россия сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларининг айрим хусусиятлари

DOC 121,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1351927382_26947.doc россия сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларининг айрим хусусиятлари www.arxiv.uz россия сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларининг айрим хусусиятлари режа: 1.россияда сиёсий ва ҳуқуқий қарашларнинг шаклланиши ва ривожланиши 2.маърифатпарвар ва уларнинг сиёсий ва хуқуқий қарашлари. 3.славянофиллар ва ғарбчилар йўналиши вакилларининг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари. 4.либерал йўналиш вакилларининг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари. россияда сиёсий ва ҳуқуқий қарашларнинг шаклланиши ва ривожланиши россия сиёсий-ҳуқуқий маданияти ўзининг хусусияти ва анъаналарига эгадир. улар бир қанча омиллар таъсирида шаклланди. бу омиллар орасида россиянинг жуғрофий-сиёсий ҳолати, унинг шарқ билан ғарб ўртасида жойлашганлиги, катта худудий маконга эгалиги ва иқлимий шароитлари аҳоли таркибининг хилма-хиллиги, хўжалик фаолияти, ижтимоий-маданий турмуши, анъаналари ва эътиқодларини эслатиб ўтиш кифоядир. россия давлати кўп миллатли бўлганлиги учун муайян даражада миллий, тарихйй, диний, ижтимоий-маданий хусусиятларни хисобга олишга мажбур эди. масалан, муайян сиёсий мақсадларга бўйсундирилган шаклда рус давлати қонунлари билан бир қаторда шариат, одат ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқ тизимлари ҳам ҳаракатда бўлган. кўп асрлар давомида россияда ҳукм сўрган мустабид ҳокимият тузуми, аҳолининг аксарият қисмини ҳуқуқсизлиги, …
2
кдан чиқариш зарурлигини англаш петр i давридан бошлаб рус давлатчилигининг энг муҳим стратегик вазифаларидан бири бўлиб қолди. кейинги даврларда ҳам россиянинг ғарбий европа илғор мамлакатларига нисбатан орқада қолганлиги, иқтисодий ва маданий, сиёсий ва ҳуқуқий аҳволининг европага таққослаб баҳолаш ва зарур бўлган ислоҳотларни амалга ошириш муаммолари сиёсий фикр диққат марказида бўлади. рус давлати ўзининг ҳудудий ва этник таркиби жихдтидан европа континентига мансуб давлат сифатида шаклланди. бунга христианликнинг таъсири катта бўлди. христианлик 988 йил киев руси князи владимир даврида қабул қилинди ва давлат дини сифатида россия ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта роль ўйнади. рус давлати тараққиётининг ҳамма босқичларида рус давлатчилигининг бошланиши ва илдизи киев руси эканлиги ҳақидаги ғоя ўқтирилиб келинди. россиянинг мўғуллар зулмидан озод қилиниши, москва князлиги заминида марказлашган рус давлатининг шаклланиши ва мустахкамланиши даврига келиб киев руси ва москва давлати тарихининг илдизи бир эканлиги хақидаги ғоя хукумрон давлат мафкураси даражасига кўтарилди. бу ғоя москва ҳукумдорларининг киев буюк князлари орқали дунёподшоҳи ҳисобланган рим императори …
3
н. аҳолининг манфаатлари ўз аҳамиятини йўқотиб борди. вақт ўтиши билан бу жараён кучайиб борди ва россияни бу соҳада ғарбий европадан фарқланишини яққол қўрсата бошлади. ғарбий европада феодал муносабатларидан янги давр жамияти ва давлати томон ўтиш жараёни тезлашди, инсон ҳуқуқи ва эркинликлари борган сари кенгроқ тан олина бошланди ва натижасида олий ҳукумдор ҳокимияти чекланиб борди. россияда эса аҳолининг барча қатламларининг ҳуқуқсизлиги xviii асрнинг иккинчи ярмигача давом этди. россиянинг сиёсий ва ҳуқуқий тарихида биринчи бўлиб император петр iii фармони билан дворянлар мажбурий давлат хизматидан озод қилинди. бундан кейин екатерина ii-xviii асрнинг 70-80 йилларида дворянларга айрим бошқа гражданлик хуқуқ ва эркинликларни шу жумладан хусусий мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берди. россия аҳолисининг асосий қисмини ташкил қилган деҳқонларнинг крепостной қарамликдан озод қилиш учун яна 100 йил керак бўлди. бу александр ii томонидан 1861 йилда амалга оширилди. инсон-ҳуқуқи ва эркинликлари, ҳуқуқий қадриятлар ва умуман хуқуқ масалаларига салбий муносабат аҳолининг ҳуқуқсизлигини янада мушкуллаштирарди. шуни ҳам алоҳида таъкидлаш …
