қадимги юнонистон сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлари

DOC 127.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1354621495_40543.doc қадимги юнонистон сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлари www.arxiv.uz режа: 1. қадимги юнонистон сиёсий-ҳуқуқий таълимотларининг асосий йўналишлари ва ривожланиши. 2. афлотуннинг давлат, қонунчилик ва сиёсат ҳақидаги таълимоти. унинг “давлат” ва “қонунлар” асарларидаги давлат лойиҳалари тўғрисида. 3. арастунинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги таълимоти. у давлатнинг пайдо бўлиши, вазифаси ва шакли ҳақида. унинг сиёсат, ҳуқуқ ва ижтимоий адолат ҳақидаги қарашлари. 4. эллинизм даври (эрамиздан аввалги iv асрдан ii асргача) сиёсий –ҳуқуқий таълимоти. қадимги юнонистон сиёсий-ҳуқуқий таълимоти пайдо бўлиши ва ривожланишини уч даврга бўлиб ўрганамиз: илк давр (эрамизгача бўлган ix—vi асрлар) қадимги юнонистон давлатчилигининг барпо бўлиши билан боғлиқ. бу даврда сиёсий-ҳуқуқий тасаввурларнинг сезиларли рационаллашуви кузатилади. бу жараён гомер, гисиод ва айниқса машҳур “етти донишманд” ижодида ўз ифодасини топади. пифагор ва унинг издошлари, гераклит ижодида давлат ва ҳуқуқ муаммоларига фалсафий ёндошув шаклланади. иккинчи давр (эрамиздан аввалги v-iv асрлар) – демокрит, софистлар, суқрот, афлотун ва арастулар назарияларида ўз ифодасини топган қадимги юнонистон фалсафаси ва сиёсий-ҳуқуқий таълимотларининг …
2
нг ички боғлиқлигини билдиради. эрамиздан аввалги vii—vi асрларда яшаган фалес, питтак, периандр, биант, солон, клеобул ва хилонлар - “етти донишманд”ларнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари: етти донишмандлар адолатли қонунлар устуворлиги полис ҳаётида ғоят муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида таъкидлашган. уларнинг фикрига кўра, қонунларга амал қилиш фаровон полисни бошқалардан ажратиб туради. “қонунларга бўйсин”, — деган чақириқ дельфадаги апполон ибодатхонасига ўйиб ёзилган “ўз ўзингни англа” деган машҳур ҳикматли сўз муаллифи бўлмиш спартанлик хилоннинг шиори эди. у қадимги юнонистон тафаккури тарихида ўчмас из қолдирган. хилон фуқаролари нотиқлардан кўра кўпроқ қонунларга ишонган (бўйсинган) жойни энг яхши полис деб ҳисоблаган. солоннинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари: мулкий (ижтимоий) аҳволини ҳисобга олиб, солон афина халқини тўрт синфга: пентакосиомедимнлар, суворийлар, зевгитлар ва фетларга бўлган. солон қонунларига кўра, дастлабки уч тоифа учун барча давлат мансабларига йўл очиқ, фетлар эса фақат халқ йиғинлари ва судларда иштирок этиши мумкин бўлган. янги ташкил этилган тўртлар кенгаши (ҳар тоифадан юз кишидан иборат) аристократлар мавқеини анча пасайтирган. шу туфайли ҳам …
3
ан кейин, ота - онани ва қонунларни ҳурмат қилиш керак, уларга ички ишонч билан бўйсуниш керак. қонунга итоаткорлик энг яхши фазилат, қонунларнинг ўзи эса - катта бойликдир. гераклитнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари: гераклит ҳам аристократияга хос қарашларни ривожлантирган. у “оломон бошқарадиган ва сафида яхшиларга ўрин бўлмаган” демократияни танқид қилар экан, ҳокимиятни ақлий ва ахлоқий жиҳатдан “яхшилар” (аслзодалар) бошқариши кераклигини таъкидлаган. унинг фикрича, яратилган қонунни халқ йиғини қўллаб-қувватлаши шарт эмас, муҳими — қонун умумий мантиққа мос бўлса бас. гераклитниг фикрича, полисдаги ҳаёт умумий “логос”га, яъни ҳаммани бошқарадиган тафаккурга бўйсуниши керак, чунки “барча инсоний қонунлар ягона илоҳий қонундан озиқланади ва бу илоҳий қонун исталган жойда ўз таъсирини ўтказади, полис ҳаётида барчадан ва ҳар қандай нарсалардан устун туради”. гераклит позитив қонунларнинг оқилона табиатини назарда тутган холда, “халқ қонун учун, унинг барчага бирдек амал қилиши учун курашиши лозим” деб таъкидлайди. демокритнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари: демокрит биринчилар қаторида одамнинг пайдо бўлиши ва жамият шаклланишини дунё тараққиётининг табиий бир …
