хизмат кўрсатиш соҳасида туризм ва меҳмонхона хўжалиги хизматларининг ўрни. хизматлар соҳасида туризм

DOCX 37,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1664741948.docx хизмат кўрсатиш соҳасида туризм ва меҳмонхона хўжалиги хизматларининг ўрни. хизматлар соҳасида туризм хизмат кўрсатиш соҳасида туризм ва меҳмонхона хўжалиги хизматларининг ўрни. хизматлар соҳасида туризм режа: 1. туризмнинг иқтисодий моҳияти. 2.туризмнинг жамият иқтисодиётида тутган ўрни. 3. туризм турлари ва шакллари. 1.туризмнинг иқтисодий моҳият ўзбекистон республикасининг 2019 йил 18 июлда қабул қилинган ―туризм тўғрисида‖ ги қонуннинг 3 моддасида ―турист – вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда вақтича бўлиш мамлакатига (жойига) йигирма тўрт соатдан кетма кет ўн икки ойгача бўлган даврга борувчи ёки вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) камида бир кеча тунаб қолувчи жисмоний шахс, дейилган. ҳозирги пайтда туризмга уч хилдаги умумий таъриф берилмоқда. биринчиси тор маънодаги таъриф бўлиб, унга биноан бу тушунча туристик корхоналар фаолияти билан чегараланади. иккинчиси, бир ёқлама истеъмолчига қаратилган бўлиб, бу таърифга асосан туризм фаолияти доимий истиқомат қилиш жойидан ташқарида ва ишлаб чиқариш ташвишларидан ҳоли ҳолатда хизмат ҳамда товарларни истеъмол қилиш …
2
асдан) ўзларининг доимий яшаш жойларидан вақтинчалик бошқа давлатлар ёки ҳудудларга ташриф буюришидир. туризм атамаси узоқ йиллар мобайнида кўпгина давлатларда ишлатилиб келинган. ушбу сўз ―улкан тур‖ маъносидан келиб чиқиб, дастлаб ―танишув ташрифи‖ни англатган. асрлар мобайнида туризмнинг асосий белгиси − бу саёҳатчиларнинг бошқа давлатлар халқларининг маданиятидан баҳраманд бўлиш ва улар билан маданий ҳамда иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ҳисобланиб келинган. туризмнинг асосий мезонлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 1. инсонларнинг доимий яшаш жойидан вақтинча ташқарида бўлиши ва туристик саёҳатларнинг хилма хиллиги. 2. саёҳатчиларнинг бошқа жойга ташрифи пайтидаги меҳнат фаолияти (ўша жойда) ҳақ тўланиши билан боғлиқ бўлмаслиги ва саёҳат давоми 12 суткадан ортиқ бўлмаслиги. 3. ташриф буюрган жойдаги манбадан ҳақ тўланадиган иш билан шуғулланмаслик. қайсидир давлатга иш мақсадида чиқадиган ҳар қандай шахс турист эмас, балки мигрант (мухожир) деб номланади. бу нафақат халқаро туризмга, балки давлат миқёсидаги ички туризмга ҳам тааллуқлидир. шуни таъкидлаш лозимки, статистик маълумотларга кўра инсонларнинг қисқа вақтли туристик сафарларнинг асосий қисмини дам олиш куни туризми …
3
да дам олиш, танишиш тусидаги қизиқишларини қондириш, спорт билан шуғулланиш ва бошқа туристик мақсадларда вақтинчалик чиқишидир. халқаро туризм – бу ўзбекистон ҳудудида чет эллик туристларга сайёҳлик хизматлари ва маҳсулотларини тақдим этиш (кирувчи туризм) ва чет элда сайёҳлик хизматлар ва туристик маҳсулотларни тақдим этиш (чиқувчи туризм) билан боғлиқ бўлган шу соҳа корхоналарининг тизимлаштирилган ва мақсадли йўналтирилган фаолиятидир. халқаро туризм давлатлараро шартномалар асосида амалга оширилади. мамлакат аҳолисига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ фаолият миллий туризм деб номланади. ташкил этилиш услубига кўра режали ва ташаббускорлик туризми фарқланади. режали туризм – туроператорлар (туризм ташкилотчилари) томонидан ишлаб чиқиладиган ва сотиладиган туризмнинг ҳар қандай турлари. режали туризм давлат томонидан қонун ва меъёрлаш ҳужжатлар ёрдамида тартибга солинади ва у туризм индустрясининг асосини ташкил этади. айнан туризмнинг ушбу тури турли туристик тижорат ташкилотлари ва тадбиркорлари фаолиятларининг асосий таркибий қисми ҳисобланади. ташаббускор туризм − ихтиёрий туристик бирлашмалар, иттифоқлар ва туристик клублар фаолиятига асосланади. улар туристик фаолиятни тартибга солувчи ўз меъёрлаш …