4
қулоқ солувчи кучдир, деган ғояни асослашга ҳаракат қилдилар. шу билан бир вақтда рус тарихий жараёнининг ўзига хос хусусиятлари ва демократик институтларнинг йўқлиги ижтимоий ўзгаришлар фақат юқоридан, давлатнинг инъоми сифатида амалга оширилади, бундай давлатнинг энг қулай шакли абсолют монархиядир, деган хулоса чиқаришни тақозо қилар эди. хviii-асрнинг иккинчи ярмида россия сиёсий фикри янги босқичга кўтарилди. унда француз маърифат парварлиги таъсири остида давлатнинг идора қилувчи ҳукмдор ҳокимияти билан шахс ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабати, шахс қадр-қиммати, унинг табиий ҳуқуқлари каби муаммолар тахлил қилина бошланди. сиёсий фикрда консерватив, маърифатпарварлик ва унинг радикал йўналишларини кўрамиз. консерватив йўналишнинг кўзга кўринган номоёндаси м.м.цербатов (1733-1790) чекланмаган монархия давлат шаклини, крепостной тузумни сақлаб қолиш ғоясини ҳимоя қилиб чиқди. xix асрнинг биринчи ярмида капиталистик муносабатларнинг кучайиши сиёсий-ҳуқуқий муносабатларга ўз таъсирини ўтказди. крепостной қарамликни бекор қилиш учун сиёсий чиқишлар бўлиб турди. xix асрнинг бошларида ўзининг сиёсий-ҳуқуқий қарашларида н.м.карамзин (1766-1826) ажралиб туради. у ўзининг давлат. жамият сиёсат ҳақидаги фикрларини «қадимги ва янги …
5
канлигини кўриш мумкин. пестель томонидан «рус ҳақиқати» номли давлатни бошқаришдаги низомни 12 йил давомида ишлаб чиқади. пестал унитар ва федератив давлатларни бир-бири билан фарқлари кўрсатади. россияни бошқаришда унинг ҳудудини 10 та област ва 3 уделга бўлади. ҳар бир область бештадан губернияга бўлади. россиянинг пойтахтини нижний новгород шаҳри ўрнига кўчириш ва шаҳарни владимир деб номлашни таклиф қилади. декабристлар орасида н.м.муравьёвнинг (1796-1843) сиёсий-ҳуқуқий қарашларида радикализм элементлари пестелга нисбатан камдир. муравьевнинг ишлаб чиққан конститутция лойиҳасининг уч хил тури мавжуд бўлган. бу лойиҳаларда давлатнинг мулк шакллари, демократик сайлов тизими,федерация субьектлари сўз тизими кабилар ифодаланган. унинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларига кўра давлат бошқарувига кўра россия давлати 13 давлат бирлашмаси ва икки вилоятга бўлинади. муравьев назариясига қонун чиқарувчи ҳокимият ‘’халқ веча’’-си икки палатадан-ҳалқ вакиллари ва олий думадан иборат. халқ вакиллари палатаси 2-йил муддатга сайланади. олий дума депутатлари асосан давлат бирлашмаси ва вилоят бошқарувчилари олти йил муддатга сайланиб,ҳар икки йилда алмаштирилган. ҳар бир давлат бирлашмаларидан 3тадан депутат, москва вилояти-икки, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "россия сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларининг айрим хусусиятлари"

1351927382_26947.doc россия сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларининг айрим хусусиятлари www.arxiv.uz россия сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларининг айрим хусусиятлари режа: 1.россияда сиёсий ва ҳуқуқий қарашларнинг шаклланиши ва ривожланиши 2.маърифатпарвар ва уларнинг сиёсий ва хуқуқий қарашлари. 3.славянофиллар ва ғарбчилар йўналиши вакилларининг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари. 4.либерал йўналиш вакилларининг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари. россияда сиёсий ва ҳуқуқий қарашларнинг шаклланиши ва ривожланиши россия сиёсий-ҳуқуқий маданияти ўзининг хусусияти ва анъаналарига эгадир. улар бир қанча омиллар таъсирида шаклланди. бу омиллар орасида россиянинг жуғрофий-сиёсий ҳолати, унинг шарқ билан ғарб ўртасида жойлашганлиги, катта худудий маконга эгалиги ва иқлимий шароитлари аҳоли таркибининг хилма-хиллиги, хўжалик...

Формат DOC, 121,5 КБ. Чтобы скачать "россия сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларининг айрим хусусиятлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: россия сиёсий ва ҳуқуқий таълим… DOC Бесплатная загрузка Telegram