давлат – сиёсий тизимнинг асосий элементи ва конституциявий-ҳуқуқий институт сифатида

DOC 98,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404184817_51686.doc давлат – сиёсий тизимнинг асосий элементи ва конституциявий-ҳуқуқий институт сифатида режа: 1. давлат тушунчаси. давлат ва унинг фаолиятини ташкил этишнинг конституциявий асослари 2. давлатнинг функциялари 3. давлат типлари 4. давлатни ташкил этиш ва фаолиятининг конституциявий принциплари 5. давлат механизми, аппарати, органлари ва муассасалари 1. давлат тушунчаси. давлат ва унинг фаолиятини ташкил этишнинг конституциявий асослари «давлат» тушунчаси конституциявий ҳуқуқнинг кўпчилик ата-малари каби кўп маъноли ва кўп қирралидир. давлат – бу инсонларни бошқариб турадиган, яъни қонунлар чиқарадиган, армияга эга бўлган, жиноятчиликка қарши курашадиган ташкилотдир. давлат сиёсий институт ҳисобланади. «давлат» термини кўп маъноли сўз бўлиб, у хорижий тилларда ўзининг турли хил ифодасини топади. масалан, англияда “state”, француз тилида “e’tat”, немис тилида “staat”, испан тилида “estado”, румин тилида “stat”, поляк тилида “panstwo”, венгер тилида “allam” ва бошқалар. бир вақтнинг ўзида хорижий консти-туцияларда «давлат» атамасига яқин бошқа атамалар ҳам қўллани-лиши мумкин, масалан, «ҳукумат», «республика», «мамлакат» ва бошқалар. чунончи, греция конституциясининг 30-моддасида: «президент республикада ижтимоий …
2
влат аҳолининг соғлиги ҳақида ғамхўрлик қилади ва мулксизларга ёрдам бериш учун махсус чоралар кўради» (21 модда) ва ҳоказо. бунда, давлат айнан фуқароларнинг ижтимоий ҳаётини тартибга соладиган ташкилот сифатида тушуни-лади. кўпчилик мамлакатларнинг конституцияларида ҳокимият бўғинларининг ташкил этилишини ифодаловчи нормалар бевосита «давлат» атамаси билан боғлиқ ҳолда берилади. масалан, озарбай-жон республикаси конституциясининг iii бўлими «давлат ҳокимия-ти» деб номланади. демак, бу ҳолда давлат жамият ишларини бош-қарадиган, фуқароларнинг ҳуқуқларини тартибга солиб, қонун чиқа-рувчи, ижро этувчи ва суд органларини ўзида мужассамлаштиради. умуман олганда, давлат - бу жамият ишларини бошқарадиган ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларини тар-тибга соладиган ҳамда уларни таъминлайдиган сиёсий ташкилотдир. 1920 йилда қабул қилинган австрия федерал конституциявий қонунининг 1-2-моддаларида австрия демократик федератив респуб-лика сифатида берилган, кейинги ўринларда эса «федерация», «ҳудуд» (ёки жамият) терминлари ишлатилади. юқоридаги мисоллар шундан далолат берадики, биз давлатни конституциявий ҳуқуқнинг субъекти сифатида гапирганимизда, аниқ ҳолатларда бу термин қандай мазмун ва аҳамиятга эга эканлиги ҳамда қандай тушунчани назарда тутишини аниқ тасаввур қилишимиз …
3
нидек, давлат-фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайдиган ҳамда уларни амалга оширилиши учун кенг шарт-шароит таъминлаб берадиган муҳим сиёсий ташкилот сифатида намоён бўлади. шу ўринда давлатнинг сиёсий тизимдаги ўзига хос хусусият-ларини айтиб ўтиш лозим. давлат сиёсий тизимнинг раҳбарий эле-менти, ядроси ҳисобланади. у сиёсий тизимнинг бошқа элементлари-дан ҳокимият таъсир имкониятига, реал ҳокимиятга эга бўлган ягона ташкилот эканлиги билан фарқ қилади ва шунинг учун ҳам давлат сиёсий тизимда ўзининг «гигемонлик» мавқеини қўлдан бермайди. давлат ҳокимиятининг мажбурлов механизмига эгалиги уни сиёсий тизимнинг энг асосий элементига айлантиради. шу билан бирга давлат жамиятда нисбий мустақилликка эгадир. давлат демократия шароитида асосий ижтимоий гуруҳ ва қатламлари манфаатларини, шу жумладан, бутун жамият манфаатларини ҳимоя қилар экан, давлат ўз органлари сиймосида ижтимоий тизимни ўз вазифаларини амалга ошириши ва мавжуд булишини хавф остига қўйиши мумкин бўлган гуруҳий эгоизмга чек қўйишга интилади. айрим олимларнинг фикрича, ҳозирги замон учун сиёсий тизим элементлари (сиёсий партиялар, уюшмалар ва бирлашмалар, диний бирлашмалар) қанча-лик муҳим ва одатий бўлишига …
