mолиявий хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва суд орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

DOC 82,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663330424.doc молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва суд орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш mолиявий хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва суд орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш режа: 1. молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 2. суд орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш молиявий хизматлар кўрсатадиган ижрочи ўзининг тугатилиши ёки банкрот бўлиши эҳтимолини назарда тутган ҳолда истеъмолчиларнинг талабларини қондириш мақсадида ўз жавобгарлигини суғурта қилдириши шарт. молиявий хизматлар ижрочиси истеъмолчига етказилган зарар учун ўзининг живобгарлиги тўғрисида суғурта шартномаси борлиги ҳақида истеъмолчига ахборот бериши шарт. молиявий хизматлар жумласига нималар киради ва улар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қандай аҳамиятга эга? молиявий хизматлар жумласига банклар томонидан фуқароларни унга қўйган омонатларини сақлаш борасидаги хизматлар, қимматли қоғозларни эмиссия қилган эмитентлар томонидан қимматли қоғоз эгаларига қилинадиган хизматлар, шунингдек турли лотерея ва бошқа ўйин ташкилотчилари томонидан кўрсатиладиган хизматлар киради. истеъмолчи банка қўйилган омонатлари юзасидан омонатчи сифатида иштирок этишида унинг …
2
монати шартномасига кўра, омонатчидан қабул қилиб олган ёки унинг номига келган пул суммасини – омонатни қабул қилиб олган банк шартномада назарда тутилган шартларда ва тартибда омонатнинг суммасини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. айнан банка қўйилаётган омонат тушунчасига ўзбекистон республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуни ҳам таъриф бериб ўтади. ушбу қонунга мувофиқ, омонат (депозит) талаб қилиниши биланоқ ёки тўловни амалга оширувчи шахс билан тўловни олувчи шахс ёхуд уларнинг қонуний вакиллари ўртасида келишилган муддатларда фоизлар ёки устама ҳақ тўлаган ҳолда ёки бундай тўловларсиз ҳаммасини қайтариб бериш шарти билан топшириладиган пул суммаси ҳисобланади. 2002 йил 5 апрелда фуқароларни банка қўйган омонатларини ҳимоя қилиш ва ушба ҳуқуқий ҳимояни кафолатлаш мақсадида ўзбекистон республикасининг «фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. ушбу қонуннинг мақсади ўзбекистон республикаси фуқаролари, чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўзбекистон республикаси банкларидаги омонатлари ҳимояланишини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. …
3
банкида сақланади. фонднинг ўз маблағларини давлат қимматли қоғозларига ва бошқа активларга қўйишдан олган даромадлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. фондни бошқариш фонднинг кузатув кенгаши ва фонднинг ижро этувчи молиявий ёрдам кўрсатиши ва хайрия фаолияти муассиси бўлиши мумкин эмас. қимматли қоғозлар билан боғлиқ муносабатларни ўзбекистон республикаси фуқаролик кодекси, ўзбекистон республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги «қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида», 1996 йил 25 апрелдаги «қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида», 1998 йил 29 августдаги «қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида», 2001 йил 30 августдаги «қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», шунингдек 1996 йил 26 апрелдаги «акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари тартибга солади. қимматли қоғозлар жумласига «қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасига мувофиқ акция, облигация, хазина мажбуриятлари, қимматли қоғозларнинг ҳосилалари, депозит сертификатлари, векселлар киради. «қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасига асосан қимматли қоғоз харидори қимматли қоғозлар …
4
доир лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тугатиш ва бекор қилишга доир барча ҳолатлар, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органларининг даъво аризалари бўйича эмитентлар ёки инвестиция институтларига нисбатан чиқарилган суд қарорлари ҳақида ахборот олиш. бундан ташқари лотерея ўйинларини ташкил этувчи ташкилотлар ҳам молиявий хизмат кўрсатувчи субъектлар ҳисобланади. ва айнан ушбу хизматдан фойдаланувчилар истеъмолчи ҳисобланадилар. молиявий хизматлар кўрсатувчи ижрочилар (банклар, қимматли қоғоз чиқарувчи эмитентлар, лотерея ўйинларини ташкил қилувчи ташкилотлар) юридик шахс сифатида ўз фаолиятларини тугатиш ёки банкрот бўлиши эҳтимолини назарда тутган ҳолда истеъмолчиларнинг талабларини қондириш мақсадида ўз жавобгарлигини суғурта қилдириши шарт. ушбу суғуртанинг моҳияти мулкий ёки бошқа талофатлар ҳамда зиёнлар ўрнини тез ва тўла қоплашдан иборат. молиявий хизматлар кўрсатувчи ижрочилар тугатилиши ёки банкрот бўлиши ушбу ижрочи ташкилотларнинг ҳуқуқ субъекти сифатида барҳам топганлигини ёки келажакда агар банкротлик даражасидан чиқа олмаса тугатилиши мумкинлигини билдиради. демак, ўз-ўзидан тугатилган ташкилот кўрсатган молиявий хизмат фойдаланувчиси-истеъмолчи зарарини тўлашда қарздор ҳисобланади. фуқаролик кодексининг 57-моддасига мувофиқ, …
5
еришни шарт қилиб қўяди. молиявий хизматлар кўрсатувчи, ижрочилар хизматидан фойдаланувчиларга уларни қизиқтирган турли ахборотларни олишда истеъмолчи бўлар экан, демак, ахборот бермаганлик ёки бошқача маълумотларни тақдим қилганлик учун истеъмолчига муайян зарар етказилиши мумкин. шу сабабли молиявий хизматлар кўрсатувчи ижрочи истеъмолчига унга етказилиши мумкин бўлган зарар учун ўзининг жавобгарлигини суғурталанганлигини таъкидлаши лозим. суд орқали истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилган тақдирда, у судга мурожаат қилишга ҳақлидир. даъволар, агар қонунларда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, истеъмолчи жойлашган ердаги ёки зарар етказилган жойдаги судга тақдим этилади. истеъмолчиларнинг ўз ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ даъволар бўйича, шунингдек товарлар хавфсиз бўлиши ва уларнинг сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари истеъмолчининг манфаатларини кўзлаб қўзғатилган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинади. ўзбекистон республикаси конституциясига мувофиқ, ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг, мансабдор шахсларнинг, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. мурожаат этувчи шахсларнинг шу …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "mолиявий хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва суд орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш"

1663330424.doc молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва суд орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш mолиявий хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва суд орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш режа: 1. молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 2. суд орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш молиявий хизматлар кўрсатадиган ижрочи ўзининг тугатилиши ёки банкрот бўлиши эҳтимолини назарда тутган ҳолда истеъмолчиларнинг талабларини қондириш мақсадида ўз жавобгарлигини суғурта қилдириши шарт. молиявий хизматлар ижрочиси истеъмолчига етказилган зарар учун ўзининг живобгарлиги тўғрисида суғурта шартномаси борлиги ҳақида истеъмолчига...

Формат DOC, 82,0 КБ. Чтобы скачать "mолиявий хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва суд орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: mолиявий хизматлар соҳасида ист… DOC Бесплатная загрузка Telegram