жамиятнинг сиёсий ва хукукий тизими

DOC 148,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1413646387_59690.doc жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий тизими жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий тизими режа: 1. жамиятнинг сиёсий тизими. 2. давлат сиёсий системанинг асосий институти. 3. ҳокимиятнинг бўлиниш тамойили. 4. ҳуқуқ – бошқарувнинг ижтимоий-сиёсий институти сифатида. 1. жамиятнинг сиёсий тизими "жамиятнинг сиёсий тизими" ибораси сиёсий фаннинг муҳим тушунчаси сифатида хх асрнинг иккинчи ярмида қарор топди. бу сиёсий жараёнларда қуйидаги сифатий янгиликлар пайдо бўлиши билан боғлиқ: айнан хх асрда давлат сиёсий ҳукмронликда ўзининг монопол аҳамиятини (яъни яккаҳокимликни) йўқотди ва партиялар, жамоат ташкилотлари, институциялар (ташкилий ҳодисалар) ва ижтимоий муносабатларга муҳим таъсир кўрсатувчи шу каби ташкилотлар қатори сиёсий тизим элементларининг бирига айланиб қолди. айнан ана шу институциялар давлатнинг фуқаролик жамияти билан алоқасини ўрнатишга ва демократик характердаги ҳокимият вужудга келтиришга имкон берди. ижтимоий ҳаётнинг сиёсий жараёнларга таъсирининг ана шундай кенгайиши "жамиятнинг сиёсий тизими" деган умумлашган янги тушунчанинг пайдо бўлишига олиб келди. шунинг учун ҳозирги сиёсий жараёнларни ўрганишда нафақат давлат ва давлат ҳокимияти органлари тизимини, шу билан бирга …
2
нади. ҳокимият тушунчасини тўрт томондан кўриб чиқиш мумкин: ҳокимият ижтимоий томон: ҳокимият - ҳукмронликни ифодаловчи кучга оид муносабат. ҳокимият ўз мақсад ва иродасига мувофиқ ҳатти-ҳаракатлар учун нисбий эркинлик беради, бу бошқа шахсларга нисбатан муайян чекловлар тизимини яратиш демакдир психологик томон: ҳокимият – раҳбарлик (лидерлик) муносабати. ҳокимият бор жойда йўлбошчи ва эргашувчи томон бор. улар ўртасидаги муносабатлар характери сиёсий режим характери билан белгиланади (пастдаги изоҳларга қаранг) гносеологик (билимга оид) томон: ҳокимият – билимдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш усули. билим ва ирода ҳокимиятга баравар равишда тегишлидир: билим ҳокимият субъектларига узоқни кўра олиш, эҳтиёткорлик қобилиятини беради, ирода эса – қатъиятлилик ва лаёқатлилик (салоҳият) ато этади. сиёсий томон: ҳокимият – кучларнинг амалдаги мувозанатига мувофиқ равишда таъсир қилиш, буйсундириш, мажбурлаш, истакларни амалга ошириш усулидир. жамиятнинг сиёсий тизими тушунчаси ҳар бир мамлакатдаги сиёсий тизим тушунчасига нисбатан кенгроқдир ва уларни белгилаб беради. жамиятнинг сиёсий тизими ўзаро алоқадор бўлган тўртта асосий торроқ тизимни ўз ичига олади: институциявий (ташкилотга оид), …
3
фаатдор гуруҳлар ташкил этади. сиёсий муносабатлар – сиёсат субъектларининг ўзаро таъсирларининг шакли, сиёсий ҳокимиятни эгаллаш, ўрнатиш, амал қилиш, қўллаш, ривожлантириш ва ўзгартириш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлаш туридир; бу – сиёсий система институтлари, сиёсий ва ижтимоий системалар ўртасида таркиб топадиган ўзаро таъсирларнинг бир-бирига муносабатлари ва ўзаро таъсир шаклларининг йиғиндисидир. сиёсий муносабатларнинг марказида давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабати туради. давлат ва жамият муносабатлари асосан уч турдаги тўғри ва тескари алоқалар йиғиндисидан иборат (бунда "тўғри алоқа" – давлатдан жамиятга томон, "тескари алоқа" – жамиятдан давлатга томон алоқаларни англатади): "тескари алоқа механизми" мавжуд бўлганда ва яхши тараққий этганда, унинг аҳамиятига юқори эътибор берилса сиёсий муносабатлар демократик характерда бўлади; бундай тартибдаги давлатда сиёсий ҳокимият ишонтириш, мувофиқлаштириш, қонунийлик, парламентаризм, фақат қонун доирасидагина мажбурлаш воситалари билан амалга оширилади. давлат олий органлари халқнинг ваколатига эга бўлади, ҳокимият халқ манфаатлари йўлида амалга оширилади, инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликлари кенг ҳимоя қилинади, жамиятнинг барча соҳаларида қонун устувор бўлади. "тескари …
4
аккаб ва кўп даражали тизимлардан иборат. сиёсий муносабатлар ишонч ва ҳамкорлик ёки рақобат, низо ва антагонизм характерида бўлиши мумкин. юқорида айтиб ўтилган барча сиёсий муносабатлар йиғиндиси ҳар бир жамият сиёсий системасининг қандай амал қилишини белгилаб беради. сиёсий нормалар – жамият сиёсий ҳаётини мувофиқлаштириб, бошқариб турувчи норма ва анъаналар йиғиндисидир. сиёсий муносабатларнинг қандай шаклда ва қанақа доирада бўлиши фақат давлат-сиёсий институциялари билангина эмас, шу билан бирга норматив тизим (мамлакат конституцияси, бошқа қонун ва қонунга оид ҳужжатлар), булардан ташқари ёзилмаган сиёсий анъаналар, одатлар, жамоат ташкилотлари нормалари, ахлоқий нормалар билан бошқариб турилади. сиёсий маданият ўз ичига қуйидаги элементларни олади: муайян жамият учун типик бўлган ва мустаҳкамланиб қолган сиёсий ҳатти-ҳаракат намуналари ва қадрият мўлжаллари; мазкур жамиятнинг сиёсий тизими, сиёсий институциялар ва жараёнларнинг хусусиятларини белгилаб берувчи билимлар, ҳатти-ҳаракат нормалари ва намуналари, қадрият ва анъаналари; ижтимоий гуруҳлар ва алоҳида кишиларнинг сиёсат соҳасидаги сиёсий ҳатти-ҳаракатларга таъсир кўрсатувчи тарихий тажрибаси, хотираси, ҳатти-ҳаракат маданияти, шахсий мўлжаллари ва кўникмалари. сиёсий …
5
иқодлар, кўрсатмалар, тасаввурлар, ҳатти-ҳаракат намуналари унинг сиёсий маданиятини ташкил қилади ва уни бошқалардан фарқлаб туради. масалан, кўпгина ғарб мамлакатлари учун тарихий таркиб топган формаллашган онг ва унга асосланиб ҳуқуққа, қонунга, шартномага ҳурмат, шахснинг бошқаларни ва ўз ўзини, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини юқори даражада ҳурмат қилиши, давлатнинг фуқаролар шахсий ҳаётига аралашмаслиги, индивиднинг ўз-ўзини юқори даражада чеклаши характерли бўлиб, ана шуларсиз ҳақиқий демократия ва ҳуқуқий давлатнинг бўлиши мумкин эмас. собиқ совет иттифоқи ва бошқа социалистик мамлакатлар ўрнида вужудга келган давлатлар сиёсий маданияти эса, аксинча, жамият ҳаётида давлатнинг устунлиги ва шунга боғлиқ ҳолда ҳокимиятнинг авторитар характердалиги, патернализм (яъни давлатнинг жамиятга "ҳомийлик" қилишга интилиши) ва ҳокимиятга оид муносабатларнинг патерналистик характердалиги, аҳолининг ҳокимиятга нисбатан клиентилистик (яъни давлат ҳимоясида, ҳомийлигида бўлишга одатланиб қолиш) муносабатда бўлиш, жамиятда давлатдан мустақил бўлган ва унга боғлиқ бўлмаган фуқаролик жамияти институцияларининг тараққий этмаганлиги, ҳокимиятнинг сакраллашгани ва сиёсий муносабатларнинг персонификациялашуви (яъни қонуннинг эмас, балки алоҳида шахснинг устунлиги) билан тавсифланади. 2. давлат сиёсий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жамиятнинг сиёсий ва хукукий тизими"

