айтилишича, далилларни қайд этишда баённома тузиш билан бир қаторда овоз ёзиш, видеоёзув, кинотасвир, фотосуратга тушириш, қолиплар тайёрлаш, нусхалар олиш, режалар, схемалар тайёрлаш ва ахборотни акс эттиришнинг бошқа усуллари қўлланиши мумкин. шундай экан, суд фотографияси ҳодиса жойини кўздан кечиришда, тергов экспериментида, мурдани эксгумация қилишда, олиб қўйиш ва тинтувда, таниб олиш учун кўрсатишда ва бошқа тергов ҳаракатларини ўтказишда далилларни мустаҳкамловчи ва акс эттирувчи восита сифатида қўлланилади. криминалистик фотография деганда тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирларида, шунингдек, эксперт текширувларида қўлланиладиган илмий ишлаб чиқилган суратга туширишнинг усуллари тизимига айтилади. фотосуратлар тергов ҳаракатлари баённомаларига ёки эксперт хулосаларига илова қилинади. улар расмий равишда туширилган объектларни акс эттириб: предмет (из) аломатларини; тергов ҳаракатлари …
2
ан бири бўлиб қолди. криминалистик фотография ишончли акс эттиришнинг ва илмий-текширув усулларининг мажмуи сифатида ҳозирги амалиётда кенг қўлланилади. мазкур кўшимча воситалардан фойдаланилганлиги ҳақида тегишлича тергов ҳаракати баённомаси ёки суд мажлиси баённомасида акс эттирилади. шунингдек, жпкнинг 127-моддасида айтилишича, шахсни таниб олиш учун кўрсатишнинг иложи бўлмаганда, ёхуд хавфсизликни таъминлаш мақсадида унинг фотосуратидан фойдаланиш мумкин. бунда тергов ҳаракатлари баённомасига ёки суд мажлиси баённомасига фотожадвал илова қилинади. жпкнинг 136-моддасида айтилишича, кўздан кечириш чоғида суриштирувчи, терговчи ёки суд фотосуратга туширади. криминалистик фотографиянинг метод ва усуллари, мақсадларига кўра далилларни мустаҳкамловчи ва текширадиган бўлиши мумкин. мустаҳкамловчи методларга панорама, ўлчовчи, репродукциявий, стереоскопик, таниб олинадиган ва катта масштабли суратга тушириш киради. текшириладиган микросуратга тушириш, тасвир контрастини кучайтириш мақсадида суратга тушириш ва кўринмас спектр нурларида суратга тушириш каби мустаҳкамловчи методлар қуролланмаган кўз билан кўриш имкони бўлган, текшириладиган суратга тушириш аломатларини акс эттириш учун хизмат қилади. текширув методлари ёрдамида ҳужжатлардаги қалбакилаштириш излари аниқланади, микроаломатлар ўрганилади ва ҳоказо. криминалистик фотография қуйидаги турларга …
3
ртизаларда ва кўпгина бошқа турдаги экспертизалар (суд-тиббиёт, суд-автотехник, суд ёнғин-техник ва бошқалар)да қўлланилади. бу методлар билан бир қаторда хусусий методлар қўлланилиб, буларга ориентир, обзор, детал ва марказий суръатга тушириш киради. у ёки бу турдаги суратга туширишдан фойдаланган ҳолда, далилий аҳамиятга эга бўлган объект ва фактларни энг яхши тасвирга туширишни таъминловчи суратга туширишнинг метод ва усуллари танланади. 2-§ криминалистик фотография методлари панорамали суратга олиш қизиқтирган объектни тўлиқ, ҳатто кенг бурчакли объектив суратга олиш имкони бўлмаганида ёки суратга туширилаётган объектдан етарли масофадан олиш имкони бўлмаганида қўлланилади. панорамали суратга олиш махсус аппарат ёрдамида амалга оширилади ёки объект бўлакларга бўлиб суратга олинади ва бунда бир хил масофадан бир неча марта суратлар олинади. ҳар бир сурат олдинги суратда туширилган ҳудуднинг бир чеккасини, унинг 10 фоизини қамраб олиши керак. барча суратлар бир хил шароитларда (масофа, ёруғлик, диафрагма, ва ҳоказо) туширилиши лозим. аппарат ўрнатилишининг тўғрилиги видеоискателга қараб аниқланади. бунда кадрнинг чеккасида бўлган бирор деталга эътибор қилинади. бу …
4