4
нг текисроқ тақсимланиши. жамиятда даромад текисроқ тақсимланса, аҳолининг кўпчилик қисми туристик маҳсулотни харид қилишлари мумкин бўлади. 3. валютанинг барқарор ҳолати. агарда чет эл валютасининг курси барқарор бўлса, аҳоли уни кўп ҳажмда харид қилади ва халқаро туристик хизматларга бўлган талаби ошади. туризмга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар: · иқтисодий инқироз ҳолатлари; · ишсизликнинг ошиши, иш ҳақининг камайиши ва ҳоказолар; · валютанинг нобарқарор ҳолати. хорижий валюта курси юқори бўлса, аҳоли уни кам харид қилади ва натижада мамлакат аҳолисининг чет элларга чиқиши қимматга тушади. ҳозирги дунёда туризм индустриал шаклга эга: · самарадорликнинг юқори даражаси, инвестицияларнинг тез қопланиши билан тавсифланади; · янги ҳудудларни ўзлаштиришнинг бошловчиси (пионери) ҳисобланади; · табиат ва маданий меросни қўриқлашнинг самарали воситаси сифатида намоён бўлади. туризмнинг жамиятга таъсирини уч тарафдан − иқтисодий, социал ва гуманитар аҳамиятига қараб ўрганиш мақсадга мувофиқ. туризмнинг иқтисодий аҳамиятига икки томонлама: иқтисодий комплекс ва иқтисодий ўсишнинг муҳим катализатори сифатида ёндашиш мумкин. иқтисодий комплекс сифатида унинг ривожланиши, асосан, дунё …
5
к: ―2019 2025 йилларда ўзбекистон республикасида туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси қулай иқтисодий шароитлар ва омилларни яратиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича устувор мақсад ва вазифаларни белгилаш, унинг иқтисодиётдаги ўрни ва улушини ошириш, хизматларни диверсификациялаш ва уларнинг сифатини ошириш ҳамда туризм инфратузилмасини такомиллаштиришга қаратилган‖15. туристик корхоналар даромадлари туристик харажатлар натижасида шаклланади. чунки, харажат қилмасдан туриб даромад олиб бўлмайди. бу аксиома. туристик харажатлар ўз ичига қуйидагиларга ҳақ тўлашни олади: · комплекс ташрифларга; · турлар ва дам олиш учун хизматлар пакетига; · жойлаштиришга; · овқатланишга; · транспортга; · фаолиятнинг рекрацион, маданий ва спорт турларига; · саёҳатнинг ажралмас қисми ҳисобланган истеъмол молларини харид қилишга; · тиббий хизмат кўрсатишга ва бошқаларга. қайд қилинган туристик харажатлар иқтисодиётга тўғридан тўғри таъсир кўрсатади. туристик фаолиятнинг ривожланиши, унинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги ҳиссасини оширади. ривожланган давлатларда халқаро туризмдан тушган даромад рангли ва қора металларнинг халқаро савдосига қараганда икки бароварга кўпдир. ўзбекистон республикасининг 2019 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хизмат кўрсатиш соҳасида туризм ва меҳмонхона хўжалиги хизматларининг ўрни. хизматлар соҳасида туризм" haqida

1664741948.docx хизмат кўрсатиш соҳасида туризм ва меҳмонхона хўжалиги хизматларининг ўрни. хизматлар соҳасида туризм хизмат кўрсатиш соҳасида туризм ва меҳмонхона хўжалиги хизматларининг ўрни. хизматлар соҳасида туризм режа: 1. туризмнинг иқтисодий моҳияти. 2.туризмнинг жамият иқтисодиётида тутган ўрни. 3. туризм турлари ва шакллари. 1.туризмнинг иқтисодий моҳият ўзбекистон республикасининг 2019 йил 18 июлда қабул қилинган ―туризм тўғрисида‖ ги қонуннинг 3 моддасида ―турист – вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда вақтича бўлиш мамлакатига (жойига) йигирма тўрт соатдан кетма кет ўн икки ойгача бўлган даврга борувчи ёки вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) камида бир кеча тунаб қолувчи жисмоний шахс, дейилган. ҳ...

DOCX format, 37,5 KB. "хизмат кўрсатиш соҳасида туризм ва меҳмонхона хўжалиги хизматларининг ўрни. хизматлар соҳасида туризм"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.