оммавий (давлат) мулк ҳуқуқи.умумий мулк. мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш

DOCX 71.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1474634141_64974.docx оммавий (давлат) мулк ҳуқуқи.умумий мулк. мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш режа: 1. ўзбекистон республикаси мулки 2. муниципал мулк 3. оммавий (давлат) мулкнинг зарурати ва манбалари 4. ашёвий ҳуқуқ тушунчаси ва турлари 5. хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи. 6. мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари. 7. умумий мулкдан улуш ажратиш ва уни тақсимлаш 8. эр-хотинлар ўртасидаги мулк ҳуқуқи 9. деҳқон ва фермер хўжалигининг мулк ҳуқуқи 10. мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш тушунчаси. мулк ҳуқуқи турли 11. мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш усуллари 12. мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикацион даъво) 13. мулкдан фойдаланишда мулк эгасига қилинган тўсқинликларни бартараф этиш (негатор даъволар) фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг алоҳида субъекти ҳисобланган ўзбекистон республикасининг мулкий ҳуқуқлари, мол-мулкининг доираси, давлат мулкининг зарурати ва манбалари, оммавий мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ва бекор бўлиш асослари, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, давлат корхоналари, муассасалари ҳамда ижара корхоналарининг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари …
2
қуқининг роли, мулк ҳуқуқини фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан қўриқлаш тушунчаси ва усуллари, мулк ҳуқуқини виндикацион даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилишнинг хусусиятлари, мулкдан фойдаланишда мулк эгасига қилинган тўсқинликларни бартараф этиш (негатор даъволари), мулкдор бўлмаган эганинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ҳозирги вақтда мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг янги усуллари тўғрисидаги илмий-назарий тушунчалар оммавий мулк – моддий неъматларга нисбатан халқ манфаатлари йўлида давлат органларининг қонун ҳужжатларида кўзда тутилган асослар ва шартлардаги муносабатидир. оммавий мулк ҳуқуқи деганда республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкидан (муниципал мулк) иборат бўлган давлат мулкига нисбатан халқ манфаатлари йўлида давлат органларининг эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ нормалари йиғиндиси тушунилади. ўзбекистон республикасининг амалдаги қонунчилигида оммавий мулк ва давлат мулки тушунчалари фарқсиз ишлатилади. шу сабабли қуйида “оммавий мулк” ва “давлат мулки” ибораларидан бирини ишлатиш хатоликни келтириб чиқармайди. айрим мутахассисларнинг фикрича, бозор муносабатлари шароитида давлат мулкига нисбатан ўтмишдаги ҳолат барҳам топиб (давлат мулкининг монополлиги, ундирув ёки қарзлар давлат …
3
ўтиш мумкин: - давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш давлат мулкининг миқдори ва ҳажмининг ўзгариб туришига олиб келади. бу эса ўз навбатида давлатнинг иқтисодий фаолият йўналишларининг ўзгариши ва муайян соҳада давлат мулки монополиясининг барҳам топишини таъминлайди. масалан, мустақилликнинг дастлабки даврларида таълим ва маориф фақат давлатнинг фаолияти ҳисобланган бўлса, ҳозирги пайтга келиб хусусий таълим масканларининг юзага келиши бу соҳада давлат мулки монополиясининг тугашига олиб келди; - бозор иқтисодиёти шароитида давлат мулки илгаригидек фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка тортилмайдиган ва “мутлақо дахлсиз” мулк эмас, мулкнинг бошқа шакллари каби фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик қаратиладиган объектга айланди; - давлат ўз мулкини иқтисодий муомалага киритаётганда, илгаригидан фарқ қилиб асосан шарномавий воситалардан фойдаланмоқда ва бунда давлат органлари бозор иқтисодиётининг энг асосий қоидаларидан бири – шартномалар эркинлиги таомийилини бузмасликка ҳаракат қилишмоқда; - давлат мулкини бошқариш ва уни иқтисодий муомалага киритишнинг асосий усуллари бўлган оператив бошқариш ва хўжалик юритиш усулларининг, бозор муносабатлари шароити қонуниятларига мос келмаслиги мазкур усулларнинг ўзгартирилишини талаб қилмоқдаки, бу ҳолат давлат …