рат олинади. тўғри чизиқли съёмкада фотоаппарат суратга туширилувчи участканинг олдида параллел қўйилади. бунда шкала ёрдамида олдинги план билан аппарат оралиғи бир хил бўлиши назорат қилинади. айниқса фотоаппарат қийшаймаганлиги текширилиб кузатилади. айланма усулдаги фотоаппарат штатив ўқлар атрофида горизонтал текислик бўйича айлантирилади. айланма съёмка объективнинг олдинги плани аппаратдан анча узоқ бўлганида қўлланилади (масалан, катта ҳовлини унинг марказидан суратга олиш), акс ҳолда жиддий перспектив бузилишлар бўлади. панорамали суратга олиш махсус аппаратура ёрдамида ҳам амалга оширилиши мумкин. россияда «фт-2» ва «горизонт» панорама аппаратлари ишлаб чиқарилган. бундай аппаратлар горизонтал бўйича 120 градус бурчакда суратга олиш имконини берадиган «фт-2» аппаратининг негатив сурати 24х100 мм, яъни 3та оддий кадрдан узун, «горизонт» аппарати эса- 24х57,5мм. кўрсатилган аппаратлардаги чизиқлар эгри қилиб қўйилади. шу эгри чизиқ бўйича затвор тугмачаси босилганидан сўнг фотоаппарат объективи айланади. фотоаппарат объективининг фокуси доимий қотирилган бўлади. панорама усулида ҳодиса жойи, тинтув жойи ва тергов эксперимент ўтказиладиган жойлар суратга олинади. стереоскопик суратга олиш предметларни кенг ҳажмда идрок …
5
и учун окулярлардан узоқлаштириш ва яқинлаштириш имконини беради. стереосъёмка турли усулларда амалга оширилади. икки нуқтада суратга олиш учун (1-усул) кичик форматли бўлмиш «зоркий-110», «зенит-122» аппаратларда суратга олишда махсус стереопланка (стереоскопик штатив қурилма) қўлланилади. у кесилган жойида винт ўрнатиладиган темир планкадан иборат. планкада махсус фотоштатив ўрнатиладиган жой-кесик мавжуд. кесикнинг чап томонига фотоаппарат кўчма винт билан қотирилади ва биринчи фотосъёмка амалга оширилади. сўнг фотоаппарат планканинг ўнг томонига сурилади ва яна винт ёрдамида мустаҳкамланиб, иккинчи сурат олинади. иккала сурат олиниш шароитлари бир хил бўлиши керак. иккинчи усул оддий фотоаппаратга стереофотомослама ўрнатишдан иборат. учинчи усул махсус стереоскопик фотоаппаратурадан фойдаланишдан иборат. у горизонтал жойлашган объективлар билан таъминланган. бундай аппаратнинг сурат олиш тезлиги жуфтлаштирилган бўлиб, затворлар синхрон ҳаракат қилади. объективлар оптик ўқлари орасидаги масофа 65 мм бўлади. камера тўсиқ орқали иккига бўлинган. ҳар бир объектив ўзига тегишли бўлган негатив фотоматериалнинг тенг яримини ифода этади. стереоскопик фотосъёмкадан детал суратга олишда фойдаланилади. ўлчамли фотосъёмка объектлар орасидаги масофани билиш …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "суд фотографияси ва видео-тасвир ёзуви"

1663327924.doc суд фотографияси ва видео-тасвир ёзуви суд фотографияси ва видео-тасвир ёзуви режа: 1. криминалистик фотография тушунчаси, унинг қўлланиш шакллари 2. криминалистик фотография методлари 3. суратга ва видео-тасвирга тушириш натижаларини процессуал расмийлаштириш суд фотографияси муҳим криминалистик соҳалардан ҳисобланиб, унинг жиноятчиликка қарши курашдаги ўрни каттадир. жпкнинг 91-моддасида айтилишича, далилларни қайд этишда баённома тузиш билан бир қаторда овоз ёзиш, видеоёзув, кинотасвир, фотосуратга тушириш, қолиплар тайёрлаш, нусхалар олиш, режалар, схемалар тайёрлаш ва ахборотни акс эттиришнинг бошқа усуллари қўлланиши мумкин. шундай экан, суд фотографияси ҳодиса жойини кўздан кечиришда, тергов экспериментида, мурдани эксгумация қилишда, олиб қўйиш ва тинтувда, таниб оли...

Формат DOC, 159,5 КБ. Чтобы скачать "суд фотографияси ва видео-тасвир ёзуви", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: суд фотографияси ва видео-тасви… DOC Бесплатная загрузка Telegram