шикоят ва аризалар билан мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлашда прокурорнинг вазифалари

DOC 80.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1546872139_73615.doc шикоят ва аризалар билан мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлашда прокурорнинг вазифалари режа: 1. прокурорнинг ҳуқуқий ҳужжатлари. 2. прокурор аризаси 3. шахсларни ушлаб туриш жойларида( ивсда), дастлабки қамоқ жойларида ( сизода) қонунчиликка риоя этилиши устидан прокурор назоратини амалга ошириш. шикоят ва аризалар билан мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлашда прокурорнинг вазифалари шахсларни ушлаб туриш, қамоққа олинганларни ва жиноий жазоларни ўташ жойларида қонунларга риоя этилиши устидан, шунингдек жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида прокурор ўз ваколатлари доирасида шу шахсларнинг берган шикоят ва аризалари билан батафсил танишиб чиқиши ва тегишли чораларни кўриши лозим бўлади. бу тоифа шахслардан ариза олинишининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. чунки, бу шахслар одатда ўзларининг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини ариза ва шикоят билан мурожаат орқали ҳал этиш учун биринчи бўлиб интилмайдилар. шунинг учун бу тоифа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш масаласида прокурорлар ўз ваколатлари доираси яъни, ушлаб турилган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шунингдек, қамоқ тариқасидаги жазони ўташ учун хукм …
2
нинг сақланиш жойларида маъмурият вакиллари иштирокида ва иштирокисиз қабул уюштиришлари, улар билан бевосита суҳбат қилишлари ва уларга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чораларини қонунийлигини ҳам бира тўла текшириб кетишлари шарт ҳисобланади. бу тоифа шахслар бевосита прокурорга ариза билан келмайди. балки, прокурорнинг ўзи ариза олиш учун уларнинг олдига бориши керак бўлади. прокурорнинг ҳуқуқий ҳужжатлари. прокурор назорати ҳужжатларининг барча турлари прокуратура фаолиятининг ушбу йўналишида ҳам қўлланиши мумкин. уларни қўллаш муддатлари, расмийлаштириш тартиби, кўриб чиқиш муддатлари прокуратура фаолиятининг бошқа йўналишларида қўлланадиган прокурор назорати ҳужжатларидан фарқ қилмайди. лекин ижро масаласига келинганида, албатта бу тоифа прокурор назоратининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатларини прокурорлар томонидан қисқартирилиши яъни, максимал муддатда жавоб олинишини олдини олишлари зарур. чунки, зудлик билан ҳамда дарҳол қонунбузилишига чек қўйилиши талаб этилади. қонун бузилишининг даражаси(характери)га қараб, жиноий жазоларни ижро этиш муассасаларида қонунлар ижроси устидан назоратни амалга оширувчи ихтисослашган махсус прокурор тегишли прокурор назорати ҳужжатини қабул қилади. бу ҳужжатларга: протест, қарор, тақдимнома, …
3
рорига нисбатан ҳам худди шундай тартибда протест келтирилади. протест келиб тушган вақтдан бошлаб ўн кунлик муддатдан кечиктирмай кўриб чиқилиши шарт. қонунбузарликни дарҳол бартараф этиш талаб қилинган алоҳида ҳолларда прокурор протестни кўриб чиқишнинг қисқартирилган муддатини белгилашга ҳақли. протестни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида уч кунлик муддат ичида прокурорга ёзма равишда маълум қилинади. протест шу ҳужжатни қабул қилган орган (мансабдор шахс) ёки юқори турувчи орган (мансабдор шахс) томонидан рад этилганда, шунингдек протест қонунда белгиланган муддат ичида кўриб чиқилмаган тақдирда, прокурор ана шу ҳужжатни ғайриқонуний деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан тегишли судга мурожаат этишга ҳақли. агарда маълумотлар давлат ёки ҳарбий сирга тегишли бўлса, тегишли ҳарбий судга мурожаат қилинади. умумий асосларга эга бўлган, давлат ёки ҳарбий сирга тегишли бўлмаган тарздаги аризалар тегишли туманлараро фуқаролик судларига берилади. судга ариза протест рад этилганлиги тўғрисидаги хабар олинган пайтдан бошлаб ёки протестни кўриб чиқиш учун қонунда белгиланган муддат ўтганидан кейин бир ойлик муддат ичида берилиши мумкин. прокурор томонидан …