4
уверен ҳокимиятидан фойдаланадиган ташкилот сифатида таърифлаш мумкин. 2-§. давлатнинг функциялари давлат ўзида жамият ҳаётини ташкиллаштиришнинг белгилан-ган маълум шаклини (усулини), яъни маълум бир ҳудудда шу ҳудуд аҳолисининг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўрна-тилган ва мажбурлов кучига таянувчи, сиёсий ҳокимиятни амалга оширувчи махсус аппаратни ифодалайди. жамият ҳаётини ташкил-лаштиришнинг бундай шаклида ижтимоий муносабатлар, ҳокимият аппарати томонидан ўрнатилувчи ва санкцияланувчи, бажарилиши шу аппарат томонидан таъминланувчи ҳуқуқ нормалари билан тар-тибга солинади. давлат органларининг иқтисодиётни тартибга солиш соҳасидаги фаолияти корпорациялар ва шахсларнинг манфаатларига таъсир этади ва улар давлат кўрсатмаларини бажаришда моддий йў-қотишларга учрайдилар, аммо бу соҳани давлат томонидан тартибга солиниши ижтимоий эҳтиёжларни қондириш учун фаолият юритаёт-ган хўжалик субъектларига янада қулайроқ шарт-шароит яратиш мақ-садини кузлайди. ушбу фаолият орқали жамиятга етказилиши мум-кин бўлган маълум зарарлардан уларни ҳимоялайди. давлат сиёсий тизимда ўз вазифаларини муайян функциялар орқали бажаради. бу функциялар бир пайтнинг ўзида давлат органлари ва муассасалари фаолиятининг асосий йўналишлари ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш усули сифатида намоён бўлади. замонавий …
5
артибсизликлар). давлат ижтимоий ҳаёт-нинг сиёсий соҳасини тартибга солиш давомида сиёсий кучлар ўрта-сидаги муносабатларни белгилаб беради ва бу қоидаларга риоя қили-нишини таъминлайди. сиёсий воситалар орқали давлат жамиятнинг ташқи хавфсизлигини таъминлайди. давлатнинг иқтисодий функциясининг аҳамияти ошиб, таркиби мураккаблашмоқда. давлат хўжалик субъектларига ташқи бозорда қулай шароит яратиб беришга интилади. давлатнинг ижтимоий функцияси ҳам кенгайиб бормоқда. амалда барча ривожланган ва кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, маданиятни ривожлантиришни қўллаб қувватлаш ва бошқа соҳаларда кенг қамровли давлат дастурлари амалга оширил-моқда. давлат – этник, диний ва бошқа жамоалар ўртасида муноса-батларни, меҳнат ва сармоя ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга катта эътибор бермоқда. мақсад–жамият учун хавфли низо-ларни олдини олиш. давлатнинг мафкуравий функцияси ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг мақсади жамиятни инсонпарвар, ахлоқий – маънавий, маданий руҳда тарбиялашдан иборат бўлади. бу эса ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида давлатнинг юксак даражада фаоллигини талаб қилади. социалистик мамлакатларда эса давлат амалда бутун ижтимоий ҳаётни қамраб олади. шу билан бирга давлат тўлиқ ҳукмрон …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"давлат – сиёсий тизимнинг асосий элементи ва конституциявий-ҳуқуқий институт сифатида" haqida

1404184817_51686.doc давлат – сиёсий тизимнинг асосий элементи ва конституциявий-ҳуқуқий институт сифатида режа: 1. давлат тушунчаси. давлат ва унинг фаолиятини ташкил этишнинг конституциявий асослари 2. давлатнинг функциялари 3. давлат типлари 4. давлатни ташкил этиш ва фаолиятининг конституциявий принциплари 5. давлат механизми, аппарати, органлари ва муассасалари 1. давлат тушунчаси. давлат ва унинг фаолиятини ташкил этишнинг конституциявий асослари «давлат» тушунчаси конституциявий ҳуқуқнинг кўпчилик ата-малари каби кўп маъноли ва кўп қирралидир. давлат – бу инсонларни бошқариб турадиган, яъни қонунлар чиқарадиган, армияга эга бўлган, жиноятчиликка қарши курашадиган ташкилотдир. давлат сиёсий институт ҳисобланади. «давлат» термини кўп маъноли сўз бўлиб, у хорижий тилларда ўзининг турли...

DOC format, 98,0 KB. "давлат – сиёсий тизимнинг асосий элементи ва конституциявий-ҳуқуқий институт сифатида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.