интеллектуал мулк ҳуқуқи. муаллифлик ҳуқуқи. турдош ҳуқуқлар

DOCX 96.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1474633422_64964.docx интеллектуал мулк ҳуқуқи. муаллифлик ҳуқуқи. турдош ҳуқуқлар режа: 1. интеллектуал мулк ҳуқуқи тўғрисида илмий назариялар тавсифи 2. интеллектуал мулк ҳуқуқи объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш асослари 3. интеллектуал мулк объектларига нисбатан шахсий ва мулкий ҳуқуқлар 4. мутлақ ҳуқуқ тушунчаси ва унинг мазмуни 5. лицензия шартномалари ва уларнинг турлар 6. интеллектуал фаолият натижаларини яратиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномалар 7. мутлақ ҳуқуқларнинг амал қилиш муддатлари 8. муаллифлик ҳуқуқи тушунчаси, тамойиллари ва асосий категориялари 9. муаллифлик ҳуқуқи субъектлари 10. элекгрон ҳисоблаш машиналари (эҳм) ва маълумотлар 11. базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш интеллектуал мулк объектлари фуқаролик ҳуқуқининг алоҳида ўзига хос объекти бўлиб ҳисобланади. «интеллект» лотинча сўз бўлиб, «ақл» маъносини англатади. интеллектуал мулк объектлари фуқаролик ҳуқуқининг бошқа объектлари — ашёлар, қимматбаҳо қоғозлардан қуйидаги хусусиятлари бўйича фарқ қилади: а) кўп ҳолларда интеллектуал мулк объектлари моддий кўринишда эмас, балки, ғоя, билим, ахборот шаклида намоён бўлади. объектив шаклда ифодаланган ғоя, билим моддий элтувчида, моддий ифодада, масалан, чизма, макет, …
2
кор бўлади ва бу объектлар умуминсоний бойликка айланиб, ҳар ким ундан маълум шартлар асосида (муаллифининг шахсий ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда) текин ва рухсатсиз фойдаланишга ҳақли бўлади; е) интеллектуал мулк ҳуқуқи объектлари ғоя кўринишида бўлган ҳолларда уларни ашёлар сингари эгаллаш мумкин эмаслиги, улардан бир вақтнинг ўзида чексиз доирадаги шахслар фойдалана олиш имкониятлари мавжудлиги сабабли бундай объектларга нисбатан мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишда виндикацион даъвони қўллаш (фкнинг 228-моддаси) имконияти амалда мавжуд эмас; ё) интеллектуал мулк ҳуқуқи объектларига нисбатан одатдаги мулк ҳуқуқи эмас, балки мутлақ ҳуқуқлар ҳақидаги қоидалар қўлланилади; ж) интеллектуал мулк ҳуқуқининг амал қилиши, айни вақтда, маълум ҳудуд билан ҳам чегараланган бўлади. масалан, ихтирога нисбатан ўзбекистон республикаси патент идораси томонидан берилган патент ўзбекистон республикаси ҳудудида, шунингдек, ўзбекистон республикаси билан хорижий давлатлар ўртасида тузилган икки томонлама шартномалар асосида белгиланган ҳудудлардагина амал қилади; з) кўпгина интеллектуал мулк объектларига нисбатан уларнинг муаллифлари шахсий ҳуқуқлари мавжуд бўлиб, бу объектлардан фойдаланувчилар ушбу шахсий ҳуқуқларга риоя қилишлари лозим бўлади. …
3
мантиқ ёки бошқа қонун-қоидалар асосида қайтадан, такрорий ҳосил бўлади. ижодий фаолият (ақлий, тафаккур) интеллектуал фаолият бўлиб, унинг натижасида фан, техника, адабиёт ёки санъат соҳасида янги, ижодий мустақил маҳсул яратилади (қаранг: ионас в. л., произведение творчества в гражданском праве. м., 1972 й. 9-10 б). интеллектуал фаолият натижаларига қуйидагилар киради: - фан, адабиёт, санъат асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёки эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари; - электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумот-лар базалари; - ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари; - селекция ютуқлари; - ошкор этилмаган ахборот, шу жумладан, ишлаб чиқариш сир-лари (ноу-хау). фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг товарлари, ишлар ва хизматларнинг хусусий унсурларини акс эттирувчи воситаларга нисбатан бўлган ҳуқуқпарга ҳам мутлақ ҳуқуқлар ҳақидаги қоидалар қўлланилади. маълумки, фуқаролик муомаласида турли-туман субъектлар иштирок этади, айни вақтда, муомалада хилма-хил маҳсулотлар ва хизматлар ҳам ҳаракатда бўлади. мана шундай шароитда субъектлар, улар ишлаб чиқарган товарлар ва кўрсатадиган хизматлар алоҳида фарқлаш белгиларига эга бўлиши шарт, …