4
иш борасида борса бу ерда, жиноят кодекси, жиноят процессуал кодекси ва жиноят ижроия кодекси талабларига риоя этиш керак. қарорда уни чиқарган шахснинг исми-шарифи ва мансаби ҳамда унвони, ишни қўзғатиш учун сабаб ва асослар жиноят кодексининг моддаси ва жиноят ишининг кейинги йўналиши кўрсатилиши керак. маъмурий ёки интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш ҳақидаги прокурорнинг қарори келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида орган ёки мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилиши шарт. уни кўриб чиқиш натижалари ҳақида уч кунлик муддатда прокурорга ёзма равишда маълум қилинади. прокурор ўз фаолияти мобайнида қонун бузилиш ҳоллари унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни аниқласа, ушбу қонун бузилиш ҳолларини бартараф этиш ваколатига эга бўлган орган ёки мансабдор шахс номига т а қ д и м н о м а киритади. тақдимнома қоида бўйича қонун билан белгиланган тартибда прокурор ва унинг ўринбосари томонидан имзоланиб, қонун бузилишини бартараф этувчи ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўрувчи жиноий жазоларни …
5
нидан кўриб чиқиладиган ҳолларда мажлис куни ҳақида прокурорга маълум қилинади ва у мажлисда иштирок этишга ҳақли. тақдимномани тайёрлашда нафақат унинг чиқарилиши учун аниқ сабаблардан, балки ушбу тақдимнома юбориладиган корхона, муассаса ёки ташкилотдаги қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботнинг ҳолати ҳақидаги хулосалардан фойдаланиш керак прокурор ўз тақдимномасида йўл қўйилган қонун бузилишлари уларга имконият яратган сабаб ва шароитлардан ташқари ушбу қонун бузилиши ҳолларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олувчи шароитларни яратишга имкон берадиган чора-тадбирлар ҳақида кўрсатиб ўтса мақсадга мувофиқдир. тақдимнома қоида бўйича қонун бузилишини бартараф этувчи ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўрувчи давлат органларига ва мансабдор шахсларига юборилади. қонун бузилиши тарқалганлик хусусиятига эга бўлганда ёки прокурор тақдимномаси рад этилганда ёхуд тақдимнома бўйича нотўғри қарор қабул қилинган бўлса, тақдимнома юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга юборилади. тақдимнома ўз шаклига кўра маълум талабларга жавоб бериши керак. тақдимномада қуйидаги элементлар мавжуд бўлади: · тақдимнома киритиш учун асос бўлган материаллар (ўтказилган текширув натижалари, қонунийликка риоя этилиши ҳақидаги материалларни умумлаштириш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "шикоят ва аризалар билан мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлашда прокурорнинг вазифалари"

1546872139_73615.doc шикоят ва аризалар билан мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлашда прокурорнинг вазифалари режа: 1. прокурорнинг ҳуқуқий ҳужжатлари. 2. прокурор аризаси 3. шахсларни ушлаб туриш жойларида( ивсда), дастлабки қамоқ жойларида ( сизода) қонунчиликка риоя этилиши устидан прокурор назоратини амалга ошириш. шикоят ва аризалар билан мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлашда прокурорнинг вазифалари шахсларни ушлаб туриш, қамоққа олинганларни ва жиноий жазоларни ўташ жойларида қонунларга риоя этилиши устидан, шунингдек жиноят-ҳуқуқий таъсирнинг бошқа чораларини ижро этиш чоғида прокурор ўз ваколатлари доирасида шу шахсларнинг берган шикоят ва аризалари билан батафсил танишиб чиқиши ва тегишли чораларни кўриши лозим бўлади. бу тоифа шахслардан ариза олинишининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд....

DOC format, 80.5 KB. To download "шикоят ва аризалар билан мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлашда прокурорнинг вазифалари", click the Telegram button on the left.