либерализм сиёсий ва ҳуқуқий ғояларининг шаклланиши ва ривожланиши

DOC 69.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351874809_26417.doc либерализм сиёсий ва ҳуқуқий fояларининг шаклланиши ва ривожланиши www.arxiv.uz либерализм сиёсий ва ҳуқуқий ғояларининг шаклланиши ва ривожланиши режа: 1. либерализм таълимотининг моҳияти 2. бенжамен констан, иеремия бентамнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари 3. xx аср либерализмининг хусусиятлари xviii аср охири xix асрнинг биринчи ярмида fарбий европада капитализм қарор топди ва ривожланди. саноатда юз берган кескин ўзгаришлар мануфактура ишлаб чиқаришнинг йирик машина индистрияси билан алмашув жараёнининг тезлаштирди. бу жараён энг олдин англияда, кейин франция ва бошқа европа мамлкатларида юз берди. йирик саноат, савдо, алоқва воситаларини ривожланиши, умумжахон бозорининг вужудга келиши ва бошқалар капитализмнинг жахон ижтимоий-иқтисодий тизимига айланишини таъминлади. мана шу ўзгаришларга мос холда сиёсий-ҳуқуқий тизим вужудга кела бошлади. xix- асрнинг биринчи ярмида инсон ҳуқуқи ва эркинликларининг мустахкамланишига мос конституциялар қабул қилинди. хусусий ва давлат ҳуқуқи тизими ташкил топди. сиёсий партияларнинг харакати фаоллашди. конституционализм ва сиёсий ваколатчилик институтлари вужудга кела бошлади. конституцион монархия ва республика шаклидаги замонавий ваколатли давлатлар пайдо бўла бошлади. …
2
ларда у ҳар хил шаклларда намоён бўлди. бу холни ҳисобга олсак турли хил либерализм борлиги ҳақида тасаввур пайдо бўлиши мумкин. лекин либерализмнинг хиллари кўп бўлишидан қатъий назар унинг илдизлари, асосий ғоя, тамойил ва идеаллари умумийдир. мана шу умумийлик либерализмнинг ижтимоий-сиёсий фикрнинг махсус тури сифатида намоён қилади. либерализмнинг илдизлари уйғониш даврлари билан боғлиқ. унинг бошланишида ж.локк, ш.л.монтескъе, и кант, т.джефферсон ва бошқалар турган эдилар. либерализмнинг шаклланишига маърифатпарварлик харакатининг намоёндалари, немис классик фалсафаси вакиллари ҳам мухим хисса қўшдилар. юқорида кўрганимиздек, улар ўз қарашлари билан бир биридан фарқ қилсаларда, уларнинг барчаси ўз даврининг мухим ижтимоий –иқтисодий ва сиёсий муаммоларини ҳал қилишда эскириб қолган қадрият ва ёндашувларни, ўз самарадорлигини йўқотган ижтимоий-сиёсий ва давлат институтларини янгидан қуриш зарурлигини онглаганлар. мана шундай ёндашув асосида класик либерализм меросий ҳокимият шаклларини, табақавий имтиёзларни инкор қилди. унинг вакилалари якка индивиднинг эрки ва табиий қобилиятларини биринчи ўринга қўйдилар. ҳар бир одамнинг яшаш, эркинлик ва хусусий мулкка эга бўлиш ҳуқуқлари ғояси …
3
а тенг имконият ва ҳуқуқларга эга бўлиши учун курашдилар. либерализм инсон ҳаётининг янги харакатчан кучларини очди. у европага тадбиркорлик ва бинес йўлидан ҳар қандай тўсқинларни улоқтириб ташлашни ўргатди. эркинлик бўлмаган ерда тадбиркорлик ривожланмаслигини кўрсатди. либерализм ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида плюрализм принципи жорий қилинишининг талаб қилди. ижтимоий соҳада турли синф, қатлам ва тоифалар, манфаатдор гуруҳлар эркинлиги; маданий соҳада турли хил миллий маданиятлар, сиёсий соҳада-сиёсий харакатлар, партия ва жамоат ташкилотлари эркинлиги. либерализмнинг шахс эркинлиги талабаларидан ҳар ким хохлаганини қилиши мумкин деган хулоса чиқмайди шахс эркинлиги ғоясининг ажралмас иккинчи томони шахснинг жамият олдида маъсуллиги ғоясидир. либерализм вакиллари умумий бахт-саодатнинг таъминлашда давлат ижобий рол ўйнаши мумкинлигини ҳам инкор қилмайди. конституциявийлик, парламентаризм ва ҳуқуқий давлат қадрияти ва принципларини ишлаб чиқишда либерализмнинг роли катта бўлди. умуман олганда либерализм догматизм, схематизмга зид тафаккур тарзидир. унда ўзгармас, бир хил меъёр ва қоидалар йўқ. либерализм шароитнинг ўзгариши билан ўзгариб борди, унга мослашди. у ўз вазифасини ўтаб бўлган ижтимоий-сиёсий институт, …