4
арда, жумладан, давлат ва ҳуқуқ масалаларида донишмандликка ўргатишган. улар қандайдир ягона мактабни ташкил этишмаган, балки турлича фалсафий, сиёсий ва ҳуқуқий қарашларни ривожлантиришган. воқеликка танқидий назар билан қараш, илмий исботланмаган эски анъана ва ақидаларни инкор қилиш, давлат ва ҳуқуқнинг шартлилиги номукаммаллигини исботлашга уриниш софистларга хос бўлган. софистлар икки авлодга бўлинган: катта софистлар (протагор, горгий, продик, гиппий, антифонт ва бошқалар) ва кичик софистлар (фрасимах, калликл, ликофрон ва бошқалар)га ажратиб талқин қилиш таомилга кирган. катта софистларнинг аксарияти демократик дунёқараш тарафдорлари бўлишган. кичик софистлар орасида эса демократик қарашлар тарафдорлари билан бирга, аристократик, тираник бошқарув тарафдорлари ҳам бўлган. протагорнинг демократик ғоясига кўра, давлатнинг мавжудлиги унинг барча аъзолари фуқаролик фазилатига эришган бўлишини назарда тутади. афлотуннинг айтишича, протагор, фазилат бор жойда жоҳилликка ўрин йўқ, акс ҳолда давлат бўлмайди, деб ҳисоблаган. горгий инсоният маданиятига юксак баҳо берар экан, одамлар томонидан яратилган қонунларни ҳам шу маданиятнинг ютуғи деб ҳисоблайди. гиппий ва антифонт табиий ва полис қонунларини кескин қарама-қарши қўйишган. …
5
усияти аҳамиятини кўрсатган. унинг фикрича, маънавий-ахлоқий соҳада ҳокимиятни эгаллаб турганларнинг қарашлари ҳукмронлик қилади. софист ликофрон давлатни одамларнинг ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишуви натижаси сифатида таърифлаган. унинг талқинига кўра, қонун ҳам шунчаки келишув-шартнома бўлиб, у “шахсий ҳуқуқларнинг оддий кафолатидир”. қулларнинг ҳам тенглиги ҳақида илғор ғояни сурган алкидам элейскийнинг тенглик ҳақидаги сўзлари: “худо барчани озод қилиб яратган, табиат эса ҳеч кимга қулликни раво кўрган эмас”. суқротнинг сиёсий-ҳуқуқий мероси: суқрот қонун устуворлиги тарафдори бўлган. яхши қонунлар билан бошқариладиган фаровон давлат сифатида арстократик спарта ва критни, маълум даражадаги олигархик фива ва мегарани кўрсатган. у ўз полисидаги “ашаддий” демократияга салбий муносабатда бўлган. суқротнинг фикрига кўра, давлатни билимдонлар бошқариши керак. унинг бошқарув борасидаги сиёсий идеаллари на демократия, на туғма аристократия, на олигархия ва на тирания бошқаруви тамойилларига мос келмасди. у айниқса тиранияни қаттиқ танқид қилган. адолат, қонунчилик ва бошқарув борасидаги ўз сиёсий тасаввурларидан чекинмаган суқрот демократияда ҳам, ўттиз тиран ҳукмронлиги даврида ҳам ҳокимият вакилларининг кўп қаршилигига учраган. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қадимги юнонистон сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлари"

1354621495_40543.doc қадимги юнонистон сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлари www.arxiv.uz режа: 1. қадимги юнонистон сиёсий-ҳуқуқий таълимотларининг асосий йўналишлари ва ривожланиши. 2. афлотуннинг давлат, қонунчилик ва сиёсат ҳақидаги таълимоти. унинг “давлат” ва “қонунлар” асарларидаги давлат лойиҳалари тўғрисида. 3. арастунинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги таълимоти. у давлатнинг пайдо бўлиши, вазифаси ва шакли ҳақида. унинг сиёсат, ҳуқуқ ва ижтимоий адолат ҳақидаги қарашлари. 4. эллинизм даври (эрамиздан аввалги iv асрдан ii асргача) сиёсий –ҳуқуқий таълимоти. қадимги юнонистон сиёсий-ҳуқуқий таълимоти пайдо бўлиши ва ривожланишини уч даврга бўлиб ўрганамиз: илк давр (эрамизгача бўлган ix—vi асрлар) қадимги юнонистон давлатчилигининг барпо бўлиши билан боғлиқ. бу даврда сиёсий-ҳуқуқий тасаввурлар...

DOC format, 127.0 KB. To download "қадимги юнонистон сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлари", click the Telegram button on the left.