4
ифода этадики, бу ҳолат бозор муносабатлари шароитида иқтисодий ривожлантириш омилларидан бири ҳисобланади; - бозор муносабатлари шароитига келиб, давлат мулкининг икки кўриниши (республика ва муниципал мулк) ўртасидаги аниқ чегаранинг белгиланиш заруриятининг вужудга келиши иқтисодий ривожланишда маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг ўрни ва ролини оширишга хизмат қилиши билан бирга, давлат мулки мақомини белгилашнинг энг муҳим омилларидан бири саналади; - давлат мулкинининг ҳуқуқий мақомини белгилашда бозор муносабатлари шароитида давлат мулкини бошқаришнинг тамойиллари ва моҳиятининг янгича мазмун касб этиши ҳам муҳим ўрин тутади. ҳозирги кунда давлат мулкини бошқаришда асосий эътибор давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, давлат мол-мулки асосида тадбиркорликни амалга ошириш ва бунда бошқа шахслар ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказмасликка қаратилган. мулк ҳуқуқининг субъекти сифатида давлатнинг мақоми, аввало, давлат мол-мулкининг тартиби, объектлари ва субъектлари билан белгиланади. давлат ҳам фуқаролик ҳуқуқининг бошқа субъектлари каби ўз мулкига нисбатан субъектив маънодаги мулк ҳуқуқига эга бўлади. умумий қоидага кўра, мулк икки хилдаги муносабат: биринчидан, ваколатли шахс билан объект …
5
ар бюджет ёки давлатнинг ўзга маблағлари ҳисобидан яратилган ёки сотиб олинган бўлса, бошқа мол-мулк республика мулки бўлиши мумкин (фкнинг 214-моддаси 1-қисми). бу тоифадаги мол-мулклар давлатга мутлақ мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади. республика мулки бўлган мол-мулкни ўзбекистон республикаси олий мажлиси, ўзбекистон республикаси президенти, ўзбекистон республикаси ҳукумати ёки улар махсус вакил қилган органлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тасарруф қиладилар. республика мулки бўлган мол-мулк давлат юридик шахсларига хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйилиши мумкин. республика мулки республика бюджетига тушадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлардан, шунингдек қонунларда назарда тутилган асосларга мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади. республика мулки объектлари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва шартлар асосида хусусий мулк қилиб берилиши мумкин. муниципал мулк. ўзбекистон республикасининг маъмурий-худудий тузилмалар мулки муниципал мулк саналади. ўзбекистон республикасининг “маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги қонунининг[footnoteref:2] 7-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгаши ва вилоят, туман, шаҳар ҳокими фаолиятининг иқтисодий асосини маъмурий-ҳудудий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "оммавий (давлат) мулк ҳуқуқи.умумий мулк. мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш"

1474634141_64974.docx оммавий (давлат) мулк ҳуқуқи.умумий мулк. мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш режа: 1. ўзбекистон республикаси мулки 2. муниципал мулк 3. оммавий (давлат) мулкнинг зарурати ва манбалари 4. ашёвий ҳуқуқ тушунчаси ва турлари 5. хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи. 6. мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари. 7. умумий мулкдан улуш ажратиш ва уни тақсимлаш 8. эр-хотинлар ўртасидаги мулк ҳуқуқи 9. деҳқон ва фермер хўжалигининг мулк ҳуқуқи 10. мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш тушунчаси. мулк ҳуқуқи турли 11. мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш усуллари 12. мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикацион даъво) 13. мулкдан фойдаланишда мулк эгасига қилинган тўсқинликларни бартараф этиш (негатор даъвола...

DOCX format, 71.2 KB. To download "оммавий (давлат) мулк ҳуқуқи.умумий мулк. мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш", click the Telegram button on the left.