4
кинликдан келиб чиқади. эркинлик инсон ҳаётининг асосидир. фуқаролар хеч қандай ижтимоий ва сиёсий ҳокимиятга боғлиқ бўлмаган индивидуал ҳуқуқларга эгадирлар. бу ҳуқуқларни бузувчи ҳар қандай ҳокимият ноқонунийдир. констаннинг фикрича, эркинлик ҳокимиятнинг халқ қўлида бўлганлигида эмас, шахснинг давлат ҳокимиятига нисбатан мустақил бўлганлигидадир. ҳокимиятларни чеклаш, уларни билиш ва мувозанатни ўрнатиш талаблари шундан келиб чиқади. констан икки хил эркинликнинг фуқаровий (шахсий) ва сиёсий эркинликларни ажратади. қадимий халқлар эркинликлари сиёсий эркинликдан иборат эди. яъни ҳар бир фуқаро давлатни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга эди. бу қонун чиқариш, одил судловни амалга ошириш, мансабдор шахсларни сайлаш, уруш ва тинчлик масалаларини ҳал қилишда иштирок этиш билан чекланар эди. янги халқлар эркинлиги асосан шахсий фуқаровий эркинликдир. бу шахснинг маълум даражада давлат ҳокимиятидан мустақил бўлишидир. констан шахсий эркинликни қуйидагича изохлайди: бу асоссиз қамоққа олмоқдан дахлсизлик, ўз фикрини эркин ифода этиш, ўзига хоҳлаган ҳунар танлаш ва у билан эркин шуғулланиш, ўз мулкидан хоҳлаганича фойдаланиш ва унга эгалик қилиш, хоҳлаган жойда яшаш, …
5
ўзгаришлар киритади, уни янги шароитга мослаштиради. монтескъенинг уч ҳокимиятига констан қирол ҳокимиятини қўшади. бундан ташқари констан қонун чиқарувчи ваколатли ҳокимиятни иккига бўлади-юқори палата ҳокимияти ва жамоатчилик фикрини ифодаловчи қуйи палата ҳокимияти. бу ҳокимиятлар ичига маҳаллий ҳокимиятни ҳам қўшади. констан қирол ҳокимиятига алоҳида аҳамият беради. унинг айтишича, қирол ҳокимияти бошқа ҳокимиятлар ўртасида пайдо бўлиши мумкин бўлган келишмовчиликларни бетараф ва холисона ҳал қилади. констан конституцион монархия тарафдори эди. унинг сиёсий таълимоти буржуа индивидуализми ва ривожлана бошлаган капиталистик муносабатларнинг асослашга қаратилган эди. француз буржуазиясининг феодализмга қарши мафкурасини xix асрнинг биринчи ярмида ифода қилган сиёсий мутафаккирлар орасида демократия муаммоларининг назариётчиси, изчил либерал а.токвил (1805-1859) ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. англияда либерализм таълимотини и.бентам асослаб чиқди. (1748-1832) иеремия бентам ўзининг "қонунчилик принциплари", “конституциявий кодекснинг барча давлатлар учун раҳбар қоидалари” ва бошқа асарларида сиёсий ва ҳуқуқий институтларнинг демократиялаштириш дастурини ишлаб чиқди. ўзининг давлат ва ҳуқуқ таълимотида бентам фойда тамойилига асосланади. унинг фикрича инсон ўз фаолиятида фойда олишга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "либерализм сиёсий ва ҳуқуқий ғояларининг шаклланиши ва ривожланиши"

1351874809_26417.doc либерализм сиёсий ва ҳуқуқий fояларининг шаклланиши ва ривожланиши www.arxiv.uz либерализм сиёсий ва ҳуқуқий ғояларининг шаклланиши ва ривожланиши режа: 1. либерализм таълимотининг моҳияти 2. бенжамен констан, иеремия бентамнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари 3. xx аср либерализмининг хусусиятлари xviii аср охири xix асрнинг биринчи ярмида fарбий европада капитализм қарор топди ва ривожланди. саноатда юз берган кескин ўзгаришлар мануфактура ишлаб чиқаришнинг йирик машина индистрияси билан алмашув жараёнининг тезлаштирди. бу жараён энг олдин англияда, кейин франция ва бошқа европа мамлкатларида юз берди. йирик саноат, савдо, алоқва воситаларини ривожланиши, умумжахон бозорининг вужудга келиши ва бошқалар капитализмнинг жахон ижтимоий-иқтисодий тизимига айланишини таъминлад...

DOC format, 69.5 KB. To download "либерализм сиёсий ва ҳуқуқий ғояларининг шаклланиши ва ривожланиши", click the Telegram button on the left.