1413646387_59690.doc жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий тизими жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий тизими режа: 1. жамиятнинг сиёсий тизими. 2. давлат сиёсий системанинг асосий институти. 3. ҳокимиятнинг бўлиниш тамойили. 4. ҳуқуқ – бошқарувнинг ижтимоий-сиёсий институти сифатида. 1. жамиятнинг сиёсий тизими "жамиятнинг сиёсий тизими" ибораси сиёсий фаннинг муҳим тушунчаси сифатида хх асрнинг иккинчи ярмида қарор топди. бу сиёсий жараёнларда қуйидаги сифатий янгиликлар пайдо бўлиши билан боғлиқ: айнан хх асрда давлат сиёсий ҳукмронликда ўзининг монопол аҳамиятини (яъни яккаҳокимликни) йўқотди ва партиялар, жамоат ташкилотлари, институциялар (ташкилий ҳодисалар) ва ижтимоий муносабатларга муҳим таъсир кўрсатувчи шу каби ташкилотлар қатори сиёсий тизим элементларининг бирига айланиб қолди. айнан ана шу и...

Формат DOC, 148,5 КБ. Чтобы скачать "жамиятнинг сиёсий ва хукукий тизими", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жамиятнинг сиёсий ва хукукий ти… DOC Бесплатная загрузка Telegram