давлат – фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг иштирокчиси сифатида. объектлар

DOCX 84.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1474633349_64963.docx давлат – фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг иштирокчиси сифатида. объектлар режа: 1. фуқаролик ҳуқуқи объектлари тушунчаси ва турлари 2. ашёлар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида 3. мол-мулклар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида 4. номоддий неъматлар тушунчаси ва таркиби 5. шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя қилиш 6. фуқаронинг исмга (номга) бўлган ҳуқуқи ва уни фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя қилиш 7. ишлар ва хизматлар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида давлат фуқаролик ҳуқуқининг алоҳида субъекти сифатидаги тушунчаси ва хусусиятлари, унинг фуқаролик ҳуқуқ лаёқати, ўзбекистон республикаси мамлакатнинг ички ва ташқи оборотида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти иштироки масалалари ҳамда давлатнинг унинг ўзига хос жиҳатлари. фуқаролик ҳуқуқи объектлари тушунчаси, хусусиятлари, ҳуқуқий режими, норматив-ҳуқуқий базаси, шу билан бирга фуқаролик ҳуқуқи объектларининг турлари ҳисобланган ашёлар, мол-мулклар, пуллар ва қимматли қоғозлар, номоддий неъматлар ва уларнинг таркиби, интеллектуал фаолият натижалари, хизмат ва тижорат сирлари, ишлар ва хизматлар ҳақида тасаввурга, билим ва кўникмалар. таъкидлаш лозимки, давлат жамият ҳаётининг барча соҳаларида энг муҳим аҳамиятга эга …
2
ларини кўзлаб ва ўзбекистон республикаси конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади. фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда ҳокимият соҳиби сифатидаги давлат иштирокининг ўзига хос хусусиятларидан бири бу давлатнинг ўзи бевосита иштирок этадиган муносабат доирасини ўзи белгилашидир. демак, давлат ўзининг қайси фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этишини ўзи белгилаб олади. зарур пайтда эса, давлат ўз қарорлари билан ўз иштирокини таъминлайди. масалан, давлат, халқ ва жамият манфаатларини кўзлаб ғалла экинлари фақат давлатга сотилишини белгилаб қўйиши мумкин. айниқса, бу ҳолат бозор муносабатларига ўтиш давридаги давлатнинг ўз функцияларини амалга оширишда, иқтисодий муносабатларни халқ манфаатларини амалга оширишга йўналтиришда аҳамиятли ҳисобланади. шунинг учун ҳам ўтиш даврида давлатга инсбатан бундай ваколатнинг белгиланиши ҳуқуқий жиҳатдан асослидир[footnoteref:1]. [1: боротов м.х. фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар субъекти сифатида давлат иштирокининг назарий ва амалий муаммолари. юрид.фан.докт. дисс. автореферати. –тошкент, 2008. -13 б.] маълумки, давлатнинг сиёсий ташкилот сифатидаги асосий ижтимоий вазифаси жамиятдаги мавжуд субъектларнинг, яъни турли гуруҳлар, миллатлар ва элатлар, кишилар ўртасидаги жипсликни таъминлашдан …
3
веренитет соҳиби сифатида ягона ва бўлинмасдир. шунга биноан давлат фуқаролик-ҳуқуқий муносабатда якка ва ягона субъект (фуқаролар ва юридик шахслар каби кўп ва турли хил эмас) деб қаралади. зеро, давлат фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти сифатида бошқа субъектлар билан ўзаро ҳуқуқий алоқаларга киришар экан, бунда у ўзига тегишли бўлган имтиёзлар: ҳокимият ваколати, ҳукмронлик ва бошқариш фаолияти, устунлик мақомидан воз кечишига тўғри келади. фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда давлат суверенитет соҳиби сифатида ягона ва бўлинмас субъект ҳисобланади. бинобарин, битта алоҳида олинган ҳудудда иккита суверенитет соҳиби бўлишига йўл қўйилмайди. шу билан бирга, давлат ўзи томонидан ташкил этилган корпорациялар, ижтимоий компаниялар, молиявий корпорациялар, давлат компаниялари ва махсус банклар орқали иқтисодиётга таъсир кўрсатади[footnoteref:2]. [2: сакаэ вагацума, тору ариидзуми. гражданское право японии. книга первая /под ред. р.о.халфиной. –м.: прогресс. 1983. -7 б.] ўзбекистон республикаси фуқаролик ҳуқуқининг бошқа субъектлари билан тенг ҳуқуқли иштирокчи ҳисобланади. ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ўзбекистонда давлат суверенитетининг иқтисодий асоси бўлиб, уни қуйидаги жиҳатлар характерлаб туради: -юридик ва жисмоний …