4
ам уларга нисбатан фкнинг 1031-моддаси 3-қисмида белгиланган қоидалар мазмунидан келиб чиқиб, интеллектуал мулк ҳақидаги қоидалар қўлланилади. фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг улар ишлаб чиқараётган товарлар, кўрсатадиган хизматларининг янги фарқлаш белгилари вужудга келиши мумкин ва бундай ҳолда ҳам уларга нисбатан фкнинг iv бўлимига тегишли қоидалар қўлланилади. 2. интеллектуал мулк ҳуқуқи тўғрисида илмий назариялар тавсифи. мулк ҳуқуқи ҳар доим нафақат фуқаролик ҳуқуқининг балки ҳар қандай ҳуқуқ тизимининг энг асосий, марказий институтларидан бири ҳисобланади. шу сабабли қадимги рим ҳуқуқида, ундан кейинроқ вужудга келган мусулмон ҳуқуқида ҳам унга алоҳида ўрин ажратилган. бироқ xvii асрларга келиб мулк ҳуқуқи барча мол-мулклар ва мулкий ҳуқуқларни фуқаролик муомаласида бўлишини тегишли ва зарур даражада тартибга сола олмаслиги маълум бўлди. гап китоб босишни ихтиро қилиш ва ихтироларни саноатда кенг қўллашни бошлаш билан вужудга келган инсон ижодий фаолияти натижаларига нисбатан мулкий ҳуқуқлар устида бормоқда. уларга нисбатан одатдаги, анъанавий мулк ҳуқуқи нормаларини қўллаш, мулкдор ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш мумкин эмас эди. худди шу сабабли …
5
ига хос назарий асослари мавжуд деб ҳисоблаш мумкин. уни шартли равишда "имтиёзли мулкдорлар назарияси" деб аташ ўринли бўлур эди. ушбу назария амал қилган даврларда 1623 йилда англияда қирол яков стюарт томонидан "монополиялар ҳақида статут" қабул қилинди. бунда техник янгиликни ишлаб чиққан ва қўллаган шахсга 14 йиллик муддатга ушбу янгиликка нисбатан мутлақ ҳуқуқ белгиланди. 1710 йилда "қиролича анна статутлари" чиқарилди ва адабий асарларга нисбатан улар яратилган вақтдан бошлаб 14 йил ўз асарини эълон қилишга нисбатан мутлақ ҳуқуқ белгиланди (ушбу муддат муаллиф ҳаётлик даврида яна 14 йилга узайтирилиши мумкин эди). ушбу қонунларда имтиёзлар ўзига хос кўринишга, юқорироқ босқичга кўтарилди, яъни монополия (якка ҳокимлик) шаклига ўтди, ҳозирги мутлақ ҳуқуқларнинг илк куртаклари унда ўз ифодасини топди. [1: сергеев а.п. право интеллектуальной собственности рф. –м.: проспект, 2000. 11-б.] xviii аср охирларида интеллектуал мулк ҳуқуқини изоҳловчи илк илмий назария – табиий ҳуқуқлар назарияси вужудга келди. ушбу назария асосида ижодкор шахснинг ҳуқуқлари инсон ва фуқаронинг табиий ҳуқуқларини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "интеллектуал мулк ҳуқуқи. муаллифлик ҳуқуқи. турдош ҳуқуқлар"

1474633422_64964.docx интеллектуал мулк ҳуқуқи. муаллифлик ҳуқуқи. турдош ҳуқуқлар режа: 1. интеллектуал мулк ҳуқуқи тўғрисида илмий назариялар тавсифи 2. интеллектуал мулк ҳуқуқи объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш асослари 3. интеллектуал мулк объектларига нисбатан шахсий ва мулкий ҳуқуқлар 4. мутлақ ҳуқуқ тушунчаси ва унинг мазмуни 5. лицензия шартномалари ва уларнинг турлар 6. интеллектуал фаолият натижаларини яратиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномалар 7. мутлақ ҳуқуқларнинг амал қилиш муддатлари 8. муаллифлик ҳуқуқи тушунчаси, тамойиллари ва асосий категориялари 9. муаллифлик ҳуқуқи субъектлари 10. элекгрон ҳисоблаш машиналари (эҳм) ва маълумотлар 11. базаларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш интеллектуал мулк объектлари фуқаролик ҳуқуқининг алоҳида ўзига хос объекти бўлиб ҳисоблана...

DOCX format, 96.5 KB. To download "интеллектуал мулк ҳуқуқи. муаллифлик ҳуқуқи. турдош ҳуқуқлар", click the Telegram button on the left.