4
усиятлари ўтиш даври билан боғлиқ ҳисобланади. зеро, бозор муносабатларига ўтиш даврида ҳар бир мамлакат ҳаётидаги энг мураккаб ва масъулиятли даврдир. бу даврда давлат фуқаролик-муомаласида иштирок этаётган ўзининг бир қатор ҳокимият ваколатларини сақлаб қолган ҳолда фаолият юритади. албатта, давлатнинг бозор муносабатларига ўтишнинг дастлабки давриларида бундай фаолият юритиши кўп сонли ва мураккаб иқтисодий қатламли аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишдан келиб чиқади. бунда давлат ўзининг қўлида мавжуд бўлган мол-мулкларни бир қатор шартлар асосида хусусийлаштириш орқали халқнинг барча қатламлари манфаатларини ҳимоя қилади. давлатнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабат сифатидаги хусусиятларига қуйидагилар киради: 1. давлат фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлари субъекти сифатида фуқаролик ҳуқуқи субъектлари амал қиладиган қонунларни ўзи белгилайди. ҳеч қайси бошқа фуқаролик ҳуқуқининг субъекти бошқа субъектлар амал қилувчи қонун қабул қилиш ваколатига эга эмас. қонун қабул қилиш фақатгина давлат ва унинг органлари томонидан амалга оширилади ва ижро этилиши таъминланади. бу ерда “қонун” тушунчаси умумий маънода ишлатилган бўлиб, у қонун ва қонун ости ҳужжатларини ҳам қамраб олади. қонун ва қонун ости …
5
ат ҳокимияти органларининг қарорлари эътироф этилади. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг палаталари, ўзбекистон республикасининг президенти, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилувчи органлар ёки мансабдор шахслар ҳисобланадилар. 2. давлат органлари фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асоси бўладиган ҳужжатлар чиқариши мумкин (фк, 8-модда, 2-банд). умумий қоидага кўра, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда ҳар бир субъект ўзининг номидан ҳаракат қилиши лозим. бу қоида фуқароларга (фуқаролик муомала лаёқати) ҳам, юридик шахсларга (юридик шахсларнинг ҳуқуқий белгиларидан бири – бу фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда ўз номидан иштирок этиши) ҳам тааллуқлидир. давлат ҳам фуқаролик муомаласида ўз номидан қатнашади. “давлат” тушунчаси мавҳум ҳисобланганлиги учун ҳам фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда давлат номидан унинг органлари иштирок этиши зарур. чунки кейинчалик юзага келадиган мажбуриятларга нисбатан жавобгарликни белгилашда бу ҳолат муҳим ҳисобланади. фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда давлат номидан иштирок этиши мумкин бўлган субъектлар доираси фкнинг 79-моддаси 2-қисмида белгиланган. унга кўра, фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатларда давлат номидан давлат …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "давлат – фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг иштирокчиси сифатида. объектлар"

1474633349_64963.docx давлат – фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг иштирокчиси сифатида. объектлар режа: 1. фуқаролик ҳуқуқи объектлари тушунчаси ва турлари 2. ашёлар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида 3. мол-мулклар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида 4. номоддий неъматлар тушунчаси ва таркиби 5. шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя қилиш 6. фуқаронинг исмга (номга) бўлган ҳуқуқи ва уни фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя қилиш 7. ишлар ва хизматлар – фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида давлат фуқаролик ҳуқуқининг алоҳида субъекти сифатидаги тушунчаси ва хусусиятлари, унинг фуқаролик ҳуқуқ лаёқати, ўзбекистон республикаси мамлакатнинг ички ва ташқи оборотида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг субъекти иштироки масалалари ҳамда давлатнинг унинг ўзига хос жиҳатлари. фуқ...

DOCX format, 84.6 KB. To download "давлат – фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг иштирокчиси сифатида. объектлар", click the Telegram button on the left.